avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Маънавий тарбияда миллий урф-одатлар ва қадриятларнинг ўрни

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Ҳар бир халқнинг урф-одати, қадриятлари мавжудки, ана шу халқнинг маънавий омили бўлиб хизмат қилади. Жумланадн, ўзининг бой тарихига эга бўлган халқимизнинг ҳам ўзига хос урф-одати, қадриятлари миллий менталитети доирасида шаклланган бўлиб, асрлар давомида маънавий қадрият сифатида авлоддан-авлодга ўтиб келади. Буни биз оилада мавжуд бўлган тарбиявий кўринишларда кузатишимиз мумкин. Бугунги кунимизда ҳам ўзининг янгича кўринишларида намоён бўлмоқда. Юртбошимиз шундай деган эди: “… Келажак бугундан бошланади. Ҳозир тарбия масаласига эътибор берилмаса, келажак бой берилади. Тарбиядан ҳеч нарсани аямаймиз. Маънавий ва ахлоқий покланиш иймон, инсоф, диёнат, ор-номус, меҳр-оқибат ва шу каби чинакам инсоний фазилатлар ўз-ўзидан келмайди. Ҳаммасининг замирида тарбия ётади”. Бугунги ёшларни бузғунчи ғоялардан ҳимоялаш ана шу тарбиянинг марказий муаммосига айланади. Бу борада ота-боболаримиздан бизга тарбиявий мерос бўлиб келган урф-одатларимиз, қадриятларимизни ўрнини алоҳида таъкидлаш зарурдир.

Оилада маънавий тарбия-баркамоллик омили

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Буюк мустақиллик шарофати билан ватанимизда миллий қадриятларимизни эъзозлаш, оилани мустаҳкамланишига эътибор қаратиш, оиладаги фарзандлар тарбиясига, тълим олишига жиддий ёндошиш масалалрига катта аҳамият берила бошланди. Оилани қуришда фарзанд кўриш, фарзандни баркамол инсон қилиб тарбиялаш, келажакни меваси сифатида тарбиялаш бош мақсад қилиб қўйилади.

Тайёрлов гуруҳ болаларини соғломлаштиришда миллий ўйинлардан фойдаланиш

Мактабгача таълим
Мактабга бориш олдидан болалар қатор геометрик фигуралариннг асосий хоссалари ва белгиларини билишлари ҳамда номини айта олишлари шарт: доира, овал шаклидаги фигуралар, тўғри тўртбурчак, квадрат, учбурчак, тўртбурчак, куб, цилиндр каби фигураларни нарса-буюмлар орасидан ажрата билишлари лозим. Улар жуфт-жуфт қилиб солиштирилади, сезги-ҳаракатлар ва кўз билан кўриб текширилади.

Афсунгар

Блог им. nigorcha
    Кунлардан бир куни кечқурун чарчаб-ҳориб, руҳим чўкиб уйга қайтаётган эдим,  профессор (шундай дейишади, бироқ қандай профессорлигини билмайман) Скьясси олдимдан чиқиб қолди. Бу одамни мен кўпдан буён биламан. Турли жойларда тез-тез ва кутилмаганда кўриниш бериб қолади. Ўзининг уқтиришича, биз гимназияда бирга ўқиган эмишмиз. Бироқ, тўғрисини айтсам, буни мен эслаёлмайман.
    Ким ўзи у? Нима иш қилади? Ҳеч қачон бунинг тагига ета олмаганман. Унинг озғин-қотма, ёвқур юзи билан мийиғидаги истеҳзоли табассуми… Бироқ энг ўзига хос жиҳати шундаки, у ҳар қандай одамда “Мен бу кишини қаердадир кўрганман” деган янглиш тасаввур уйғотади. Баъзилар уни афсунгар деб қатъий ишонишади.

Инсоннинг улуғлиги

Блог им. nigorcha
Қоронғулик қўйнига чўмган қамоқхона эшиги очилиб, назоратчилар соқолли жиккаккина чолни ичкарига итқитганларида вақт алламаҳал бўлиб  қолган эди.
    Қариянинг соқоли оппоқ ва ўзига етгулик даражада каттагина эди. У нимқоронғи хона бўйлаб ожизона нур таратар ва бу маҳбусларда муайян таассурот уйғотди. Қоронғи бўлгани учун чол аввалига хонада ўзи ёлғиз эмаслигини англамади.
−    Бу ерда кимдир борми?

