avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Устоз-шогирд тизимида рақобат усуллари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Ҳар бир жамиятнинг ривожланишида таълим тизимининг ривожланиши энг муҳим рол ўйнайди.
Шундай экан, ривожланган жамият қуриш йўлидаги устозларнинг саъй ҳаракатлари ҳам таълим тизимининг сифат босқичини юқори савияда босиб ўтиб, таълим самарадорлигини оширишга қаратилган.
Таълим жараёни жадал ривожланиб бораётган бугунги кунда асосий мазмун берувчи яна бир тизим “Устоз — шогирд” тизимидир. Бугунги кунда мустақил фикрловчи, ишонч-эътиқодли шогирдларни тарбиялашда ва замон талабига мос кадрлар етказиб беришда бу тизим алоҳида ўринга эгадир.
“Биз олдимизга қандай вазифа қўймайлик, қандай вазифани ечиш зарурияти туғилмасин, гап охир-оқибат барибир кадрларга бориб тақалаверади. Муболағасиз айтиш мумкинки, бизнинг келажагимиз, мамлакатимиз келажаги, ўрнимизга ким келишига ёки бошқачароқ айтганда, қандай кадрларни тайёрлашга боғлиқдир”1, — деган эди Президентимиз И.А.Каримов.

Фольклор асарларни ўқитиш воситасида сифат ва самарадорликка эришиш омиллари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Бадиий адабиёт таълим босқичларида ҳам санъатнинг бир тури, ҳам ўқув предмети сифатида ўрганилади. Шунга кўра ўқувчилар бадиий адабиётнинг сўз санъати сифатида ўзига хосликлари, унинг яшаш тарзи, намоён бўлиш шакллари, ривожланиш қонуниятлари уларнинг ёш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ўргатилади. Бунда ўқувчиларнинг бадиий адабиётдаги асосий мазмун ва моҳиятни, уларда акс этган нафосатни ҳис этишига алоҳида урғу берилади.

Ўқитувчининг мустақил ўқишини ташкил қилиш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 Ўқитувчи мустақил малака оширишининг самарадорлиги  учта асосий тамойиллар: муайян тартибга, узлуксизликка ва бажариш шартлигига риоя қилиш билан боғлиқ. Мустақил  ўқиш – малака ошириш узлуксизлигини таъминлашнинг дастлабки бўғини ҳисобланади. Педагог кадрлар малака оширишининг узлуксизлигини таъминлайдиган бошқа бўғинларга фан методика бирлашмаларидаги фаолият, семинарлар, кенгашларда иштирок этиш, қисқа муддатли курсларда ёки малака ошириш курсида ўқиш киради.

Ўқувчиларни бадиий адабиётга қизиқтириш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 Илмий-техник динамика жадал босқичга кўтарилган айни паллада таълим даргоҳларида ўқув жараёнларининг асоси техник дастурий тизимга мувофиқ қурилганлиги дарснинг мазмун кўламини кенгайтириб қолмасдан, ўқувчиларнинг осон ва тез (бу эса ҳаракат орқали илм борасида изланишга мутлақо зид) маълумот олишларини таъминламоқда. Агар электрон дастурда ишлаш асносида таълимий қийматга эга бўлмаган маълумотлар ҳам олинишини, ўқувчи мия фаолиятининг кучли тезликда бошқарилиши натижасида руҳий зўриқиш, жисмоний толиқиш юзага келиб, ўқувчининг шаштини бирмунча пасайтиришини ҳисобга олсак, етадиган зарар олинадиган билим эвазига қопланади-ми? Дастурий ишлашни чеклаган ҳолда, ўқувчининг мўъжаз уй кутубхонасини, синф кутубхонасини ташкил этиш – муаммоларни енгиллаштиришда янгилик эмас. Бироқ бирламчи масала, шаксиз, ўқувчининг шу адабиётни ўқишга бўлган қизиқишидадир. Ўқувчи бирор фан йўналишида билим олишга ёки бадиий адабиёт мутолаасига қизиқиши мумкин. Бу икки жиҳатни уйғунлаштириш эса машаққатли меҳнатни талаб қилади.

Она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг кутубхоначилар билан ҳамкорлиги

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Мактаб кутубхонаси мактабнинг узвий қисми экан, ўқувчи кутубхонага аъзо бўлган дастлабки кунданоқ кутубхоначи унинг мутолааси учун масъулдир.
Педагогларнинг ёзишича “Бола мутоласи катта аҳамиятга эга. Болаликда ўқилган китоб бир умрга эсда сақланиб қолади ва боланинг кейинги ўсишида таъсир кўрсатади”. Лекин ҳар қандай китоб ҳам болага ижобий таъсир этавермайди. Адабиётни танлай билиш лозим ва мутолаага раҳбарлик қилишни ҳам тўғри олиб бориш даркор. Бу масъулият, асосан, мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчилари зиммасидадир.

