avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

«Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари»ни ишлаб чиқиш зарурияти

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Бугунги кунда ахборот-коммуникацион технологиялари жамият ҳаётига шиддат билан кириб келмоқда ва ўз таъсирини тобора кенгроқ кўрсатмоқда. Бу эса ўз навбатида ёш авлодга замонавий таълим бериш билан бирга уларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитетни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор бериш лозимлигини кўрсатмоқда.
Ёш авлодни паст савиядаги «оммавий маданият» таъсирларидан, миллий хослигимиз, дунёқараш ва тафаккуримизга мутлақо ёт бўлган ғоялар, сунъий «қадрият ва анъана»лардан, бир сўз билан айтганда, маънавий таҳдидларидан асраш лозим.

Болалар яшашни ҳаётдан ўрганадилар.

Мактабгача таълим
Агар фарзандингиз иқтидорли бўлса, у ҳолда:
— унинг қизиқиши, ижодкорлигини, фикрлар оригиналлигини қўллаб-қувватланг;
— болани ҳеч қачон бирор бир нарсани нотўғри бажардинг деб койиманг;
— боланинг ўз севимли машғулот ёки ўйин турини танлашига ва ўз фикрини баён этишига имкон беринг;

Фарзандингиз иқтидорли бўлса.

Мактабгача таълим
Агар фарзандингиз барча вазифаларни осонлик билан бажарса, унда мантиқий тафаккур, кузатувчанлик, мустаҳкам хотира, барча нарсаларга қизиқувчанлик, ўз фикрини тушунтира олиш, математик амалларни бажара олиши, дунёқарашининг кенглиги — буларнинг барчаси унда билиш жараёнларининг юқори даражада ривожланганлиги ва катталар томонидан етарли даражада эътибор бериш кераклигини талаб этади. Иқтидорли бола қуйидаги хусусиятларни ҳам ўзида мужассам этади:

Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини шакллантиришда сабабий боғланиш элементларидан фойдаланиш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
    Мамлакатимизда кадрлар тайёрлашнинг сифат босқичи амалга оширилаётган бир даврда ёшларимизда ҳурфикрлилик, мустақил, ақлий ва мантиқий фикрлашни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Ҳар қандай жамиятнинг юксалиш даражаси ёшларнинг билим ва интеллектуал ривожланиши билан белгиланади.Истиқлол шарофати билан кўплаб аждодларимизнинг илмий мероси ва уларда илгари сурилган ёшларнинг билимдонлик даражаси тўғрисидаги ғояларни атрофлича ўрганиш замон талаби бўлиб қолмоқда. Айниқса  республикамизда чуқур мантиқий фикрлаш қобилиятига эга, социамаданий даражаси ривожланган, амалий кўникма малакаларни эгаллаган, рақобатбардош кадрлар талаб қилинади. Шу сабабли ҳозирги замон мактаб ўқувчиларида мантиқий фикрлаш қобилиятини камол топтириш учун замин яратиш лозим. Ўрта мактабда табиат қонунлари, жумладан физика фанини ўқитиш ўқувчиларда мантиқий фикрлашни шакллантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан биридир.
Шу нуқтаи назардан, ҳар қандай табиий фанларнинг асосий вазифаси, объектив олам қонунларини ўрганишдан иборат. Қонун мазмунан предмет ва ҳодисалар орасидаги маълум муносабат уларнинг бир-бири билан узвий алоқада бўлиши ва шу билан бирга, қонун нарса ва ҳодисалар ўртасидаги сабабий, муҳим, умумий, зарурий ва такрорланадиган боғланишдир.

Идрок ва тафаккурнинг ривожланиш даражасини аниқлаш.

Мактабгача таълим
Ушбу методика мактабгача ёшдаги болаларнинг идрок ва тафаккурининг ривожланганлик даражасини аниқлаш учун мўлжалланган, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва психологлари томонидан ўтказилади.
Материаллар: 3 та қутича, биринчи қутичанинг ён томонида квадрат, иккинчи қутичанинг ён томонида доира, учинчи қутичанинг ён томонида учбурчак шакллари акс эттирилган бўлиб, 8 та квадрат, 8 та доира, 8 та учбурчак шаклдаги 24 та предметлардан иборат. Ҳар бир шакллар катта ва кичик ҳажмдаги предметларга бўлинади(4 та кичик ва 4 та катта). Квадрат шаклдаги предметларга-кубик, гугурт қутиси, совун, китоб ва бошқ;  Доира-танга, тугмача, шар, копток. Учбурчак-конус, калит, арча, ракета.

Мактабгача тарбия ёшидаги болалар иқтидорини ривожлантириш омиллари.

Мактабгача таълим
Иқтидорли болалар билан ишлашда психологлар иқтидорнинг тузилишини белгилайдиган асосий омилларни билишлари лозим. Булар қуйидагилар:
умумий интеллектуал ёки ақлий қобилиятларнинг юқори даражаси;
билиш мотивининг доминантлиги — бошқа мотив турларидан устунлиги;
янги предметлар, вазифалар, воқеа-ҳодисаларга дуч келганда, муаммони қўйилиши ва ечимини топишда ижодий фаолликнинг намоён бўлиши.

Иқтидорли болаларни аниқлаш принциплари ва усуллари.

Мактабгача таълим
Иқтидорли болаларни аниқлаш давомий жараён бўлиб, шахснинг ривожланишини чуқур таҳлил қилиш билан боғлиқ. Бунда қатор психологик-педагогик талаблар мавжуд:
– боланинг ўзини тутиши ва фаолиятини комплекс баҳолаш, бунда имкон қадар кўпроқ боланинг қобилиятлари ва турли ахборот манбаларидан фойдаланиш;
– идентификациялаш (ўхшатиш) жараёнининг давомийлиги (турли вазиятларда боланинг ўзини тутишини кузатиш);

Иқтидорли бола деб кимни айтиш мумкин?

Мактабгача таълим
Иқтидорли бола – у ёки бу фаолият турида бошқалардан ўзининг ёрқин, очиқ-ойдин, баъзида мислсиз ютуқлари билан ажралиб турадиган боладир. Табиийки, қандай ютуқлар ҳақида гап юритилаётганлиги ҳақида савол туғилиши мумкин. Махсус адабиётларда иқтидорли болалар бир нечта категорияларга ажратилади:

Иқтидор ҳақида тушунча.

Мактабгача таълим
Иқтидор — бу инсон психикасининг бутун умр давомида тизимли ривожланувчи сифати бўлиб, инсоннинг бошқа одамларга нисбатан бир ёки бир неча соҳада юқори натижаларга эришиш имконига эга эканлиги билан белгиланади.
Психологик луғатда “иқтидор” тушунчаси қуйидагича таърифланади
1) иқтидор бу — фаолиятнинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлайдиган қобилиятларнинг ўзига хос уйғунлашувидир;
2) иқтидор бу — инсоннинг имкониятлари доираси, фаолиятлари даражаси ва ўзига хослигини белгилайдиган умумий қобилиятлар;
3) иқтидор бу — ақлий потенциал, таълим олиш қобилияти ва билиш имкониятларининг бир бутун индивидуал характеристикаси;
4) иқтидор бу — табиат томонидан инъом этилган қобилиятлар, қобилиятлар табиий асосларининг ўзига хослиги ва уларнинг намоён бўлиши даражалари;
5) иқтидор бу — истеъдодлилик, фаолиятда юқори натижаларга эришиш учун ички имконият ва шароитларнинг мавжудлиги.

Олти ёшли болаларнинг тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар

Мактабгача таълим
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг т”Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ,1998 йилдан буён болалар олти  ёшдан умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинмоқда. болаларни олти ёшдан мактабга қабул қилиш фақат ота-оналарнинг розилиги ҳамда боланинг мактабга бориши учун қарши бўлган тиббий, психологик-педагогик далилар бўлмагандагина амалга оширилиши йўлга қўйилган
Сўнги йиллар ичида олти ёшли болаларни 1-синфларга саралаб олиш  Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан 2006 йил 5- январдаги “Олти ёшли болаларнинг тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” ги 2/1 –сонли Қўшма буйруғи  билан тасдиқланган Низом ҳамда Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг  ҳар йили чиқадиган “Олти ёшли болаларнинг психологик-педагогик -дефектологик кўриги тўғрисида” ги махсус буйруғи асосида амалга оширилмоқда.    

Синф рахбарининг “тарбияси қийин” ўқувчилар билан олиб борадиган ишлари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
“Тарбияси қийин” ўсмирлар билан ишлашнинг биринчи босқичида педагогик ташхис тарбияси қийин бўлишликнинг сабабларини, оила ва мактабнинг тарбиявий имкониятларини, ноқулай шароитларни аниқлашга ёрдам беради, бунда ўсмирнинг типик ва ўзига яраша ҳиссий дунёсидаги педагогик қолоқлиги, уни қайта тарбиялашда ижобий сифатларини ҳисобга олиш лозим.

" Хавфли гуруҳ"га мансуб ўқувчиларга бириктирилган тарбиячи-педагоглар томонидан амалга ошириладиган ишлар юзасидан тавсиялар

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Кимдир, қачондир, жавоб бериши лозим,
Чинни ёритиб, хақиқатни очиб,
Нима экан бу– «тарбияси қийин» болалар?
Оғриқли яра каби, умрбод савол.
Мана у, олдимизда, ўтирибди  боқинг,
Букилиб, умидсизларча,
Эшик ва ойналарсиз девор сингари.
Мана улар, бу асосий хақиқатлар,
Кеч кўрдик, кеч англадик,
Йўқ! «Тарбияси қийин» болалар туғилмайди,
Шунчаки уларга вақтида ёрдам бермадик.
 
(С. Давидович)
 
“Тарбияси қийин” болаларга одатда, ахлоқий ривожланишида маълум оғишишларга эга, хулқида салбий томонлари мавжуд, тартибсиз болаларни киритиш мумкин. Тарбияси қийин болалар ёмон ўқийдилар, уй вазифаларини камдан кам, хохламасдан бажарадилар, дарсларни кўп қолдирадилар. Дарсларда ўзларини ёмон тутадилар, кўп жанжаллашадилар. Улар орасида синфда қолганлар кўп учрайди. Одатда оилада уларнинг тарбиясига кам эътибор қаратадилар. Улар ўзларича вояга етадилар. Кўпинча ўғирлик қилишга, садақа сўрашга мажбур бўладилар. Агрессив, жаҳлдорлар, чекиш, ичиш, наркотикларга эрта ружу қўядилар. Вояга етгач, турли гурухларга кириб қоладилар, ўғирлик ҳаттоки қотилликка қўл урадилар.

Мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбияни ташкил этиш ва амалга ошириш

Мактабгача таълим
Ўзбекистон Республикаси мустақилликни кўлга киритгандан кейин барча соҳаларда кенг ислоҳотларни амалга ошириб, жисмоний тарбия масалалари ва қадриятларни тиклашга ҳамда уни ривожлантиришга катта эътибор берилди. Президентимиз И.А.Каримов фармонлари билан Республика аҳолисини соғломлаштириш, ҳалқ соғлиғини мустаҳкамлаш учун жисмоний тарбияга ва спортга катта эътибор берилмоқда.

Рақобатнинг восита функцияси

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 Нарх ғоят муҳим иқтисодий восита бўлганидан у рақобат курашида ҳам қўлланилади. Фирмалар бозорни эгаллаб олиш, ундан рақибларни сиқиб чиқариш учун нархни ўзгартирадилар. Улар нархни пасайтириш орқали харидорни ўз томонига оғдириб оладилар, уни ўзига ўргатиб олгач нархни ошира борадилар. Сотиш ҳажмини кўпайтириш учун фирмалар харидорларнинг сотиб олиш қобилиятига қараб бир хил товарга ҳар хил нарх белгилайдилар. Масалан, авиакомпаниялар самолётларни тўлдириб учиш учун иқгисод синф салонига чиптани арзон сотадилар, бизнес синф салонига эса қиммат сотадилар. Оддий йўловчи учун самолёт чиптасининг нархи муҳим, бизнес синфдаги пулдор учун эса нархнинг аҳамияти йўқ, самолётда учиш комфортли бўлса бас. Юқори нархлар воситасида рақобатлашув обрўли, обрўталаб товарлар бозорида қўлланилади, чунки бу ерда пулни бетига қарамай обрўли товарларни олувчилар бўлади, улар нархнинг юқори бўлишини товар сифатининг юқорилиги деб қабул қиладилар.

Рақобат бўлмаса бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди.

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Рақобат – бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки унинг қонунидир. Рақобат бозор иқтисодиётининг ва умуман товар хўжалигининг энг муҳим белгиси, ривожлантириш усули ҳисобланади. Мустақил товар ишлаб чиқарувчилар (корхоналар) ўртасидаги рақобат товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашдан иборат.

Рақобат тадбиркорлар манфаатига хизмат қилади

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда рақобатнинг роли беқиёсдир. Рақобат — иқтисодиётни ҳаракатга келтирадиган куч. Шу боис давлатимиз томонидан монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобатни ҳуқуқий тартибга солиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз 2010 йилнинг 12 ноябрида ўтган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, «… бозор муносабатларининг асоси бўлган рақобатни ривожлантиришда монополияга қарши қонун ҳужжатлари катта роль ўйнайди. Аммо амалдаги «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги қонун бугунги кунда эскирди ва замон талабларига жавоб бермай қолди. Шуни эътиборга олган ҳолда, «Рақобат тўғрисида»ги янги қонунни ишлаб чиқишимиз ва қабул қилишимиз зарур. Ушбу қонунда монополистик фаолиятни нафақат товарлар бозорида, балки молия бозорларида ҳам тартибга солишни назарда тутиш лозим. Шунингдек, биржа савдоларида ҳам монополияга қарши механизмларни, акцияларни сотиб олиш, қўшиш ва бирлаштириш битимларини тартибга солиш ва назорат қилиш тартиб-қоидаларини соддалаштириш бўйича нормаларни ушбу қонунга киритиш мақсадга мувофиқдир».

Fanlar kesimida o‘tkaziladigan sho‘ba yig‘ilishlari uchun tavsiyalar (O‘zbek tili)

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
O‘zbek tili ta’limi bo‘yicha Avgust kengashlari sho‘ba yig‘ilishlarida belgilangan mavzular mazmuniga “Mustahkam oila yili” davlat dasturi vazifalariga hamo¬hang tushunchalarni singdirish, bu borada ommaviy axborot vositalari, internet materiallaridan o‘rinli va unumli foydalanish, o‘zbek tili ta’limiga ilg‘or texnologiyalarni joriy etish bo‘yicha to‘plangan tajribalarni o‘rganish, tajriba-tadqiqot maydonlarida olib borilgan tajriba-sinov ishlari natijalari, yutuq va kamchiliklar, fan olimpiadalari, bilimlar bellashuvi, fan oyliklarining ta’lim sama-radorligini oshirishdagi roli, aniqlangan kamchiliklar, o‘zbek tili darslarida axborot-kommunikatsiya texnolo-giyalaridan foydalanish, elektron darsliklar bilan ishlash, yangilangan “O‘zbek tili” darsliklari bo‘yicha ishlashning yillik yakunlari, natijalari (5-sinf darsligi misolida) kabi masalalar yuzasidan amaliyotchilarning fikr-mulohazalari umum¬lashtirilib, tavsiyalar ishlab chiqilishi, kelgusi rejalar belgilab olinishi maqsadga muvofiq.

