avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Буюк ва муқаддассан-Мустақил Ватан

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Куни кеча  мамлакатимиз мустақиллигининг 21 йиллигини нишонладик.  Ушбу байрам муносабати билан жойларда учрашувлар ташкил қилинди ва  байрам шукуҳи эса ҳанузгача давом этмоқда.  Мустақиллик  йилларида таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса ахборот технологиялари шиддат билан ривожланаётган бир пайтда уни таълим тизимига янада мукаммал жорий этиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.  Шу муносабат билан  Халқ таълими вазирлиги тадбирлар  режасига мувофиқ Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида “ Буюк ва муқаддассан-Мустақил Ватан” шиори остида «ZiyoNET” жамот ахборот таълим тармоғини ривожлантириш ва унда самарали фойдаланишни ташкил этиш” мавзуида амалий семинар-тренинг ташкил қилинди.

Ҳаё кишиларни ёмон йўлдан қайтарувчидир

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
“… Кимнинг ҳаёси бўлмаса, унинг уяти бўлмайди. Барча қабиҳ ишларни қилишдан ҳам қайтмайди. Кишида ҳаё бўлса, нафс унинг устидан ҳоким бўлолмайди ва ўз йўлига сололмайди.”
Муҳаммад Жавҳар Заминдор.
“… ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, ён-атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил ёндаша оладиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш вазифаси истиқлол йилларида биз учун ҳал қилувчи масалага айланди.
Ислом Каримов

Ким бўлсам экан?

Психология
Илм-фан
Ҳар қандай киши ўз ҳаётини яхшилаши учун, биринчидан, буни ҳоҳлаши, иккинчидан, бунга ўзи тайёр бўлиши ва яна, бунга эришиш учун ҳаракат қилиши керак.  Ўспиринлик ёши-ўзлигини англаш ва дунёқарашнинг шаклланиш даври. Ўспиринни “Мен кимман?”, “Қандай одамман?”, “Мен нимага интиляпман?” деган саволлар ўйлантириши табиий ҳол.
  Ўзлигини англаш – бу ўз ички дунёсини кашф қилиш, у ҳақда яхлит бир тасаввурга эга бўлиш, ўз-ўзига эмоционал муносабат, ақлий, ахлоқий ва иродавий сифатларини баҳолаш (ўз-ўзини баҳолаш)дир.
Ўспиринлик ёшида ўзликни англашнинг жуда муҳим компоненти — ўз ҳатти-ҳаракати учун жавобгарлик ва унинг натижаси (яхшими, ёмонми!)га фақат ўзи сабабчи эканлигини ҳис қилиш хусусияти шаклланади. Бу ёшда «Ким бўлсам экан?» саволи ўспириннинг ўй-фикрини қамраб олади.

«Контурларни бирлаштириш» методикаси.

Мактабгача таълим

Болаларга расмлар кўрсатилади ва ушбу методикадаги топшириқнинг мақсади тушунтириб берилади, яъни қалам ёки ручка ёрдамида имкони борича тез ва аниқ чап томондаги контурларни ўнг томонда берилган катакларга кўчириб чиқиш зарур. Бунда болани чизиқларни тўғри чизганлигига ва шаклларнинг бурчакларини аниқ бирлаштира олишига эътибор қаратиш зарурдир. Топшириқ бажариб бўлингандан сўнг вазифанинг тоза, аниқ ва тезлиги баҳоланади.


Идрок ва тафаккурнинг ривожланиш даражасини аниқлаш.

Мактабгача таълим
Ушбу методика мактабгача ёшдаги болаларнинг идрок ва тафаккурининг ривожланганлик даражасини аниқлаш учун мўлжалланган, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва психологлари томонидан ўтказилади.

Мактабгача тарбия ёшидаги болалар иқтидорини ривожлантириш омиллари.

Мактабгача таълим
Иқтидорли болалар билан ишлашда психологлар иқтидорнинг тузилишини белгилайдиган асосий омилларни билишлари лозим. Булар қуйидагилар:
умумий интеллектуал ёки ақлий қобилиятларнинг юқори даражаси;
билиш мотивининг доминантлиги — бошқа мотив турларидан устунлиги;
янги предметлар, вазифалар, воқеа-ҳодисаларга дуч келганда, муаммони қўйилиши ва ечимини топишда ижодий фаолликнинг намоён бўлиши.
Иқтидорнинг эрта намоён бўлиши икки ёшдан олти ёшгача кузатилади. Бундай болалар икки-уч ёшдан ўқишга интиладилар, уч-тўрт ёшда ўқишни ва санашни биладилар, беш-олти ёшда сўзларни ва унча катта бўлмаган жумлаларни ёза оладилар. Мактабгача ёш даврида иқтидорли болалар бошқалардан интеллектнинг ривожланиш даражаси билан ажралиб турадилар. Ўзларининг жуда фаоллиги, кўплаб савол беришлари, қизиқувчанлиги, катталардан оладиган маълумотни осон эслаб қолиши ва қайта айтиб бера олиши билан бирга, бой тасаввурга эгадирлар.

“Мактабдаги касблар” ўйини

Психология
Илм-фан

Синф учта гуруҳга бўлинади. Битта гуруҳ мактабга алоқаси бўлган касбни (ўқитувчи, психолог, ошпаз, фаррош) айтади.  Кейинги гуруҳ шу касбга таъриф беради ва яна битта касб номини учинчи гуруҳ учун айтади, ўйин шу тариқа айлана бўйича давом этади. Агар гуруҳ вазифани бажара олмаса, бошқа гуруҳ аъзолари бу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.


Вайроналар бағридаги тарих

Маънавият
Маданият ва маърифат
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманига бораверишда катта йўлнинг чап томонида Сайёд қишлоғига дуч келасиз. Қишлоқни кесиб ўтсангиз унинг орқа қисмида даштлик жой кўзга ташланади. Қишлоқдан анча баланд бўлган бу жой, бир қарашда чорва молларини боқиш учун яратилгандек таассурот қолдиради. Аслида бу ер сайёдликлар тили билан айтганда “Қалъаи вайрон”, археологлар маълумотларига кўра Бойканд шаҳри харобалари ҳисобланади.

Ўқиганим, тўқиганим...

Дилбар шоира Умида Абдуазимова
Шеърият ва адабиёт
Азиз болалар, мен ҳам бола пайтимда эртак эшитишни жуда яхши кўрардим. Ҳар кеч ота–онамдан кетма – кет эртаклар айтиб беришларини сўрардим. Уйимизга тоғам, амма–холам меҳмонга келиб қолишса, ётиб қолинг, деб ҳоли жонига қўймас ва туни бўйи эртак айттириб чарчамас эдим.
Мактабга чиқиб, эртак китоблар йиға бошладим. Уларни кўп ўқиб, янгиларини эскиларига қориштириб эртаклар тўқиб юборадиган бўлдим. Синфимизда дарс бўлмай қолса ёки ўқитувчи синфга кечикиброқ кирса, синфдошларим менга эртак айтиб бер,– дейишарди. Мен ҳам хўп деб эртаклар оламига шўнғиб кетардим. Бир куни синфдошим Баҳодир “Умида ёлғон эртак айтяпти, ўзбек халқ эртакларини ўқидим, уларда Моҳистара, Исфара деган қизлар йўқ экан–ку”, деб қолди. Чунки мен ўзимга ёққан исмларни эртак қаҳрамонларига қўйиб ҳам олардим–да. Бундан жуда уялиб кетдим ва ўзимча хафа бўлиб, шунақа, мен ўзим тўқиб айтаман, энди ёлғон эртакларимни бошқа эшитмайсизлар, – деб жойимга ўтириб олдим. Аммо бутун синф болалари чувиллашиб ёлғон бўлсаям айт, эртакларингни деб, мени бараварига кўтаришиб доска олдига олиб бориб қўйишди. Шундан бери баъзан тўқиб, баъзан ўқиб эртаклар айтишга киришиб кетдим.

О воспитании патриотизма в семье младшего школьника

Мактабгача таълим
   Ребёнок и взрослый…Какими должны быть отношения между ними? Как содействовать гармоничному развитию будущего гражданина общества?
Проблема формирования поликультурной личности будущего гражданина Республики Узбекистан с творческим мышлением, развитой мировоззренческой культурой, способной учредить мир и согласие между народами, проживающими в нашей стране, является сегодня актуальнейшей для всего нашего общества.

Кichkintoylar tarbiyasida axloqiy sifatlarni shakllantirish

Мактабгача таълим
Аjdodlаrimiz odob muommosini hаl qilishdа har bir хаlqning milliy mеrosini vа qаdriyatlаrini o`rganib, uni umuminsoniy qаdriyat dаrаjаsigа ko`tаrdilаr.
Shuning uchun yosh аvlodgа odob o`rgatish kishilik tаrаqqiyotining har bir bosqichidа turli yo`nаlishlаrdа tаvsiyalаr, pаnd-nаsiхаtlаr, munojаtlаr orqаli хаlq orzu-umidigа  yangi-yangi izlаnishlаr bilаn kirib kеlgаn. Хаlq yarаtgаn  аfsonа, ertаk, mаqol, rivoyat, hikoyat, yozmа yodgorliklаr-bitiklаrdаgi bosh mаsаlа – «yaxshilik» vа «yomonlik» g`oyalаrini fаrqlаshdir. Pаndnomаlаr – «Turkiy shoxnomа», «Аvеsto», «To`tinomа», «Хotаmnomа», «Qobusnomа», «Bozornomа» kаbilаrdа хаlqning ezgu orzu-umidlаri аks ettirilgаn. Хаlqning boy mеrosini o`rganib, odob vа axloq haqidagi g`oyalаrini tаvsiflаb bir mаjmuаgа mujаssаmlаshtirgаn mutаfаkkir, mа`rifаtpаrvаr, hаdisshunos olimlаr o`z аsаrlаridа uni yanаdа tаkomillаshtirgаnlаr.

Устоз

Дилбар шоира Умида Абдуазимова
Шеърият ва адабиёт
Бугунги кунда элликдан ўтиб, олтмишни қоралаган шоир ва ёзувчи Наримон Орифжоновни китобсеварлар яхши билишади. Унинг шеърларига басталанган қўшиқларни қувнаб куйлашган, болалар нашрларида эълон қилинган қисса ва ҳикояларини мириқиб ўқишган.

Наримон ака “Тонг юлдузи”нинг чин дўсти эди. Фавқулодда юрак хуружи тилини дудуқ, қўлини қалтироқ қилган кунлари ҳаммамиз хомуш тортдик. Вақт ўтиб, касаллик аcоратлари сезилиб турган устоз таҳририятимизга кириб келганларида, кўзимизда қувонч ёшлари қалқди. Тезда, “Наримон акажон, шу қўлларингиз билан ишга киришга ариза ёзинг”, дедик. Қандай ёзаман, қўлларим қалтираяпти–ку, деб дудуқлана–дудуқлана тушунтирдилар устоз.

Золим эмас, олим бўлинг

Дилбар шоира Умида Абдуазимова
Шеърият ва адабиёт
Мен техника фанлари доктори, професор Абдурашид Хасанов билан қачон ва қандай танишганимни эслай олмайман. Эҳтимол у бир неча ўн йиллар аввал мен ишлаган ёшлар газетасига шеър кўтариб келгандир? Илмий мақолаларидан намуналар эълон қилдириш учун фаолият кўрсатганим ”Ёш куч” журналига “иши” тушгандир? Китобимни чоп эттираман деб, нашриётимизга қадам ранжида қилгандир?
Тошкент политехника институтида металлургия йўналиши бўйича ўқиган бу тенгдошимни чинакам ижодкорлиги сабаб, таниганим, тан олганим рост.

Мўминликка етказсин

Дилбар шоира Умида Абдуазимова
Шеърият ва адабиёт
– Дангаса-ю нимжон бола бўлган Салимжон ўзи ҳақидаги “Салимжон нимжон” номли қўшиқ машҳур бўлиб кетгач, анча пайтгача мендан аразлаб юрди. Кейин эса спортга ўртоқ бўлиб, ўзини тиклаб олди. Ҳозир катта киши бўлиб кетган. Мени кўрса тўрдан жой беради. Шунақа, инсон сабрли бўлса, аввал дакки эшитади, вақт ўтиб, олқиш ...

Пўлат МЎМИН суҳбатларидан.

Тановар

Дилбар шоира Умида Абдуазимова
Шеърият ва адабиёт
Саҳнада, ҳарир парда ортида қизлар рақсни бошлайдилар. Сен эса табассумли нигоҳ қаршисида эриб кетасан! Йўқ, самимият балққан кўзлар қаршисида дилинг ёришади. Ҳамма ҳаддинг, ҳамма шаҳдинг, жону жаҳонинг юзага қалқади. Эртанги кунингга умидвор боқасан! Ҳаёт гўзал кўринади кўзингга. Яшаш мароқли!
Ернинг усти, осмон остида бамисоли қушдек парвоз қиласан. Пардек енгилсан, ўқдек ўзғирсан...
Парда кўтарилиб, қизлар рақси авжга чиқа бошлайди. Сен эса қулоқларингга қуюлиб, оламни қуршаган бу куйни ўз қалбингнинг таржимони деб биласан. Чиндан ҳам шундай: Куйни, мусиқани тушуниш учун таржимон даркор эмас...

"Шашмақом"дан имтихон

Дилбар шоира Умида Абдуазимова
Шеърият ва адабиёт
Қўшиқ, инсон юрагида меҳр–шафқат туйғуларини уйғотади. Чарчасак, “Дилхирож”ни, ”Ором”ни тинглаб, дам олганимизни эсланг. “Ҳайдалиш, ажралиш куйидан чалинг” –, деган Отабекка куйланган қўшиқдан олинган лаззат лаҳзаларини бир кўз олдингизга келтиринг. Одамни одамийликка қайтарган, дардларига малҳам бўлган ўшандай қўшиқларни нега болаларимизга бера олмаяпмиз? Турли канал ва тўлқинлардан таралаётган ажабтовур оҳанглар, ўзбекчиликка таҳдид солаётган клиплар келажакка душманлик эмасми? Эртанги кунимиз эгалари – бугунги ёшлар улардан “суғорилса”, биз сув ичган булоқларга эҳтиёж қолмайди–ку!..

Аёл учун энг муҳими...

Дилбар шоира Умида Абдуазимова
Шеърият ва адабиёт
Яратилган махлуқотлар ичида нақадар сирли ва гўзал ҳилқатдир, АЁЛ! Унга бағишлаб беҳисоб асарлар яратилган, бетимсол бинолар қурилган, мусиқалар басталаниб, қўшиқлар куйланган. Жаннат эса уларнинг энг буюги– оналар оёғи остидадир. Баъзилар аёллар кўнглига йўл топиш қийин, дейди. Мен эса ундай ўйламайман. Ахир онамиз, опа-синглимиз кўнгли нақадар кечиримли, ёмонликларни ўчиримли! Айтайлик, она нега ношуд фарзандининг қилмишларидан безиб кетса-да, уни соғиниб, полопонига талпиниб туради? Чунки уни ўзи билиб–билмай, шундай тарбиялаб қўйган-да! Оила бекаси – аёл турмуш ўртоғи кечикса, энг аввало унга Аллоҳдан соғлиқ сўрайди. Ака-укасини кўрмаса, опажону сингилжонлар уларнинг висолига чоғланиб, отамнинг иси келади, деб хаёлини гулга ўрайди. Шу хаёлларнинг ўзи ҳар қандай ҳолатда сизни тушунишга, сизни оқлашга, поклашга уриниши, кечиришга мойиллигидан далолат эмасми?..

Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги “2012 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-1668-сонли қарори билан 2012 йилда жами 363 та, шундан 14 та янги уй-жой массивларида мактаблар қурилиши, 187 та мактабларни капитал реконструкция қилиниши ва 162 тасини эса капитал таъмирланиши режалаштирилган. Ушбу мақсадларга жорий йилда  жами 167,6 млрд.сўм маблағ, шундан Республика бюджети ҳисобидан, янги уй-жой массивларида қурилиши кўзда тутилган.
Жорий йилнинг 1 августига қадар Республика бўйича жами 158,5 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу эса йиллик режанинг 93,6 фоизини ташкил этмоқда. Шунингдек,  шу йилнинг 1 августига қадар республика бўйича жами 249 та (69%) мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, ҳудудий Давлат қабул комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинмоқда.

“Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
    “Янги ўқув йилида таълимни сифат  босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани 2012 йил 16 август куни Миллий матбуот марказида Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилди. Анжуманда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Tarbiyali bolani qanday voyaga yetkazish mumkin?

Ота-оналар учун
Xushmuomalalik — madaniyatli insonning muhim xislatlaridan biri hisoblanadi. Xushmuomala bo'lmasdan turib, atrofdagilarda ijobiy fikr uyg'otish mushkuldir. Shu sababli ota-onalar o'z farzandlariga ana shunday xislatlarni singdirishga harakat qiladilar. Ayrim bolajonlar bunday talablarni osonlikcha qabul qiladilar, ayrimlari esa buni qiyinchilik bilan o'zlashtiradilar.