Маънавий тарбия инсонлар ҳаётида ҳамиша бош мавзу бўлиб келган. Чунки маънавиятсиз инсон бўлмайди. Баъзи бир инсонни маънавияти юксакроқ, баъзисиники пастроқ бўлади. Яъни ҳар бир шахс, ҳар бир оила, ҳар бир жамоа ва ҳатто ҳар бир касб эгасининг ўзига хос шаклланган маънавияти бўлади. “Маънавият” сўзи арабча сўз бўлиб, “маъно” феълидан олинган руҳ, онг, идрок, руҳий ҳолат, дадиллик жасорат, хусусият, моҳият, ғамхўрлик, дид каби бир қанча маъноларни англатади. Маънавият – инсоннинг маълум даражадаги жисмоний, ақлий, ахлоқий ва руҳий балоғати ва дунёқарашини ифодаловчи тушунчадир. Маънавият тушунчаси ўз ичига маданият, маърифат ва мафкура тушунчаларини сингдирсада, у анча кенг маънони қамрайди. Маънавият инсон ҳали хат-саводли, маърифатли, маданиятли бўлиб улгурмасдан олдинроқ унинг тили, онги, тафаккури билан дунёга келади.