Fanlar kesimida o‘tkaziladigan sho‘ba yig‘ilishlari uchun tavsiyalar (Adabiyot)

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Har bir jamiyatning kelajagi uning ajralmas qismi va hayotiy zarurati bo‘lgan ta’lim tizimining qay darajada rivojlangani bilan belgilanadi. Bugungi kunda mustaqil taraqqiyot yo‘lidan borayotgan mamlakatimizning uzluksiz ta’lim tizimini isloh qilish va takomillashtirish, yangi sifat bosqichiga ko‘tarish, unga ilg‘or pedagogik va axborot texnologiyalarini joriy etish hamda ta’lim samaradorligini oshirish davlat siyosati darajasiga ko‘tarildi. Shu o‘rinda ta’kidlash joizki, 2012-yilning 16—17-fevral kunlari Toshkent shahrida bo‘lib o‘tgan “Yuksak bilimli va intellektual rivojlangan avlodni tarbiyalash — mamlakatni barqaror taraqqiy ettirish va modernizatsiya qilishning eng muhim sharti” mavzusidagi xalqaro konferensiya yakunlari bo‘yicha qabul qilingan Rezolyutsiya mazmun-mohiyatida ham yoshlarni ma’naviy barkamol shaxslar qilib voyaga yetkazishga alohida urg‘u berilgan bo‘lib, bu maqsadlar adabiyot o‘qituvchilari zimmasiga ham katta mas’uliyat yuklaydi. Kitob mutolaasi, oilaviy kitobxonlikni rivojlantirishda o‘qituvchi va kutubxonachi hamkorligi, yangi adabiy-badiiy nashrlar, o‘quv dasturlarining uzviylashganligi, darsliklar mazmunining yildan yilga yaxshilanib, kamchiliklar bartaraf etilayotganligi va bu islohotlarning ta’lim jarayoniga ko‘rsatayotgan ijobiy ta’siri haqidagi il¬g‘or ish tajribalar 2012-yil an’anaviy Avgust kengashlarida muhokama etilishi zarur.

Fanlar kesimida o‘tkaziladigan sho‘ba yig‘ilishlari uchun tavsiyalar (Оna tili)

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Davlat ta’lim standarti talabiga ko‘ra umumiy o‘rta ta’lim maktablarida ona tili fanidan o‘quvchilar egallashi lozim bo‘lgan bilim, ko‘nikma va malakalar uch yo‘na¬lishdagi ko‘rsatkichlar asosida tekshiriladi va aniqlanadi. Birinchi ko‘rsatkich o‘qish texnikasi bo‘lib, bu orqali o‘quvchining notanish matnni ifodali o‘qiy olish ko‘nikmasi aniqlanadi. Ikkinchi ko‘rsatkich o‘zga¬lar fikrini va matn mazmunini anglash malakasi bo‘lib, bu talab bolaning og‘zaki bayon qilinayotgan fikrni hamda yozma matn mazmunini anglay olish darajasini aniqlash maqsadida kiritilgan.

Мaktab pedagogik kengashi avgust kengashlarining uzviy davomidir

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Xabaringiz bor, viloyat xalq ta’limi boshqarmasi hamda tuman xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish bo‘limlarida o‘tkazilgan an’anaviy Avgust kengashlari maktabda pedagogik kengash ko‘rinishida davom etadi. Shu ma’noda yangi o‘quv yili oldidan tashkil etiladigan maktab pedagogik kengashini an’anaviy Avgust anjumanlarining uzviy davomi deyish mumkin. Umumiy o‘rta ta’lim maktablarida pedagogik kengashlarni 1-sentabrgacha bo‘lgan muddatda o‘tkazish tavsiya etiladi.