Мактаб кутубхонасининг асосий вазифалари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
   Ўқитишнинг таълимий-тарбиявий тизимида мактаб алоҳида ўрин тутади. Ўқувчиларнинг билим олиш ва тарбияланиш жараёнига ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш мактаб кутубхонасининг асосий вазифаларидандир. “Мактаб кутубхонаси ҳақида Низом”да кўрсатилганидек, шахсни ҳар томонлама камол топтириш борасида мактаб олдида турган вазифаларни бажарар экан, мактаб кутубхонаси ўқувчиларнинг ўқувларини муваффақиятли ўрганишлари, таълимий ва сиёсий билим асосларини пухта ўзлаштиришлари мақсадида уларга мутолаани ташкил этишда ёрдам беради; болаларнинг маънавий, жисмоний ва бадиий жиҳатдан камолотга эришувига, уларнинг меҳнатга, ижтимоий фойдали фаолиятга нисбатан муҳаббат кўзи билан қарашга имкон туғдиради, китоб билан мутақил равишда ишлашга, маърифий китобларни кўпроқ ўқишга  даъват этади, ҳар бир ўқувчини мустақил равишда ва мунтазам мутолаа қилишга жалб этади.

Конференция иштирокчиларининг таассуротлари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Шайхонтоҳур туманидаги 169-сонли умумий ўрта таълим мактабига келган конференция иштирокчиларининг таассуротлари ҳақида

Kim Sun Hyong  -  Корея Респупликаси Геонг таълим Миллий университети профессори, Ўзбекистон Республикасининг келажаги бўлган ёшларни тарбиялаш учун ушбу  мактабда барча шарт-шароит яратилган. Болалар учун яаратилган шарт-шароитлар дунё андозаларига тўлиқ мос келади. Менга айниқса ўқувчиларнинг ёниб турган кўзлари ёқди. Бундай ёшлар билан албатта давлатингиз буюк келажагини қура олади.

Синф раҳбарлари ишларини режалаштириш ва уларни ташкил этиш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Синф раҳбарининг иши режа асосида олиб борилишилади. Унинг иш режасини таълим муассасасининг умумий режаси асосида директорнинг маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Синф раҳбарининг йиллик ишларини режалаштириш, синфда тарбиявий ишларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам бериш, улар самарадорлигини ошириш, синф раҳбарлари ишларини мувофиқлаштириш, иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида таълим муассасасида синф раҳбарлари услубий бирлашмалари ташкил этилади. Синф раҳбарлари услубий бирлашмасига мактабдаги барча синф раҳбарлари аъзо бўладилар.

Синф раҳбарининг ҳуқуқлари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг дарс ва имтиҳонларида иштирок этади. Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар учун қўшимча дарслар ташкил этилиши бўйича таклифлар беради.   
Ўқувчилар тарбиясига оид илғор иш тажрибаларини амалга ошириш бўйича таълим муассасаси маъмуриятига ташаббус билан чиқади.
Тарбиявий соатларни режалаштиришда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиқиб, таълим муассасасининг умумий режасига қўшимча ёки ўзгартиришлар бўйича таклиф киритиши мумкин.

Синф раҳбарининг вазифалари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Синф раҳбарининг асосий вазифаси — ўқувчиларнинг аҳил гуруҳларни, аниқ мақсадга йўналтирилган ишчан жамоани ташкил қила олиш ва уларни таълим-тарбияли шахслар, келажаги буюк давлатнинг ҳақиқий эгалари, комил инсонлар этиб вояга етказишдир.
Синф раҳбарлари ўқувчиларига меҳрибон бўлиши, уларнинг ўсиб-улғайишларини педагогик кузатувлар асосида назорат этиши, ёрдамга мухтож ўқувчиларга якка ҳолда ёндоша олиши лозим. Шу асосда улар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик, меҳр-мурувват, масъулият, ташаббускорлик, ишбилармонлик каби хислатларни уйғотади.
Синф раҳбари ишини ўқувчиларнинг ёш ҳусусиятларини ва умумий ривожланиш даражаларини, қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, кенг қамровли тарбиявий ишлар ва аниқ мезонлар асосида ташкил этади.   

Маънавий–маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари ишини режалаштириш ва ташкил қилиш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Маънавий — маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари ўз фаолиятини режа асосида ташкил қилади ва унинг бажарилишини назорат қилиб боради. Унинг иш режаси мактаб директори томонидан тасдиқланади.
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларни режалаштиришда мактабнинг умумий режаси, ўқитувчилар, синф раҳбарлари, болалар етакчиси, ота-оналарнинг иш режаларини мувофиқлаштиради.
Тарбиявий ишларни мувофиқлаштирувчи сифатида таълим муассасасининг умумий тарбиявий ишлар режасини шакллантиришда турли ташкилот ва муассасаларининг таълим муассасаси билан ҳамкорлигини ташкил этади, уларни қўллаб-қувватлайди,  тарбия жараёнини ташкил этиш бўйича маҳаллий хокимликлар, ота-оналар, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, жамғармалар ва уюшмалар билан ҳамкорликни эътиборда тутади.

