avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Аn’anaviy avgust kengashlarining asosiy vazifalari nimalardan iborat?

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Yozgi ta’til o‘quvchilarga ham ruhan, ham jismonan hordiq olish imkonini bersa, o‘qituvchi va metodistlar oldiga yangiliklarni o‘r¬ganish, izlanish, o‘z faoliyatiga ijodiy yon¬dashish, ta’lim-tarbiya jarayonida erishilgan natijalarni tahlil etish, kelgusida amalga oshiriladigan ishlarni belgilab olish kabi vazifalarni qo‘yadi. Har yili an’anaviy tarzda o‘tkaziladigan xalq ta’limi xodimlarining Avgust kengashlari bu borada asosiy omil bo‘lib xizmat qiladi. Ko‘rinib turibdiki, ushbu jarayon kelgusi o‘quv yili ta’lim-tarbiya sama-radorligini oshirishda muhim ahamiyatga ega. Shunday ekan, joriy yilgi Avgust kengashlarini qanday tashkil etishimiz lozim?
Avvalo, har bir pedagog me¬ning tajriba va malakalarim, o‘z kasbimga bo‘lgan munosabatim qay darajada, bugungi kun talablariga mosmi, degan savol atrofida o‘tgan o‘quv yilida amalga oshirgan ishlarini sarh¬isob qilishi, yangi o‘quv yiliga vazifalar belgilashda ham yuqoridagi savollarni mezon qilib olishi lozim.
Shuningdek, ta’lim jarayoniga tayyorgarlik ko‘rishda barchaga umumiy bo‘lgan o‘rta saviyali o‘quvchiga nisbatan mo‘ljal olishdan voz kechish, har bir o‘quvchiga iqtidori, iste’dodi va o‘zlashtirish darajasini inobatga olib individual yondashish uslubini ishlab chiqishi zarur.
Ta’kidlash lozimki, bu yilgi Avgust kengashlari “Mustaqil yurt pedagoglarni sifatli ta’lim-tarbiya berishga chorlaydi!” shiori asosida tashkil etiladi.

Давлат мулкини талон-тарож қилиш-халқ мулкига тажовуздир

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
«Банкротлик тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонунига
 ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

  Қонун талабларига қатъий риоя этиш, қонунларимизга ҳурмат кўрсатиш, қонун олдида мансабдор шахс ва оддий фуқаро ҳам, эркак ва аёллар ҳам, ёшу қариялар ҳам, тадбиркору бизнесменлар ҳам, давлат хизматчилари ҳам тенг масъул эканлигини, бу борада ҳеч кимга имтиёз берилмаслигини чуқур идрок этиш, ана шу қадриятлар инсон онгига чуқур ва мукаммал сингдирилиб борилиши зарур.

«Банкротлик тўғрисида»ги қонун кучга кирди.

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ҳар бир соҳада  изчил ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Ўтган йилларни сарҳисоб қилсак, ҳақиқатан ҳам юртимиз қиёфасини бутунлай ўзгартирган ва энг асосийси, фуқароларимизнинг фикрлаш тарзи, дунёқарашида туб бурилиш ясаган ҳал қилувчи давр бўлди.
Ўзбекистон, мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб, мамлакатдаги ижтимоий, иқтисодий ва демографик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, оғир иқтисодий ва ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган «шок терапияси» усулидан қатъиян воз кечди. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов бошчилигида Ўзбекистонда «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг» деган тамойилга амал қилинган ҳолда, бошқаришнинг бозор тизимига ўтишнинг тадрижий йўли танланди, бугунги кунда бутун дунёда тан олинган тараққиётнинг «ўзбек модели» ишлаб чиқилди ва ҳаётга изчил жорий этилди.


Телефондан фойдаланишни биламизми?

Кўнгил битиклари
Кундалик ҳаётимизда ўқувчиларни уяли телефон ишлатиши ҳақидаги фикрларни кўп бора эшитамиз.
Фарзандим уйимиздан икки бекат наридаги мактабда ўқийди, дея сўзини бошладим ҳамкасбим. Бундан ташқари тўгаракка ҳам боради. Ҳар куни телефон олиб беринг, деб жанжал қилади. Тўғри биз ҳам қизимиз билан доим алоқада бўлишни хоҳлаймиз. Ота-она фарзанди билан доим алоқада бўлиши жиҳатидан мобил телефон жуда қулай ва шунинг учун уни мактаб ўқувчилари учун ҳам керак, деб ҳисоблайман.

