avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Iqtisodiy bilim saboqlari yosh avlod dunyo qarashini shaklllantiruvchi omil

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Bozor munosabatlari rivojlanib borayotgan hozirgi sharoitda yosh avlodni dunyoda yuz berayotgan iqtisodiy voqyeylik, unda kechayotgan jarayonni anglash, fikrlash, tahlil qilish va xulosalay olish, idrok qilish, ularda ko`nikmalar hosil qilish imkoniyatlariga ega bo`lishi kerak.
Yoshlarning bu muammolarini yechish tabiyki o`quv muassasalaridagi fan o`qituvchilaring zimmasiga tushadi. Ayniqsa, maktablarda o`qitilayotgan “Iqtisodiy bilim asoslari” fani o`qituvchilariga dunyoda va mamlakatimizda moliyaviy va bank-kredit tizimi, biznes yangiliklari, bozor munosabatlari, erkin bozor iqtisodiyoti ko`rsatuvdagi mavzular to`g`risidagi ko`rsatuvlar, axborot-kommunikatsiya texnologiyalariga ulanish, internetdan yangi iqtisodiy mavjudligi yangiliklarni olish hamda matbuotda e’lon qilingan materiallar bilan muntazam tanishib borishlariga, yordam berish talab etiladi.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг назарий асослари

Маънавият
Маданият ва маърифат
Меҳрга муҳтож болаларга мурувват кўрсатиш ўзбек хақига хос қадриятлар тизимидаги энг ибратли хусусиятлардан биридир. Зеро, қадимдан, ҳаттоки бошқа миллат фарзандларига нисбатан ҳам болажонлиги билан ажралиб турувчи ўзбек халқининг болаларга ғамхўрлик кўрсатиши унинг энг олий фазилати ҳисобланган. Ислом таълимотида ҳам етим-есирларга васийлик қилиш, уларни ўз қарамоғига олиш катта савоб иш эканлиги таъкидланади. Ўзбекистонда Меҳрибонлик уйларининг ташкил этилиш тарихида  Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқи томонидан ота-онасиз қолган турли миллат ва элатларга мансуб бўлган болаларга нисбатан кўрсатилган инсонпарварлик муносабатлари алоҳида ўрин тутади. Ота-онасидан айрилган минглаб болалар юртимизда бошпана топганлар. Уруш йиллари мамлакатимизга турли миллат вакилларидан 200 минг нафар бола эвакуация қилинган. Уларни парваришлаш, тарбиялаш ва соғлиқларини муҳофаза қилиш бўйича ташаббус билан чиққан оилалар минглаб болаларни қабул қилганлар.

Бекат

Кўнгил битиклари
Ёмғир.
Бекат.
Эркакнинг эгнида ёмғирпўш.
Аёлнинг кўйлаги баданига ёпишган.

(Олтмишинчи автобус тўхтаб ўтади).

«Совуқ қотди,— ўйлайди эркак,—
Ёмғирпўшни елкасига ташласам
Хафа бўлмасмикин?»

(Олтмишинчи автобус тўхтаб ўтади).

Ўзбекистонда ёшлар асосан қайси касбни танлаяпти?

Янгиликлар
1 август куни Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Шу муҳим сана арафасида OLAM.uz Портали ёшлар орасида қайси касб оммабоп экани борасида фойдаланувчиларнинг фикрини билишга қарор қилиб, ҳаммани сўровномада қатнашишга таклиф қилган эди.


Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабаларида ўқув мотивларини шакллантиришнинг аҳамияти

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Соғлом руҳиятли шахсни тарбиялашда маънавий-касбий сифатларни шакллантириш, ақлий ва аҳлоқий камолотни ривожлантириш, онг ва тафаккурини ўстириш бугунги куннинг долзарб муаммосидир.
 Инсон маънавий фаолияти натижасида фақатгина маданий бойликлар яратибгина қолмай, балки онгини, дунёқарашини, маънавий даражасини, муомала маданиятини, мустақил фикрлаши яъни тафаккурини  ҳам ошира бориб, мутафаккирларимиз орзу қилган мукаммал, комил инсон сари олға қадам босади.

Internet дан фойдаланиш этикаси ва миллий кадриятларимиз.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Internet (Interational Network- халқаро компьютер тармоғи)-бутун дунё  қамраб олган глобал компьютер тармоғидир. “РИА Новости” хабарига кўра 2011 йил охирига келиб жаҳон бўйича интернет фойдаланувчилари сони 2,1 миллиарни ташкил қилади. Ҳар ойда бу тармоқ миқдори 7-10% ортиб бормоқда. Internet дунёдаги турли хил маълумотга оид ахборот тармоқлари  ўртасидаги ўзаро алоқани амалга оширувчи ядрони ташкил қилади.

Кichik biznеs va xususiy tadbirkorlik – iqtisodiy o’sishning muhim omili

Маънавият
Маданият ва маърифат

Har qanday jamiyat taraqqiyotida kichik biznes va xususiy tadbirkorlik iqtisodiy, siyosiy va ijtimoiy o’zgarishlarning eng muhim omili bo’lib xizmat qiladi. Ayniqsa o’tish davrida bozor islohotlari turlicha namoyon bo’layotgan mamlakatlar, xususan, MDH davlatlarida bu tendentsiya yaqqol ko’zga tashlanmoqda. Bunday sharoitda kichik biznes va xususiy tadbirkorlik ijtimoiy hayotda qator funksiyalarni bajaradi.


Бўлажак ўқитувчилар шахсининг тарбияси ва ривожида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги даражаси ҳақида

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
                                                                                
Педагогика олий таълим муассасаларида бўлажак  ўқитувчилар шахсини тарбиялаш ва ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятни ташкил этишда давомийлик, узлуксизлик, мажмуавийлик, кўп вариантлилик, таълим-тарбия жараёнининг бирлиги ва  ўзаро алоқадорлиги, унинг мазмуни ва умумий мезонлари тўғрисида тасаввурга эгалик, маънавий-маърифий ишлар мазмунининг инсонпарварлик ғояларига асосланган тамойиллари устувор  ўрин тутади.

Болалар учун ўйин машғулотлари

Мактабгача таълим
Саломлашиш  Мақсад: Болаларда ўзига ҳурмат ҳиссини ривожлантириш.
Тарбиячи болаларни зининг атрофида йиғади. «Келинглар ҳозир ҳамма бир-бирини ва мени кўриб турадиган бўлиб ерга ўтирамиз  (Бу ерда асосий вазифа доира тузиш ҳисобланади) Болалар доирага ўтиришда тарбиячи уларга шундай дейди: „Ҳозир мен ҳаммани кўраётганлигим ва бошқалар ҳам мени  ва бир-бирларингизни кўраётганлигига ишонч ҳосил қилишимиз учун бир-бирларимиз билан кўзимиз ёрдамида саломлашиб чиқамиз. Биринчи бўлиб мен ҳамма билан саломлашиб чиқаман. Мен саломлашиб бўлганимдан сзўнг ёнимдаги  қўшним ҳамма билан саломлашади.“(Тарбиячи бошини бироз эгиб бир болани кўзига қараб саломлашади. Саломлашиб бўлгандан сўнг ёнида ўтирган боланинг елкасига туртиб, саломлашиш таклиф этади).

Биз нега шундай

Ота-оналар учун
Иинсон табиати жуда рангбаранг. Биз ўйлагандан минглаб рангинлиги билан ажралиб туради. У ўзини тинмай такомиллаб боришга қодир бўлгани билан, унинг табиатида инсон руҳининг энг оддий ва энг салбий хусусияти, ялқовлик ҳам узвий таркибидан жой олган. Айнан мана шу ялқовлик, кундалик кўникмалар доирасидан чиқа олмай қолиш, ҳар бир инсон учун ижтимоий ўлим билан баробар кучга айланиб қолиши мумкин.

Вақти келса билиб олади

Ота-оналар учун
Эрта тонг, қуёш оҳиста чиқиб келар экан, бунга ҳеч кимнинг шубҳалангиси келмайди. Аммо, биз атрофимиздаги мурғак болачага эртага ҳам қуёш чиқади, деб қўйишни кўпинча унутамиз ва бунинг натижасида баъзан бижиллоқ болажонларимиз: «Дада, қуёш қаерда ухлайди?», деб сўраб қолади.
Бунга юқорида келтирган уч йўналишда ўз болаларини тарбиялаётган ота-она ҳам уч хилда жавоб бериши турган гап.

Балоғатнинг бошланиши

Ота-оналар учун
Ўсмирларнинг ўтиш даври ҳақида, ҳар ҳолда илмий ва илмий оммабоп адабиётлар ўз тилимизда ва айниқса бошқа тилларда бўлса ҳам анчагина топилади. Бу жараён кенг ёритилган ва ёритилиб туради, деса бўлади.  Аммо, ўтиш даври ботиний бир ҳолда ўсмирнинг ҳаётида яна бир неча йил давом этишини унутмаслик керак. Бу даврни илк йигитлик ёки қиз болаларда бўй етиш даври деб атаса бўлади. Одатда, амалда ҳам шундай бўлади, уларга катталар томонидан муомала ҳам сезиларли ўзгариб қолади ва буни уларнинг ўзлари ҳам тезгина англаб олишади.
Илк балоғат йиллари ўсмирларда 14-17 ёшларни ташкил қилади. Оиладаги бу ёшлар оила руҳий муҳитини энди жиддий танг ҳолатларга келтирмайди, аммо ҳали-ҳали ўзларини кичкиналикдан чиқаролмай, баъзан қилиқларидаги номутаносиблик, номунтазамлик, баъзан бўладиган унчалик ўринли бўлмаган мулоҳазалари билан ҳар хил кайфиятлар келтириб чақариши мумкин.

«Jakonda»ning sirli tabassumi

Маънавият
Маданият ва маърифат
Uyg‘onish davrining yorqin vakillaridan biri, mashhur italyan rassomi Leonardo da Vinchining  jahon san'ati durdonasiga aylangan ushbu asariga juda ko‘p tadqiqotlar, romanlar va she'rlar bag‘ishlangan bo‘lsa-da, hamon mazkur rasm qandaydir sir og‘ushida  hamon millionlab kishilarni jalb etmoqda. Asarda tasvirlangan xonim — Jakondaning sirli tabassumi barchani mahliyo etmoqda, hamon portreti yaratilgan ayol ismi yashirinligicha qolmoqda.

Og‘irimiz yengil bo‘lyapti

Маънавият
Маданият ва маърифат
Ba’zan har xil odamlarning nolishini eshitib qolamiz: hayot og‘irlashib ketyapti, kun kechirish og‘ir, hammasi og‘ir… Bekor gap. Menimcha hayot og‘irlashib emas, aksincha, yengillashib ketyapti. Ha, yengillashyapti. “Bo‘lmagan gap”, deysizmi? Xo‘sh, aytingchi, hayotimizda narsa-buyumlar alohida o‘rin tutadimi? Keling, shundan gaplashaylik.

Интернет севги ёки телефонга қарамлик

Кўнгил битиклари

Ҳозирги кунда интернет орқали танишув урфга киргандек гўё. Баъзи ёшларимиз учун бу ҳолат оддийдек кўринади. Лекин бундай танишувларга жиддий қарамай, кўнгил ойнасини синдираётганлар ҳам орамизда йўқ эмас.



Darsliklarga qo`yilgan talablar va muammolar

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Pedagogika va xususiy metodika fanlari tizimida darslik masalasi asosiy mavzulardan biri sanaladi. Shu sababli, oliy o`quv yurtlari uchun nashr qilingan pedagogika, xususiy metodika darsliklarida, o`quv qo`llanmalarda umumiy o`rta ta’lim va o`rta maxsus kasb-hunar ta’lim muassasalari uchun yozilajak darsliklarga alohida o`rin berilgan. Bu, albatta, tushunarli. Axir, maktab, litsey, kollej o`quvchilari darslik tufayli bilim oladilar. Ayni, vaqtda darslik o`qituvchilarning bilim berish vositasi hisoblanadi. O`quvchi nimani o`rganishi, o`qituvchi nimani o`rgatishi, pirovard, darslikka borib taqaladi. Modomiki shunday ekan, darslikning tuzilishi, mazmuni uning metodik apparati qanday bo`lishi kerak, degan muammo pedagoglar, psixologlar, metodistlarni doimo qiziqtirib  kelgan.

Меҳнат таълими машғулотларини ўрганишнинг ўзига хос хусусиятлари.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 Умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этиладиган меҳнат таълими машғулотлари ушбу таълимини амалга оширишда, ўқувчиларнинг умуммеҳнат, меҳнат, махсус билим, кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришда етакчи ўрин эгаллайди. Меҳнат таълими мазмуни, моҳияти ва вазифаларига кўра кўпгина илмий, табиий, ижтимоий-иқтисодий билимларни умумлаштириб, уйғунлаштириб, мужассамлашган ҳолда амалиётга тадбиқ этишни кўзда тутади. Шу жиҳатдан олиб қараганда меҳнат таълими мактаб тизими умумтаълим фанларидан ўрганиладиган назарий билимларни амалиёт, ишлаб чиқариш билан боғлайдиган қувватли дидактик воситадир.

Болалар организмида анотомик-физиологик хусусиятларнинг ўзига хослиги.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Жисмоний тарбиянинг турли восита  ва шаклларини ўқувчиларнинг турли ёш даврларидаги анатомик-физиологик хусусиятлари аьзо ва тизимларининг тузилиши ва функциясини ўрганган холда тўғри тадбиқ этиш самарали натижа беради.  Бола организми хар доим бир текис ривожланавермайди.