Она тили ва адабиёт фанларини ўқитиш методикаси: бугуни ва келажаги

Блог им. nigorcha
Жаҳон мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида, айниқса, интеллуктуал ривожланишида ХХI аср катта ўзгаришларга бой давр бўлмоқда. Тараққиёт ўз ортидан таълимни эргаштириб, ўзига янада катта эътибор талаб этмоқда. Ушбу жараёндаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда бугун кадрларни ўқитиш ва малакасини ошириш долзарб масалалардан бирига айланди. Бу ўз навбатида ўқув дастурлари ва режаларини ишлаб чиқиш, таълим  жараёнини ташкил этишда янгича ёндашувларни талаб этмоқда.
Мактаб таълимини ривожлантириш, айниқса, таълим жараёнини мақсадли ташкил этишда педагогнинг бошқарувчилик маҳорати асосий омиллардан биридир. Чунки педагог қанчалик билимдон бўлса, ўз ишини севса, янги самарали тажрибаларни эгаллаш устида тинимсиз ишласа, ўзи янгиликлар ижод этиш учун изланса, унинг дарсида таълимнинг самараси юқори бўлиши шак-шубҳасиз.

Таълим сифатини бошқаришда “Электрон ахборот таълим ресурслари”нинг ўрни

Блог им. nigorcha
Ахборот технологиялари ёрдамида ўқитишни ташкил этиш, таълим  беришнинг янги услубларидан фойдаланиш ниҳоятда долзарб масалага айланди. Ўз навбатида республика умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларига компьютер техникаси ва тармоқ технологиялари интенсив равишда кириб келиши таълим беришнинг янги услубларини қўллашга имконият яратмоқда. Бугунги кун таълим жараёни учун таклиф этилаётган ўқув воситалари, электрон ахборот таълим ресурслари, электрон китоблар, электрон ўқув қўлланмалари ва шу каби таълим бериш манбалари қандай бўлиши зарур? Ёки уларнинг номи нима деб аталади? Улар қайси бичимда тайёрланади? Уларнинг ҳажми ёки шакли қандай бўлади?

Таълим сифати ва самарадорлигида болага дўстона муносабатнинг аҳамияти

Блог им. nigorcha
                                   
Таълим сифати ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган, назарий ва амалий асосларга эга бўлган иш усуллари орасида мактабда болага дўстона муносабатни таъминлаш алоҳида ўрин тутади.
Бу йўналишда сўнгги йилларда таълим – тарбия соҳасида қўлланиб келаётган болага дўстона муносабатдаги мактаб тушунчасининг мазмун – моҳияти мактаб томонидан бола ҳуқуқларини кафолатлаш ва бола шахсининг соғлом бўлиши, унинг ҳар томонлама уйғунлашган ҳолда камол топишига эришиш ҳамда боланинг ақлий, маънавий, ахлоқий, жисмоний ўсиши билан боғлиқ барча имкониятларини тўлиқ ривожлантириб бориш учун энг қулай шароитлар яратишдан иборат.

Мустақил ўқиш – давр талаби

Блог им. nigorcha
Илмий-техника тараққий этган, жамият турли-туман ахборотлар билан тобора юксалиб бораётган, фан оламидаги янгиликлар, руҳшунослик, тарбияшунослик фанлари ютуқлари ривож топаётган бир даврда ўқитувчи ундан орқада қолишга маънавий ҳаққи йўқ. Афсуски, ўқитувчилар малакасини ошириш ишлари ҳозирги кунда ўқитувчининг ўқиб бораётган шахсий эҳтиёжини қондирмаяпти. Тўғрисини айтсак, ўқитувчи малака ошириш курсларидан қайтгач, ишида кескин бурилиш ясай олмаяпти. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, курс давомида ўқитувчи онгига ўз устида мустақил ишлаш зарурлиги сингдира олинмаяпти ёки курсдан қайтгач, унинг фаолияти назоратсиз қолиб, илгариги лоқайдлиги ҳукм сурмоқда. Шунинг учун ўз-ўзидан нима учун малака ошириш курслари ўқитувчи фаолиятида, унинг ишини қайта қуришда ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат этмаяпти? деган ҳақли савол туғилади.

Мактабга тайёргарликнинг индивидуал-психологик хусусиятлари

Ота-оналар учун
Мактабга қадам қўяётган бугунги куннинг боласидан аниқ билим, фикрлаш кўникмаси, янги билимларни эгаллашга тайёрлиги, объектив оламга мослашиш кўникмаси, воқеа-ҳодисаларни мустақил равишда таҳлил этиши билан бир қаторда унинг мактаб таълимига шахсий-иродавий, маънавий, интеллектуал, ижтимоий-психологик жиҳатдан тайёргарлиги талаб этилади.

Мактабга қадам - бола шахсининг камол топиши хусусида.

Ота-оналар учун
Мактабга илк қадам бола ҳаётидаги энг муҳим ва мураккаб босқич бўлиб, ўқув йилининг бошланиши бола ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади. Энди бепарво ўйинлар ўрнига бола ҳар куни мактабга бориши, кун тартибига риоя қилиши, мактаб ҳаётининг янги қонунларига бўйсуниши, ўқитувчининг талабларини ва уй вазифаларни мунтазам бажариши, ўқишда яхши натижаларга эришиш учун интилиши керак.
 

Фарзандингизга компьютердан ўтин ёрмасликни ўргатинг

Ота-оналар учун
Иинсон табиати жуда рангбаранг. Биз ўйлагандан минглаб рангинлиги билан ажралиб туради. У ўзини тинмай такомиллаб боришга қодир бўлгани билан, унинг табиатида инсон руҳининг энг оддий ва энг салбий хусусияти, ялқовлик ҳам узвий таркибидан жой олган. Айнан мана шу ялқовлик, кундалик кўникмалар доирасидан чиқа олмай қолиш, ҳар бир инсон учун ижтимоий ўлим билан баробар кучга айланиб қолиши мумкин.

Бола тарбиялаётган ота-онанинг ўзи тарбияланганми?

Ота-оналар учун
Одамлар орасида бўлганимизда болаларидан нолиб, шикоят қилиб, улардан меҳр-оқибат талаб қилиб юрганларни учратамиз, эшитиб қоламиз. Ҳатто фарзандларидан оқибат кўрмаётган  ота-оналарга ачиниб ноқобил фарзандлардан ёзғириб ҳам қўямиз, баъзида. Аммо биз кўп ҳолда вазиятга бир томонлама ёндашиб ўрганганмиз.  Мулоҳаза қилинганида  аён бўладики, айни чоғда ўғил-қизидан нолиб, фарзандларини меҳрсизликда айблаб юрганларнинг аксарияти болаларига берган тарбиясининг натижасидан “баҳраманд”  бўлишяпти.  Халқда, “ҳар ким экканини ўради” деган ибратомуз нақл бор. Бу ҳикмат айнан фарзанд тарбиясига  қарата айтилган бўлса, ажаб эмас.

Xорижий давлатларда ўқитувчиларнинг дипломдан кейинги таълими мазмуни

Блог им. nigorcha
    Ўқитувчи-педагогларнинг касбий маҳоратларини узлуксиз равишда такомиллаштириб боришлари олийгоҳдан кейинги мустақил, ижодий изланишларда, илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланишларида, педагог кадрларни қайта тайёрлашда, билим, кўникма, малакаларини оширишда, қисқа ва муддатли ўқув курсларидаги вақти билан ўтказиладиган таҳсиллари даврида ижодий стажировкалар, хизмат сафарларида, илғор тажрибаларни ўрганишларида ва бошқа шунга ўхшаш кўплаб шаклларда амалга оширилади.
   

Меҳнат ва касб-ҳунар тарбиясида устоз-шогирдликнинг аҳамияти

Блог им. nigorcha
   Кишилик жамияти шаклланганидан буён инсонлар ўзларининг ҳаётий меҳнат тажрибаларини ёш авлодига ўргатиб келади. Қулай яшаш учун бошпаналар тайёрлаш, тош, суяк, бронза (жездан) кейинчалик эса, темир (пўлат) дан турли хил меҳнат қуроллари, мосламалари тайёрлаш, чорвачилик ва деҳқончиликнинг ривожланиши ҳам турли мақсадли фаолиятларнинг, яъни, касб-ҳунарларининг тараққий этишига сабаб бўлади.  Кичик қабилаларининг кенгайиб, йирик халқларга, элатларга айланиши, майда давлатларнинг турли ҳудудлар учун қўшни мамлакатларга ҳужум қилишлари уруш ҳаракатларининг келиб чиқишига сабаб бўлди.

Ўқувчиларга халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати тарихи ҳақида

Блог им. nigorcha
Кишилик жамияти пайдо бўлиши, тўғрироғи, тафаккурли одам (homo sapiens)нинг ўтмишдоши ва аждодларидан ажралиб чиқиш билан, унда меҳнат қила олиш учун мақсадли ҳаракатлар уйғунлиги пайдо бўла бошлади. Мақсадли меҳнат ҳаракатлари (ов қилиш, бошпана, озиқ-овқатлар тайёрлаш ва бошқалар) тафаккурли одамнинг одам сифатида шаклланиб, ривожланишига олиб келди. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, табиий оламнинг энг олий мавжудоти-тафаккурли одамнинг шаклланиши 40 минг йилча илгари бошланган.

Ўқувчи ёшларнинг узлуксиз меҳнат таълимини такомиллаштириш муаммолари

Блог им. nigorcha
   Мамлакатимизда тараққиётнинг барча жабҳаларида тубдан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг асосий қисмини ташкил этадиган ёшларни келгуси ҳаётга тайёрлаш, уларнинг ўзларини қизиқтирган касб-ҳунар эгалари этиб тарбиялаш жамиятнинг ривожланишида долзарб муаммолардан ҳисобланади.
    Мамлакатимизнинг аҳолисининг 10 млн.дан зиёдроғини 17-18 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлар ташкил этади. Уларни келгусида унумли меҳнат фаолиятига тайёрлаш, ўзларини қизиқтирган касб-ҳунарларини эгаллашга йўналтириш ишларини йўлга қўйиш асосан, умумтаълим мактабларидаги меҳнат таълими ўқув фани зиммасига тушади.

Milliy g‘оya vа mаfkurаning dеmоkrаtik rivоjlаnishi mаsаlаlаri.

Блог им. nigorcha
  G‘оyalаr mаfkurаsi birоr millаtning tub milliy mаnfааtlаrini ifоdаlоvchi fаlsаfiy-huquqiy kаtеgоriya, аniqrоg‘i mа’lum jаmiyatning bоsh istiqbоlli tаrаqqiyot yo‘lini ifоdаlаydi. Dеmаk, g‘оyalаr umumiy vа mаfkurаviy kоnkrеtlаshgаni sаyin hаr qаndаy jаmiyat hаyotidа vа uning rivоjlаnish bоsqichlаridа Yurtbоshimiz аytgаnidеk, “Mаfkurа bo‘lmаsа оdаm, jаmiyat, dаvlаt o‘z yo‘lini yo‘qоtishi muqаrrаr”dir. Vа аyni pаytdа Islоm Kаrimоv dаhо fikrlаrini yanаdа qаt’iy tа’kidlаydi: “jаmiyatning, jаmiyat аhlining mustаhkаm vа rаvshаn mаfkurаsi bo‘lmаsа, o‘z оldigа qo‘ygаn аniq bir mаqsаd-muddаоsi bo‘lmаsа, u muqаrrаr rаvishdа inqirоzgа yuz tutаdi”. Dеmаk, mаqsаd-muddао hоzirgi jаmiyatni erkinlаshtirish, huquqiy dеmоkrаtik dаvlаt vа fuqаrоlik jаmiyatini qurishdа аsоsiy оmil bo‘lib qоlishi tаbiiy. Dаvlаtimizning, хаlqimizning, el-yurtimizning mаqsаdi o‘zining ulug‘vоrligi, hаyotiyligi vа hаqqоniyligi bilаn hаmmаmizni  jаlb etаdigаn, ya’ni хаlqni – хаlq, millаtni-millаt qilа оlаdigаn kuchgа аylаnishi kеrаk.

Globallashuv sharoitida adolat tamoyillari: milliylik va umuminsoniylik

Блог им. nigorcha
 XX аsrning ikkinchi yarmidа insоnning аjrаlmаs huquqlаrini tа’minlаsh vа himоya qilish muаmmоsi glоbаl хususiyat kаsb etdi vа аyniqsа so‘nggi pаytlаrdа eng o‘tkir vа dоlzаrb muаmmоlаrdаn birigа аylаndi. Shungа muvоfiq insоn huquqlаri bilаn bоg‘liq ilmiy mаsаlаlаr siyosаtshunоslik fаni turli sоhаlаridа o‘rgаnilmоqdа.
    Bugungi kundаgi qаrаshlаrning o‘zigа хоsligi shundаki, ulаrdа insоnning аjrаlmаs huquqlаri bilаn bоg‘liq mе’yorlаr G‘аrb dunyosi vа bоshqа хаlqlаrning mаdаniy qаdriyatlаri vа mе’yorlаrini sintеz qilish, hоzirgi zаmоn dunyosidаgi turfа mаdаniyatlаr o‘rtаsidаgi  fаrqlаrni аnglаsh оrqаli qаytа ko‘rib chiqishgа intilish ko‘zgа tаshlаnаdi.

Jamiyatni erkinlashtirishda ma’naviy qadriyatlar va mustaqillik mafkurasini shakllantirish

Блог им. nigorcha
     Erkin, hur yashаsh istаgi оdаmzоdgа sut bilаn kirgаn. Esini endiginа tаniy bоshlаgаn bоlа dаstlаbki оngli hаrаkаtini erkinlikkа intilishdаn, bаrchа ishni o‘zi, mustаqil bаjаrishgа urinishdаn bоshlаydi. Binоbаrin, erkinlik, mustаqillik, hurlik tuyg‘usi insоngа Оllоh tоmоnidаn inоyat etilgаn bеbаhо nе’mаtdir. Аgаr bоlаning tаbiiy intilishlаri, erksеvаrligi qo‘pоl rаvishdа tоptаlsа, ungа hеch qаndаy erk bеrmаy, bаjаrishi mumkin bo‘lgаn eng оddiy ishni hаm bоshqаlаr qilsа, pirоvаrdidа, undаn irоdаsiz, nоshud, buyurilgаnidаn bоshqа ishni bаjаrishgа nоqоbil kimsа еtishib chiqаdi. Bu qоnuniyat millаt hаyotigа hаm хоsdir.