Меҳр-муҳаббатсиз кечган болалик...

Кўнгил битиклари
Мен гувоҳ бўлган қўйидаги воқеа ич-этимни тирнаб юборди. Нега одамлар бу беш кунлик дунёда бир-бирининг қадрига етмайди? Ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, меҳр-муҳаббат улашмайди? Шуларни ўйлаб, юрагим сиқилиб кетди.

Юлдузларнинг қўрқуви

Блог им. nigorcha
Ҳар қандай инсон нимадандир қўрқади. Умуман қўрқмайдиганлар бўлмайди, бу исботланган. Кимдир кўпроқ кимдир эса аксинча… Бундан биров уялади, биров эса умуман эътибор бермайди. Кўпчиликнинг севимли юлдузлари нималардан  қўрқишар экан ва қай усулда курашишади?

Мактабгача таълим: кеча, бугун, истиқболида...

Мактабгача таълим
Ақлий заковат варуҳий салоҳият — маърифатли инсоннинг икки қанотидир.
Ислом КАРИМОВ
Халқ таълими вазирлигига қарашли Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув методика марказида малака оширишга келган боғча мудиралари, тарбиячилар, услубчи ва бошқалар аввало замонавий билимларни ўзлаштирадилар. Улар аввало мамлакатимиз мустақиллиги йилларида мактабгача таълим тизимида эришилган ютуқлар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўладилар. Чунончи, мактабгача таълим соҳасига оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни таҳлил қиладилар, мактабгача таълим бўйича нашр этилган адабиётларни ўрганадилар, бола шахсига йўналтирилган таълим ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўладилар.

Тарбиячининг ёрдамида қисқа ҳикоя тузишга ўргатиш.

Мактабгача таълим
Мақсад: Ҳайвон болаларининг кичрайтирувчи-эркаловчи номларини айтишга ўргатиш
Вазифалар:
ҳайвон болаларининг номларини бирлик ва кўплик сонда тўғри ишлатишга ўргатиш.
Ҳайвон болаларининг кичрайтирувчи-эркаловчи номларини айтишга ўргатиш билан болалар луғатини фаоллаштириш
Кутилаётган натижалар:
Ҳайвон болаларининг кичрайтирувчи-эркаловчи номларини айта оладилар ҳайвон болаларининг номларини бирлик ва кўплик сонда тўғри ишлата оладилар.
Керакли жиҳозлар:
Ҳайвон болаларининг расмлари, буюмлар, ўйинчоқлар: мушукча, қуёнча, ўрдакча, кучукча, қўзичоқ, хўтикча, бўтолоқ, бузоқча.

Ўйинчоқлар ҳақида суҳбат.

Мактабгача таълим
Мақсад: Ўйинчоқларнинг номини, уларнинг ранги ва катталигини тўғри
айтишга ўргатиш.
Вазифалар:
•    Қарама-қарши маъноли сўзлардан фойдаланиш малакасини шакллантириш (баланд, паст).
•    Отлар ва сифатларни тўғри грамматик шаклларда қўллашга ўргатиш.
•    «Е» товушининг тўғри талаффузини аниқлаш ва мустаҳкамлаш (алоҳида, товуш бирикмаларида, сўзларда).
Кутилаётган натижалар:
Тарбиячи билан бирга қисқа ҳикоя тузишга ўрганадилар.

Қўғирчоқни тасвирлашга ўргатиш

Мактабгача таълим
Мақсад: Қўғирчоқни тасвирлашга ўргатиш, саволларга жавоб бериш, катталар ёрдамида қисқа тасвирий ҳикоя тузиш малакаларини шакллантириш.
 Вазифалар:
•    Буюмларнинг рангини тўғри айтишга, антонимлардан фойдаланишга, отларни сонда тўғри ўзгартиришга ўргатиш.
•    «О» товушининг тўғри талаффузини мустаҳкамлаш (алоҳида, товуш бирикмаларида, сўзларда).
Кутилаётган натижалар:
Сурат бўйича берилган саволларга жавоб бериб, тарбиячи билан биргаликда қисқа ҳикоя тузишга ўрганадилар.

Xaloskor it

Кўнгил битиклари
Moskvada Ajdar Ibrohim degan bir kino rejissyor bilan do'stlashib qolgan edik. Ikkinchi marta Moskvaga borishimda o'shaning xotini vafot qilganini eshitdim. Bir tanishimizni yonimga olib, ko'ngil so'ragani dala hovlisiga bordim. Kinorejissyorning dala hovlisi katta yo'ldan chetroqda, o'rmon yoqasida ekan. Xotini qazo qilganiga bir hafta bo'libdi. Ajdar Ibrohim gap orasida marhumaning bir iti bo'lganini, janozadan so'ng u mutlaqo ko'rinmay qolganini aytdi. Ilgarilari bunday odati yo'q ekan. Hatto o'rmonning ichiga kirib ketsa ham, bir soatga qolmay uyga qaytarkan.
— It egasi o'lganini sezgan bo'lsa kerak, demoq-chimisan? — deb so'radi hamrohim.
— Qaydam, — deb javob berdi Ajdar Ibrohim. — Aniq bir narsa deyolmayman-u, lekin Ashxabodda bo'lgan bir voqeani eshitganimdan keyin jonivorlarda favqulodda sezish qobiliyatibo'lishiga ishondim.
— Ashxabodda nima bo'lgan ekan?— deb so'radim undan.

Jo'r ovoz bo'lib

Маънавият
Маданият ва маърифат
O'sha paytlarda Istanbulda hovli-joyimiz bo'lguchi edi. Besh tanobcha yerimiz ham bor. Uydagimushuk bilan kuchukcha birga katta bo'lganliklari uchun judayam inoq edi. Tomorqaga sabzavot ekib,bir chekkasida tovuq boqardik. Yana bir eshagimiz bo'lib, men uni Chalabiy deb chaqirardim.Jonivor nihoyatda yuvosh edi. Kuchukcha bilan mushuk ikkovi Chalabiyning ustiga chiqib olib, o'sha yerda tong ottirgan paytlari ko'p bo'lgan. Ba'zan kuchukchaning Chalabiy bilan o'ynashgisi kelib qolar, shun-da u yugurib borib, naq g'ajib tashlamoqchi bo'lganday akillay boshlardi. Chalabiyning esa parvoyi palak edi.

“Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт марказида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Баркамол авлод
Спорт
Республикамиз умумтаълим мактабларида “Билимлар куни”, мактабдан ташқари таълим муасасаларида “Очиқ эшиклар куни” тадбири анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинади.
Жорий йилнинг 14 сентябр куни  “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт марказида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Тадбирни ўтказишдан мақсад ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни марказ тўгаракларига жалб қилиш, тўгараклар фаолияти билан таништиришдир.

Мактабгача ёшдаги бола шахсини шакллантиришда оила билан ҳамкорликда ишлашнинг узлуксиз тизими

Мактабгача таълим
Замонавий педагогика фанида дидактик парадигмаларнинг жадал ўзгариши билан боғлиқ муракккаб ҳолат вужудга келди. Бу ҳолат мактабгача таълим педагогикасига ҳам хосдир. Бу ўз навбатида, тарбияланувчиларга нисбатан янгича ёндашувни тақозо қилмоқда. Ижтимоий-педагогик ҳамда бошқарув соҳаларида вужудга келган янгиланишлар, тарбиячиларнинг мазкур парадигмалар асосида таълим жараёнини ташкил этишлари ва унга мослашишлари жамиятнинг таълим тизими олдига қўйган асосий буюртмасига боғлиқ. Бу болаларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим мазмунини такомиллаштириш ва янги сифат босқичига кўтариш, мактабгача таълим жараёнида болаларни ҳамкорликка асосланган дўстона муносабатларга тайёрлаш тизимини вужудга келтириш кабиларда ўз ифодасини топмокда. Чунки, оила билан ҳамкорлик ўзбек халқининг олийжаноб сифати бўлиб, уни авлоддан-авлодга узатиш алоҳида аҳамиятга эга.

Ҳосилга кирган ниҳол

Дилбар шоира Умида Абдуазимова
Шеърият ва адабиёт
 Тасаввур қилинг: катта боғ, мевалаб ётган улкан дарахтлар ва у ер бу ерда унаётган кичик-кичик табиий ниҳоллар, сиз у ниҳолларга кўп ҳам эътибор бермаган бўлишингиз мумкин. Улар эса ўсади, гуллайди ва мева бера бошлайди. Сиз эса «тавба, бу кечагина йўқдай эди, энди манави меваларини қаранг», — дейсиз. Оилада ҳам шундай: кенжа фарзандингизни гўдак деб юрасиз, аммо бир куни ана шу кенжанинг овози дўриллаб, қиз бўлса ойдек бўй етиб гўзаллашиб қолганини кўриб ажабланасиз.
Умида билан бизнинг орамизда ҳам шундай бўлди десам, ўқувчилар маъзур кўришсин. Чунки Умида мендан 17 ёш кичик ва биз, хусусан, мен ҳамон уни ёш шоира, деб келардим.

Эртанги кун умиди

Дилбар шоира Умида Абдуазимова
Шеърият ва адабиёт
Телевизорда бир мамлакатнинг юз ёшли қироличасини кўрдим.
У чиройли кийиниб, пардозланиб одамларга таъзим қилар, қутловларга жавобан ҳатто рақсга ҳам тушиб берарди!
Диктор қиролича Биринчи жаҳон урушини ҳам, Иккинчи жаҳон урушини ҳам, вайрон бўлган шаҳарлар тикланишини… ҳам кўрганини ҳикоя қилар эди. Беихтиёр унга ҳавасланиб кетдим. Ва оппоқхолам — Кимё бувини кўз олдимга келтирдим. Яқинда тўқсон ёшга кирган Кимё буви ҳам ўша қиролича каби чиройли кийинишга, гажакдор ўсмалар қўйиб тўй ҳашамларга боришга ҳавасманд аёл. Агар айтишса, нариги маҳалладаги тўйдан ҳам, бериги қишлоқдаги ис чиққан уйдан ҳам қолмайди. Ҳамиша дастурхон тўғрида, яхшилик, янгиликлар тарафдори. У кишининг ҳам бошидан ўша қиролича каби кўп савдолар ўтган. Уч фарзанди қарийб бир ой ичида қизамиқдан қазо қилган. Болаларининг азасини тугатмай (фарзанд доғи адо бўлмас доғ–ку, ўзи!) икки акаси ва поччаларидан қора хат келган. Йиғлаб-йиғлашни унутган, кулиб-кулишни уддалай олмаган кунларда қариялар сўзига қулоқ солиб, колхозга, жамоа хўжалигига ишга чиқиб кетган. Қурт боққан, сигир соққан, ер чопган, нон ёпган… Аламини ҳам, қувончини ҳам қора меҳнатдан олиб юрган кезларида бедарак йўқ бўлиб кетган турмуш ўртоғи ҳам қайтиб келган.

Ўйинчоқ бўйича тасвирий ҳикоя тузишга ўргатиш.

Мактабгача таълим
Ушбу машғулотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
•    Буюмларни ва уларнинг қисмлари, белгиларини тўғри айтишга (номлашга) ўргатиш.
•    Болалар «Ш, «О'» товушларини (сўзларда, сўз бирикмаларида) тўғри талаффуз қилишларини аникдаш ва мустаҳкамлаш.

Кичик гуруҳи учун нутқ ўстириш бўйича машғулот ишланмалари

Мактабгача таълим
Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг биринчи бўғини ҳисобланиб, у мактабда ўқиш учун тайёр, соғлом болани тарбиялашни кўзда тутади. Болани мактабда муваффақиятли таълим олишга тайёрлашда, унга она тилининг барча бойликларини эгаллаб олиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш зарур.
Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларининг асосий йўналишларидан бири нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарликдан иборат. Бу умумий вазифа — «Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик» қуйидаги махсус вазифалардан иборат: нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш, луғатни бойитиш, мустаҳкамлаш ва фаоллаштириш, нутқнинг грамматик тўғрилигини такомиллаштириш, оғзаки (диалогик) нутқни шакллантириш, равон нутқни ривожлантириш, бадиий сўзга қизиқишни тарбиялаш, саводга тайёргарлик. Мактабгача таълим муассасаларида ўтказиладиган нутқни ривожлантириш  машғулотлари давомида болаларга грамматик машқлар, турли интерфаол ўйинлар ёрдамида мустаҳкамланади.

Тараққиётимиз концепцияси

Блог им. nigorcha
Бугунги кунда юртимизда ҳар бир зиёли, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуида қилган маърузаси мазмун-моҳиятини пухта билиши лозим. Маълумки, Ўзбекистон мустақил тараққиёти давомида барча соҳада оламшумул ютуқларни қўлга киритди. Миллий давлатчилик асослари мустаҳкамланди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур маърузасида, Ватанимиз, халқимизнинг ана шу тарихан қисқа бир даврда эришган улкан ютуқ ва марралари чуқур таҳлил этиб берилди. Шу билан бирга, эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб, хотиржамлик кайфиятига берилиш, реал воқеликдан узилиб қолиш мамлакат тараққиётининг самарадорлиги ва истиқболига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилди.