avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Кичик гуруҳлар дефектологининг вазифалари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Туман, (шаҳар) ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва психологик-педагогик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳлари дефектологи:
— Йиллик иш режаси ва дефектологик тадбирлар режасини тузади,  Республика ташхис Марказининг вилоятдаги вакили билан келишилгандан сўнг туман, (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирининг ўринбосарига тасдиқ учун тақдим этади;
    

Сиз қайси касбга мойиллигингиз борлигини билишни истайсизми?

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Қизиқишлар соҳаси ва йўналишини аниқлашга қаратилган қуйидаги саволларнинг ҳар бирини ўқинг ва мумкин қадар аниқ жавоб беришга ҳаракат қилинг.
•    Агар саволда сўралган мазмун, Сизга ҳар томонлама маъқул тушса ва жуда ёқса, унда жавоб варақасининг тегишли катакчасига иккита қўшув (++)белгисини қўясиз.
•    Агар савол мазмуни шунчаки ёқса, унда битта қўшув (+), агар ёқиш-ёқмаслигини билмасангиз ёки иккилансангиз, унда ноль қўясиз.
•    Агар савол мазмуни Сизга маъқул бўлмаса, айрув (-), агар жуда ёқмаса, яъни бу фаолиятни ёмон кўрсангиз, унда иккита (--) айрув белгисини қўясиз.

Ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича методикаларни такомиллаштирилган йўриқнома

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
2012-2013- ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни  қуйидаги методикаларни такомиллаштирилган вариантлари асосида касб-ҳунарга йўналтириш тавсия этилади:
1.Қизиқишлар анкетаси
2. Касб танлаш мотивини аниқлаш
3.Касб типларини аниқлаш
4.Касбий мойиллик сўровномаси.

Мактабга тайёргарликнинг индивидуал-психологик хусусиятлари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан


Мактабга қадам қўяётган бугунги куннинг боласидан аниқ билим, фикрлаш кўникмаси, янги билимларни эгаллашга тайёрлиги, объектив оламга мослашиш кўникмаси, воқеа-ҳодисаларни мустақил равишда таҳлил этиши билан бир қаторда унинг мактаб таълимига шахсий-иродавий, маънавий, интеллектуал, ижтимоий-психологик жиҳатдан тайёргарлиги талаб этилади. Бола мактабда муваффақиятли таълим олиши учун биринчи навбатда янги мактаб ҳаётига, “жиддий” машғулотларга, “масъулиятли” топшириқларни бажаришга тайёр бўлиши керак.  Бундай истакнинг пайдо бўлиши ота-она, ака-опаларининг ўқишга муносабати, боғча боласи учун ўйиндан муҳим. Бошқа болаларнинг муносабати, кичик ёшдаги болаларнинг олдида янги ёш поғонасига кўтарилиш ва катталар билан тенглашиш ҳам таъсир қилади.

«Оила ҳайкали» машқи

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Бирин-кетин ўсмир, кейинчалик ота-оналар оила ҳайкалини ясайди. Улар яқин қариндошларни ўз қарашлари бўйича узоқ-яқинликда бирин-кетин жойлаштирадилар. Кейин «расмни» тасвирлаш керак. Бу машқда оила аъзоларини кўрсатиш учун хонадаги мавжуд бўлган мебел ва буюмлардан фойдаланилади.  Психолог оила аъзосидан ҳар бир оила аъзосини ўз хоҳишига қараб жойлаштиришни ва ундаги муносабатларни тасвирлашни сўрайди. Бу машқ оила аъзосининг тўлиқ оила суръатини тасвирламагунга қадар давом этади. Ҳар бир оила аъзоси оила ҳис-туйғуси (хурсандчилик, тушкунлик, хафагарчилик ва ҳ.к.) вазиятини тасвирловчи ҳайкални ясаши керак.

Бола шахсини шаклланишида оиладаги шахслараро муносабатларнинг ўрни

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
 
Оила аъзолари ўртасида содир бўладиган мураккаб ва серқиррали  ўзаро муносабатлар кўплаб олимлар, шу жумладан, ўзбекистонлик олимлар (М.Г.Давлетшин, Ғ.Б.Шоумаров, Э.Ғ.Ғозиев, Б.Р.Қодиров, Х.Каримов, Н.А.Соғинов, Ф.А.Акрамова, Г.Ядгорова, М.Салаева, М.Холиков ва бошқалар) томонидан ўрганилган. Уларда кўпроқ ўзбек оиласига хос урф-одатлар, удумлар, анъаналар нуқтаи-назаридан оилавий муносабатларнинг этнопсихологик қирралари татқиқ этилган. Лекин оила институтини ижтимоий воқелик сифатида унинг қонуниятлари таҳлил этилар экан,  оилавий ўзаро муносабатларга хос бўлган муносабатларнинг психологик табиати, келиб чиқиши ва динамикасига алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.


Мактабгача таълим муассаси ва оила ҳамкорлигининг муҳим шакли

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Буюк рус ёзувчиси Лев Толстой айтганидек, бола 5 ёшга киргунча 17 ёшар боланинг эллик фоиз интеллектига эга бўлади. Шунинг ўзи бу ёшдаги болаларнинг тарбияси нақадар аҳамиятли эканлигини кўрсатиб турибди. Демак, ушбу даврдаги тарбияни бола шаклланишида асосий босқич деб ҳисоблаш ўринли бўларди. Муассаса ва оила болани тарбиялашда давлат сиёсатига асосланган ягона концепцияга мувофиқ иш олиб бормоғи зарур.

Малака ошириш инстутларида таълимий порталларни ташкил этиш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Бугунги кунда ахборот технологиялари, интернет тизимининг тезкорлик билан ривожланиши таълим жараёнида яққол акс этмоқда. Ҳозирда барча турдаги таълим муассасаларида олиб борилаётган дарс машғулотларида компьютер, мультимедиа, электрон доскалардан фойдаланилмоқда. Замонавий қурилмалардан фойдаланиб машғулотларни олиб бориш таълим сифатини оширади.
Таълим тизимини такомиллаштириш, замонавий ахборот воситалари ва технологиялар ҳамда Интернет тизимидан унумли фойдаланиш, малака ошириш инстутларининг асосий омили ҳисобланади. Негаки 144 соатга мўлжалланаган малака ошириш курсларида 3 йил давомидаги барча янгиликларни, илғор тажрибаларни тингловчиларга етказиш, тажрибаларини ортириш жуда мураккаб жараёндир. Шу сабабли ҳам малака ошириш инстутларида таълимий порталларни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Бугунги кунда Республика миқёсида фаолият кўрсатаётган деярли барча малака ошириш институтлари ўз расмий веб-сайтига эгадир.

Кўхна ва боқий Бухоро тарихи ҳамда маданий мероси комил инсон тарбиясида муҳим манба

Мактабгача таълим
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нафақат мустақил Ўзбекистон меъмори, шу билан бирга у янги Ўзбекистон маънавиятининг ҳам асосчисидир. Маънавият масалалари Ислом Каримовнинг бир қатор асарларида атрофлича таҳлил этилиб, кенг оммага етказилган. Буларнинг ичида энг чуқур ва таъсирчан тадқиқотлардан бири — «Юксак маънавият — енгилмас куч» асаридир.

Маънавиятнинг таркибий қисмлари ҳақида ушбу китобда гапирар экан, Ислом Каримов булар қаторига “кўҳна тарихий ёдгорликлар”ни ҳам киритади. «Жумладан, — деб ёзади муаллиф Ўзбекистон моддий бойликлари ҳақида, — меъморлик ва шаҳарсозлик санъати, тўрт мингдан зиёд моддий- маънавий обида умумжаҳон меросининг ноёб намунаси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган».Ҳеч шубҳаланмасдан айтиш мумкинки, бунча кўп моддий-маънавий бойликлар ер юзида камдан-кам халқларда бор. Маълумки, ушбу ёдгорликларнинг катта қисми Бухоро шаҳри ва вилоятида жойлашган. Маданий ёдгорликларнинг одамлар ўртасидаги муносабатларда кўрсатадиган таъсирини тадқиқотчи М.Қ. Солиева батафсил ўрганиб чиққан. Бу ҳақда тадқиқотчи қуйидаги фактларни келтиради.

Бошланғич таълимнинг ўзига хос хусусиятлари.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Бугунги  кунда  бошланғич  таълим жараёнини  ташкил этиш, унинг  самарадорлигини  ошириш, кичик мактаб ёшидаги болаларга  таълим-тарбия беришнинг педагогик ва психологик асосларини  мукаммаллаштиришга хизмат қиладиган қатор илмий қарашлар, педагогик  назариялар  шаклланганки, улар характерига кўра унитар (якка) ҳолатдаги, анъанавий  (предметли) таълим туридан фарқли ўлароқ шахс камолотини, унинг  баркамол  шаклланиб ривожланиб боришини таъминлашга хизмат  этувчи таълим-тарбия жараёнини ташкил  қилиш  имкониятини  беради. 

Ўқувчиларнинг қизиқиши, мойиллиги ва қобилиятига мос касб-ҳунар танлай олиш жараёни.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 Умумтаълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини  ўқувчиларнинг қизиқишларини, иқтидорини, мойиллиги ва лаёқатини ҳамда жамиятни керакли мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш ҳозирги замон талабидир.

Касбга йўналтиришнинг бош мақсадларидан бири — ўқувчиларни ва мактаб битирувчиларини келгуси таълим йўналиши ва муассасасини онгли ва мустақил равишда танлашидир. Бундан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларида  касбга йўналтириш ишларини қўйидаги йўналишларда ташкил этиш лозим:
Касбий билим- ўқувчиларга турли касблар, мутахассисликлар, ихтисосликлар хақида маълумот бериш; таълим турлари, танланган касб ва мутахассисликни қайси таълим муассасасида олиш мумкинлиги; бундан ташқари касбларни инсоннинг жисмоний, руҳий ва шахсий сифатларини инибатга олган ҳолда танлаш.

Ўзбек оиласи турмуш маданияти ва унда маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Оила хакида гапирар эканмиз, авваламбор, оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф- одатларимизни саклайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз керак.
И.А.Каримов

Ўзбек оиласи турмуш маданиятининг хусусиятлари эътиборга лойикдир ва бу хусусиятларнинг чеки бўлмаса керак. Ана шу хусусиятларнинг айримларига эътибор қаратадиган бўлсак, зеро, оила — бу муқаддас даргоҳ, жамиятнинг асосини ташқил этадиган кичик бир давлат, жамиятнинг бир заррасидир. Шу билан бир вақтнинг ўзида бу заррача инсонлар бирлигининг натижасидир. Ўзбек оилаларининг бошқа халқлар оила турмуш тарзидан тубдан фарқ килувчи сифат ва фазилатлари кўп бўлмаса-да, бироқ, миллий урф-одатлар, расм-русм ва анъанавий кўринишдаги айрим нисбий фарқ килувчи
ҳолларини учратишимиз ҳам мумкин. Оила аъзоларининг бир-бирларига боғловчи тамойиллари ҳам мавжуд бўлиб улар: умумий турмуш қуриш, оилавий меҳнат тақсимоти, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий алоқаларда бўлишликни тақозо этади. Ва ниҳоят, оилавий турмуш бошқа бирор
ташқи таъсирдан холи бўлиб ўзига мустақил, ўзгаларнинг оила ички тартиб интизомига аралашувига хақди эмаслиги ҳам эътиборли хусусиятлардандир.

Мактабгача ёшдаги болаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш

Мактабгача таълим
Бола организмининг жисмонан соғлом бўлиши ва чиниқиши учун сув, ҳаво ва қуёш каби табиий омиллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Чиниқтириш деганда, аввало, организмнинг атроф муҳитдаги турли табиий таъсирлар (ҳарорат, намлик, ҳаво ҳаракати тезлиги, қуёш нури даражасининг ўзгариши)га чидамлилигини ошириш, мослаштиришни тарбиялаш тушунилади. Бу МТМда ва оилада болаларни чақалоқлигидан бошлаб сайрга, тоза ҳавога тез—тез олиб чиқишдан бошланади. Болани сув—ҳаво ванналари билан чиниқтириш мақсадга мувофиқдир, болаларни эрта ёшданоқ сувга ўргатиб чўмилтириш, болани ҳолатига қараб сувни илиқдан иссиқ ёки совуқгача олиб бориш, вақтга қараб қуёшда олиб туриш, масалан; эрталабки куёшнинг нурлари куйдирмайди, витамин д билан тўйинган. Сочиқ билан, сочиқни намлаб амалга ошириш мумкин. Қум ванналарида болаларнинг оёқлари чиниқади.

“Тарбияси қийин” болаларни касбга йўналтириш хусусида

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
 Ҳозирги кунда ўқувчини ўзининг келажакдаги касбини тўғри танлашга йўналтириш алоҳида аҳамиятга эга. Зеро касб танлаш инсоннинг ҳаёт йўлида ўзига хос бурилиш ясайдиган муҳим қадамдир, ёш авлоднинг бутун ҳаёти давомидаги фаолияти кўп жиҳатдан касбнинг қанчалик тўғри танланишига боғлиқ. Касбни тўғри танлаш — ҳар бир ўсмирнинг олдидаги муҳим вазифалардан ҳисобланади. Касб танлашдан мақсад жамиятга, оилага фойда келтириб, инсон ўзи ҳам маънавий қониқиш ҳосил қилишидир.
Касб танлаш ўқувчи учун энг мураккаб жараён, чунки бу унинг ўсмирлик ва ўспиринлик даврига тўғри келади. Бу вақтда унинг шахси тўлиқ шаклланмаган ва бундай маъсулиятли қарорга келиши учун унда етарлича билим ва малакалар шаклланмаган бўлади.  Бу муамонни ҳал этиш мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўсмирлар, яъни “хавфли гуруҳ”га кирувчи болалар учун янада қийин кечади.

Умумтаълим мактабларининг ўқувчиларини узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
    Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришганидан сўнг  таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар жараёнида асосий бўғин ҳисобланган умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятида ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш ва касб танлашга йўналтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Имконияти чекланган таълим муассасалари битирувчиларини касбга йўналтиришни ташкил этиш масалалари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Имконияти чекланган шахслар бўлган ўқувчиларни чуқурлаштирилган ихтисосли, табақалаштирилган ўқитиш, интеллектуал ривожлантиришни таъминлаш ва уларнинг жисмоний камол топиши хусусиятларига мувофиқ танланган касблар бўйича мутахассисликни эгаллаши биз мутахассисларни мақсадимиз ҳисобланади.

Мактабга қадам - бола шахсининг камол топиши хусусида.

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Фарзанди биринчи синфга бораётган ота-оналар учун маслаҳатлар

Мактабга илк қадам бола ҳаётидаги энг муҳим ва мураккаб босқич бўлиб, ўқув йилининг бошланиши бола ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади. Энди бепарво ўйинлар ўрнига бола ҳар куни мактабга бориши, кун тартибига риоя қилиши, мактаб ҳаётининг янги қонунларига бўйсуниши, ўқитувчининг талабларини ва уй вазифаларни мунтазам бажариши, ўқишда яхши натижаларга эришиш учун интилиши керак.

Мактабгача таълим муассасаларида баркамол шахсни шакллантиришда оила ҳамкорлиги масаласига замонавий ёндашув

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Бола туғилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди.Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар бола зуваласини шакллантиради.Энг муҳими фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади.
Ислом Каримов

Тадқиқотчиларнинг фикрларига таянган ҳолда баркамол шахсни шакллантиришга йўналтирилган таълим жараёни кадрлар тайёрлаш борасида давлат сиёсати ёшларнинг узлуксиз таълим тизими, интеллектуал ва маънавий-ахлоқий тарбияси билан боғлиқ ҳар томонлама ривожланган шахснинг камол топишини назарда тутади.

Боланинг ҳар томонлама ривожланишида оила ва муассаса ҳамкорлигининг аҳамияти

Мактабгача таълим
Болаларнинг баркамол шахс бўлиб ривожланишида таълим муассасаларининг оила билан ҳамкорликни тўғри олиб бориши муҳим аҳамиятга эга.
Мактабгача таълим тизими педагогларининг малакасини ошириш жараёнида оилалар билан ҳамкорликни янада самарали олиб боришнинг турли усуллари, тамойиллари, мезонлари ёритилган мавзуларга кенг ўрин бериш лозим. Масалан, «Оилаларни ўрганиш», «Ота-оналарни бола таълимига жалб этиш стратегиялари», «Таълим муассасасига қамраб олинмаган болаларни мактабгача таълим муассасасига жалб этиш стратегиялари», «Ота-она боланинг биринчи ўқитувчиси» каби мавзулар оилалар билан ҳамкорликни оширишга яқиндан ёрдам беради.