Маънавий - маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарига қўйиладиган талаблар

Блог им. nigorcha
Маънавий — маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари:
педагогик жамоа, маҳалла, ота-оналар орасида ўзининг билимдонлиги, инсоний фазилатлари билан намуна ҳамда ҳурмат-эътиборга эга бўлиши;
педагогик жамоада қулай психологик иқлим (муҳит) ярата олиши;
таълим муасасаси ва педагоглар фаолиятини тахлил қилиши, муаммоларни аниқлаши ва уларнинг хал қилишнинг самарали йўлларини топиши;
амалдаги болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, Халқ таълими вазирлигининг мактаб фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришга оид бўлган буйруқлари, низомлари, йўриқномаларини, жаҳон ва республикамиздаги мавжуд педагогика фанлари ва амалиёти, бошқариш психологияси ютуқларини билиши; 

Умумтаълим мактабларининг маънавий - маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари ҳақида Низом

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Умумий қоидалар
Умумтаълим мактабларининг Маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари (кейинги ўринларда Директор ўринбосари) фаолияти Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тегишли меъёрий ҳужжатлар ва ушбу низом асосида ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 139-сонли қарори билан тасдиқланган

Ота-оналарнинг ҳуқуқ ва бурчлари ва мажбуриятлари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Оила кодекси, Мактаб «Устави», мактаб маъмурияти ва ота-оналар ўртасида тузилган шартномага ҳамда амалдаги тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга қатъий амал қилиш.
2. «Васийлик кенгаши», «Ота-оналар қўмитаси» фаолиятида иштирок этиш, мактаб маъмурияти ва синф раҳбарлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.
3. Мактабга тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида фарзандининг ўз вақтида машғулотларга тўлиқ дарсликлар ва ўқув-қуроллари билан келишини таъминлаш.
4. Фарзандини давоматини мунтазам назорат қилиб бориш, унинг машғулотларга тўлиқ қатнашишини таъминлаш чораларини кўриш, унинг ўзлаштириш самарадорлиги ва хулқини кузатиб, таҳлил қилиб бориш.

Мактаб жамоаси аъзоларининг одоб-ахлоқида ман этиладиган ҳолатлар

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 Ўқитувчи ва тарбиячилар томонидан:
•    жамоа аъзоларининг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш, ўзгаларнинг шахсий ва оилавий муаммоларини муҳокама қилиш;
•    жамоа аъзолари ва бошқалар устидан турли иғво, ғийбат ва бўҳтонлар уюштириш;
•    ўқувчилар билан ўз ҳамкасабаларининг шахсий камчиликларини муҳокама қилиш;
•    ўқувчиларни ўқув машғулотлардан асоссиз чиқариб юбориш;
•    ўқув машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;
•    ўқув машғулотларига маст, соч-соқол олинмаган ва кийиниш одобига риоя қилмаган ҳолда келиш;
•    мактаб ҳудудида спиртли ичимликлар ичиш ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш кабилар қатъиян ман этилади.

Мактаб жамоаси аъзоларининг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
6.1. Ўқитувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари:
•    одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишда ўқувчиларга ибрат бўлиш;
•    мактаб манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийиш;
•    бирор-бир нохуш воқеа ёки ходиса рўй берса, зудлик билан у ҳақида маъмуриятни хабардор қилиш;
•    умумий ўрта таълим мактабининг шаъни ва нуфузига доғ туширадиган ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш;

Педагог-тарбиячиларнинг ўзаро муносабатлари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
5.1. Педагог-тарбиячиларнинг ўзаро муносабатларида – ягона жамоа, ўзаро ҳурмат ва эътибор, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойиллари амал қилиши лозим.
5.2. Педагог-тарбиячилар ва ўқувчилар ўзаро муносабатларида инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик қилиш,  шахсиятини камситиш, ўзганинг моддий ва интелектуал мулкини ўзлаштириб олиш, қўполлик, беҳаё сўзлар ишлатиш, муштлашиш, ўзгаларга маънавий, моддий ёки жисмоний зиён етказиш қатъиян ман этилади.

Педагог-тарбиячилар ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
4.1. Педагог-тарбиячилар ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари «устоз-шогирд» анъанасига асосланиши лозим.
4.2. Ўқитувчи синфга кириб келиши билан ўқувчилар ҳурмат юзасидан ўринларидан туриб, кутиб олишлари, саломлашишлари, ўқитувчи рухсатидан сўнг ўринларига ўтиришлари лозим. Ўқувчилар синфга кирган ҳар бир катта одамга ҳудди шундай тартибда муносабатда бўладилар.
4.3. Ўқувчилар дарс машғулотлари давомида ўзбошимчалик билан мактабдан чиқиб кетиши таъқиқланади. Сабабсиз дарсга келмаганлиги учун кейинги дарсга киришга рухсатни синф раҳбари ва мактаб маъмуриятининг кўрсатмаси билан амалга ошириш тартибига риоя қилиши лозим. (Агар ўқувчи машғулотга келмаса, бунинг сабабларини исботловчи ҳужжатлар — тиббий маълумотнома ёки ота-онасининг тушунтириш хати синф раҳбарига тақдим этилиши лозим).

Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
1. Умумий қоидалар
1.1. Ушбу «Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари» (бундан буён матнда «Одоб-ахлоқ қоидалари» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда умумэътироф этилган маънавий-ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқилган.