avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Yoshlik va shijoat bellashuvi

Янгиликлар
Navoiy shahriga oxirgi marta qachon tashrif buyurdingiz? Bu savolni bejiz bermadim. Chunki viloyatning har bir fuqarosi o‘z ona shahrini tanib bo‘lmas darajada o‘zgarganini ta’kidlayotir.Shaharda “Umid nihollari – 2012” sport musobaqalarining bayramona shukuhi hukm surmoqda.
Ko‘chalarga o‘rnatilgan zamonaviy yoritgichli pannolar, baland imoratlar peshtoqida hilpirab turgan bayroqlar, gullarga burkangan xiyobonlar, qo‘yingki, barcha-barchasi ana shu qizg‘in va hayajonli bellashuvlar ruhini o‘zida aks ettirib turibdi. Odamlarning yuz-ko‘zidagi quvonchni aytmaysizmi?! Kim bilan suhbatlashmang, shaharning obod bo‘lganidan, har taraf fayz-u tarovatga burkanib, bir-biridan ko‘rkam majmualarning bunyod etilib, yoshlarga hadya qilinayotganidan so‘z ochadi. 
 

Оиланинг аҳамияти

Мустаҳкам оила - юрт таянчи

Ҳаммамизга аён бўлиши табиийки, оила соглом экан — жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан — мамлакат барқарордир.

И. А. Каримов

Оила — бола тарбиясида воз кечилмас, ўта муҳим ижтимоий муассасадир. Бундай муҳим аҳамият фарзанд учун жуда зарур. Оила-ҳис-туйғуларга бой бўлган муҳитдир. Болага нисбатан пайдо бўлган меҳр бу муҳитни янада мураккаблаштиради ва бола бундай шароитда меҳр, ҳурмат ва шафқат нима эканлигини ўрганади.

Бола оила кўмаги ва меҳрига муҳтож

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Муҳаббат аҳлининг туғёни бўлгил, Ўшалким учради, қурбони бўлгил.
Муҳаббатсизки бўлди ҳар қаю зот, Агар фарзанди шириндур эрур ёт.
Сўфи Оллоёр

Бола ота-она севгисини ҳис этмасдан яшай «олмайди. Чунки бола улғаядиган ягона муҳит, асосий макон — унинг оиласидир. Бола ҳар доим, ҳар қандай шароитда оила кўмаги ва меҳрига муҳтож бўлади. Бу меҳрдан маҳрум бўлмаслик учун у бор кучи билан ҳаракат қилади, вакг ўтиши билан ўзини бошқаришни, атрофдаги кишилар билан муносабатлар қандай бўлиши кераклигини ўрганади. Шу асосда боланинг дунёқараши шаклланади.

Фарзанд меҳр ила улғаяр

Мустаҳкам оила - юрт таянчи

Одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойпигидир.

И.А.Каримов
Дунёга келган ҳар бнр инсонда мужассам бўлган меҳрни кимдир фарзандни севишда, кимдир уни ўпиб-эркалашда, кимдир эса болани бағрига босишда деб билади.
Меҳр дегани фарзандни қандай бўлса шундай қабул қилиб, у билан бир тан бир жон бўлиш, баъзи юмушларни у билан ҳамкорликда бажариш ва болани тушунишга ҳаракат қилиш, атрофдаги нарсаларни унинг кўзи билан кўриш демакдир.

Iqtidorli o‘quvchilar musobaqasi

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi tomonidan umumta’lim maktablari o‘quvchilari o‘rtasida “Bilimlar bellashuvi” o‘tkazildi.
An’anaviy “Bilimlar bellashuvi” iqtidorli va bilimli o‘quvchilarni aniqlash, ularni har jihatdan qo‘llab-quvvatlash va rag‘batlantirish, o‘quvchilarning bilim olishga bo‘lgan intilishini kuchaytirish, ta’lim sifati va mazmunini yanada yuksaltirishga xizmat qilmoqda. Bellashuv, shuningdek, o‘qituvchilarning o‘z ishiga munosabati, yondashuvi, bolalarni o‘qishga qiziqtira olish mahoratini atroflicha tahlil etish va shu asosda pedagoglarning kasb mahoratini muttasil oshirib borishda ham alohida ahamiyat kasb etmoqda.


Техник олий ўқув юрти талабаларида касбий маданиятни шакллантириш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Техник олий ўқув юртларида касбий маданиятга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш жамият истиқболини юксалтиришнинг негизи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам талабаларда касбий маданиятни шакллантириш жамиятнинг, миллатнинг ички ҳаёти, руҳий кечинмалари, ақлий қобилияти, идрокини мужассамлаштирувчи қудратли куч, инсон ва жамият ривожланишининг негизи сифатида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг бош омили ҳисобланади. Касбий маданиятли мутахассисларни тайёрлаш иқтисодий-ижтимоий ҳаёт тизимининг шаклланиши, ўзгариши ёки инқирозга юз тутишига кучли таъсир кўрсатади. Унинг ривожланиб бориши натижасида жамият равнақ топа боради. Усиз буюк давлат қуриб бўлмайди. Чунки, касбий маданиятга эга бўлган мутахассислар жамият ва миллат равнақининг бой пойдевори саналади. Демак, касбий маданият ниҳоятда кенг тушунча бўлиб, Ўзбекистонда ислоҳатларни амалга оширишни ўзида мужассам этади. Мустақил Ўзбекистонда касбий маданиятли кадрларни тайёрлашга кучли эътибор берилишининг боиси ҳам ана шунда.

Общая характеристика младшего школьного возраста

Детский мир
Младший школьник — еще маленький человек, но уже очень сложный, со своим внутренним миром, со своими индивидуально-психологическими особенностями.
Младший школьный возраст называют вершиной детства. Ребе¬нок сохраняет много детских качеств — легкомыслие, наивность, взгляд на взрослого снизу вверх. Но он уже начинает утрачивать детскую непосредственность в поведении, у него появляется другая логика мышления .
Начальная школа — наиболее ответственный период в жизни человека. Именно в младшем школьном возрасте начинается целенаправленное обучение и воспитание, основным видом деятельности ребенка становится учебная деятельность, которая играет решающую роль в формировании и развитии всех его психических свойств и качеств.
Учение для младшего школьника — значимая деятельность. В школе он приобретает не только новые знания и умения, но и определенный социальный статус. Меняются интересы, ценности ребенка, весь уклад его жизни.

Сиёсий бошқарувда сиёсий элита ва етакчининг ўрни

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Сиёсатнинг турли субъектлари сиёсий бошқарувга турлича таъсир қиладилар. Алоҳида фуқаролар ва ижтимоий гуруҳлар одатда сиёсий ҳаётда бевосита ҳар куни, доимий равишда иштирок этмайдилар. Бу нарса билан сиёсий элита деб аталувчи кишиларнинг алоҳида қатлами шуғулланади. “Элита” сўзи француз тилидан таржима қилинганда “энг яхши”, “танланган” деган маънони англатади. Сиёсий элита — жамиятнинг озчилигидан иборат  нисбатан мустақил,  муайян имтиёзларга эга гуруҳ бўлиб, у ёки бу даражада ноёб психологик ва сиёсий сифатларга, қобилиятларга эга бўлади ҳамда давлат ҳокимиятидан фойдаланиш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш ва амалга оширишда бевосита иштирок этади.

Жисмоний тарбияни илмий асосида ташкил этиш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Жисмоний тарбияни илмий асосда олиб бориш деганда нимани тушунмоқ керак? Ушбу саволга баъзилар бир ёқлама ёндошадилар, яъни илмий асосда олиб бориш деганда спортда организмга зўр бермаган ҳолда кўп ва мақсадга мувофиқ равишда жисмоний машқлар бажариш тамойилларига қатъий амал қилишни тушунадилар. Тўғри, спортчинниг ҳолати, организми узлуксиз кузатиб турилмас экан, эришилган натижалар тасодифий ва беқарор бўлиб қолади. Яъни, «ҳа бўл, ҳа бўлчилик» билан бирданига оғир машқларни бажаришга уриниш ярамайди. Спортчининг эпчил ва серҳаракат бўлишига имкон берадиган илмий тавсиялар, усуллар жуда кўп.

Ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантириш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

Таълим жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик жиҳатларини такомиллаштириш билан боғлиқдир. Бу эса ўсиб келаётган авлод маънавиятини истиқлол руҳида шакллантириш вазифаларини амалга ошириш, мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди ва адабиётларни ўқувчилар ўртасида кенг ва мақсадли тарғиб қилиш ишларининг самарадорлигини оширишни талаб этади. Таълим-тарбия жараёнини ташкилий-педагогик жиҳатдан тизимли таҳлил этиш, ўз навбатида, бу жараённинг белгиларини ўрганишни тақазо этади. Ана шу тизимнинг марказий қисмларидан бири мактаб кутубхонасидаги китоб фондидир.

Тайёрлов гуруҳ болаларини соғломлаштиришда ўйинлардан фойдаланиш

Мактабгача таълим
Мактабга бориш олдидан болалар қатор геометрик фигуралариннг асосий хоссалари ва белгиларини билишлари ҳамда номини айта олишлари шарт: доира, овал шаклидаги фигуралар, тўғри тўртбурчак, квадрат, учбурчак, тўртбурчак, куб, цилиндр каби фигураларни нарса-буюмлар орасидан ажрата билишлари лозим. Улар жуфт-жуфт қилиб солиштирилади, сезги-ҳаракатлар ва кўз билан кўриб текширилади.
Болаларга геометрик шакллар ҳақидаги билимларни беришда асосан амалий машғулотларнинг аҳамияти катта. Болаларнинг кичик гуруҳдан бошлаб мактабгача тайёрлов гуруҳига қадар олган билимлари мустаҳкамланиб, янгилари билан бойитилади. Билимларни мустаҳкамлаш ва аниқлаш учун нарса-буюмларни эсга туширишга оид турли топшириқлар бериб борилади. Бунда ҳар хил ўйинлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Маълумки, мактабгача ёшдаги болалар ҳаётининг асосий мазмунини ўйин ташкил қилади. Ўйинда болаларнинг қобилияти, идроки, диққати ва бошқа психологик хусусиятлари ривожланади, чиниқади, соғломлашади, иродаси мустаҳкамланади. Болаларга маълум бир ўйинни тавсия этишда уларнинг ёши, жинси, қобилияти, қизиқишлари, руҳий ва жисмоний талаблари ҳисобга олиниши керак. Негаки, бир ўйиннинг ўзи бир болага ёқса, бошқасига ёқмаслиги мумкин.  

Ота-оналар учун фойдали маслаҳатлар

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
— Фарзандингизнинг қизиқиши, ижодкорлигини, фикрлар оригиналлигини қўллаб-қувватланг;
— болани ҳеч қачон бирор бир нарсани нотўғри бажардинг деб койиманг;
— боланинг ўз севимли машғулот ёки ўйин турини танлашига ва ўз фикрини баён этишига имкон беринг;
— бола сизга эмас Сиз унга мослашишингиз кераклигини унутманг;
— тенгдошлари ва катталар билан муносабатлардаги муаммоларни бартараф этишда ёрдам беринг;
— ўзи каби ҳар томонлама ривожланган дўстлари бўлишига аҳамият беринг;
— болангизнинг ҳар доим ҳам ғолиб бўлишига ортиқча интилманг, акс ҳолда бошқа болалар, тенгдошлари уни ёмон кўриб қолишлари мумкин;
— уни ҳаддан ташқари мақтаманг, иқтидорли эканлигини ўзининг олдида гапирманг;
— боладан ҳар доим ва ҳамма соҳада биринчи бўлишини, мактабда эса аълочи бўлиши кераклигини талаб қилманг (чунки мактабда аъло баҳоларга ўқиш ҳар доим ҳам иқтидорли бўлишга боғлиқ эмаслиги исботланган).

Шахслараро муносабатлар ва низоли вазиятларни ҳал этиш усуллари.

Психология
Илм-фан
Мақсад: Ролли ўйин орқали ҳамкорлик муносабатлари ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш.
Бошловчи 10 та ўқувчини хонанинг ўртасига таклиф этади. Улар икки қатор бўлиб, бир-бирларига қарама-қарши туришади ва улар олдига йўриқномага биноан вазифа қўйилади.
Йўриқнома: «Тасаввур қилинг, сиз иккита мактабнинг вакилларисиз. Яқинда физика фанидан икки кунлик олимпиада бўлиши керак, лекин олимпиаданинг қаерда бўлиши ҳали аниқ эмас. Биринчи қатор — А томон — биринчи мактаб вакиллари, иккинчи қатор эса — В — томон — иккинчи мактаб вакиллари. Олимпиада кимнинг мактабида ўтиши ҳозирги сизнинг ҳаракатингизга боғлик. Ҳар бир томондаги ўқувчи иложи борича қаршисидаги шеригини ҳар хил ваъдалар, таклифлар билан ўз томонига оғдириб олишга ҳаракат қилиши керак. Лекин бу мулоқот сўзсиз — имо-ишоралар ёрдамида ўтиши керак. Қайси томонга ўтилса, олимпиада шунинг мактабида ўтади. Бунинг учун сизга икки минут вақт берилади».

Ишчанлик муҳитини яратувчи ўйинлар.

Психология
Илм-фан
Жой алмашиш
Иштирокчилар доира атрофида ўтирадилар, тренер эса доира ўртасида туради.
Йўриқнома: доиранинг марказида турган киши (бошида бу мен бўламан) бирор умумий белгига эга бўлган нарсани ҳаммага таклиф этади ва кимда шу белги бўлса у жойини алмашади. Масалан, мен шундай дейман: «Синглиси борлар жойингизни алмаштиринг» ва ҳамма синглиси борлар жойларини алмаштиришлари керак. Бунда доиранинг марказида турган киши бўшаган жойни эгаллашга улгуриши керак. Марказда жойсиз қолган иштирокчи эса ўйинни давом эттириши керак».
Машқ тугаганидан сўнг тренер гуруҳга қуйидаги саволлар билан мурожаат этиши мумкин: «Сиз ўзингизни қандай сезаяпсиз?», «Ҳозир сизнинг кайфиятингиз қандай?». Қоидаги мувофиқ машқлар қуйидагича ўтади. У қизишганликни пасайтиради, кайфиятини кўтаради, диққат ва фикрларни фаоллаштиради.

9 май - Хотира ва қадрлаш куни. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 67 йиллиги

Маънавият
Ҳеч, “Мотамсаро она” ҳайкалига эътибор бериб қараганмисиз? Ҳайкал ёнида чексиз хаёл уммонига ғарқ бўлиб, тик турган кишига-чи? Балки, ҳа, дерсиз, балки,...! Узоқ вақт шу ҳолда тик турган бу киши қўлларини дуога очиб юрт тинчлигига кўз тегмасин деб, шундай доруламон кунларга етиб келганлигига шукроналик келтиради. Номлари абадийлаштирилган асл юрт ўғлонларининг ҳақига дуолар ўқийди. Она Ватан, унинг келажаги ишончли қўлларда эканлигини ҳис этган ҳолда, юзларида мамнунлик ифодаси балқ уради.

«Соғлом бола ─ оиланинг асоси » мавзусидаги спорт мусобақасининг дастури

Мактабгача таълим
 Дастур Мақсади: 2012 йил “Мустаҳкам оила” йили муносабати билан мактабгача муассаса ходимларини жисмоний қобилиятларини ўстириш, уюшқоқлик билан ҳаракат қилишга ҳамда   ёш авлодни тарбиялашда  бор билимларини сафарбар этиш, тажрибаларини алмашиш,  ижодкорликка йўналтириш ва кўтаринки кайфият бахш этиш.
 

Хотира ва қадр миллий ғурурнинг ифодасидир.

Маънавият
Хотирлаш – беғубор болалигингни ўз фарзандларингга эртакдай сўзлаб беришларинг эмасмикан?! Ахир, унда она аллари-ю, ота меҳри, салобати оқиб турибди-ку!.. Ажабмас, боланг ҳам бир кун келиб. боласига худди сендай хотираларини сўзлаб берса… Бу – ҳаётнинг давомийлиги, тарбиянинг муҳим жиҳати – насл-насабингни билишдек қадриятдир.
Бу туйғулар силсиласида инсониятнинг беқиёс маънавияти мавжуд. У тарихдай қадимий, адабиётдай мафтункор, табаитдай сахий, Ватандай улуғ, халқ каби суюкдир.

Хотира- буюк қадрият.

Маънавият

Хотира. Бу сўз муқаддас. Унинг замирида инсоний буюклик, Ватан ва халқ тақдирининг ришталари мужассам. Инсон онг ва тафаккурга эриша олган илк чоғлариданоқ хотира туйғуси — қадрлаш ҳисси унинг ҳаётининг негизига айланган. Чунки яшаб ўтган ҳар бир кунимиздан бир – хотира қолмас экан, у бефойда. Шунинг учун ҳам биз босиб ўтган ҳар битта йўл, бахт нашидасини бера олган ҳар бир дақиқа, улкан ишларимизнинг натижаси намоён бўлган кунларимизни севиб, хотирамизда маҳкам жойлаган ҳолда яшашимиз  —  қадрига етишимиз лозимки, бу – энг аввало, ўзимизни англаб етишимизга хизмат қилсин, яшашга ундасин!

Kichkintoylar tarbiyasida axloqiy sifatlarni shakllantirish (“AVESTO” asari asosida)

Мактабгача таълим
Аjdodlаrimiz odob muommosini hаl qilishdа har bir хаlqning milliy mеrosini vа qаdriyatlаrini o`rganib, uni umuminsoniy qаdriyat dаrаjаsigа ko`tаrdilаr.
Shuning uchun yosh аvlodgа odob o`rgatish kishilik tаrаqqiyotining har bir bosqichidа turli yo`nаlishlаrdа tаvsiyalаr, pаnd-nаsiхаtlаr, munojаtlаr orqаli хаlq orzu-umidigа  yangi-yangi izlаnishlаr bilаn kirib kеlgаn. Хаlq yarаtgаn  аfsonа, ertаk, mаqol, rivoyat, hikoyat, yozmа yodgorliklаr-bitiklаrdаgi bosh mаsаlа – «yaxshilik» vа «yomonlik» g`oyalаrini fаrqlаshdir. Pаndnomаlаr – «Turkiy shoxnomа», «Аvеsto», «To`tinomа», «Хotаmnomа», «Qobusnomа», «Bozornomа» kаbilаrdа хаlqning ezgu orzu-umidlаri аks ettirilgаn. Хаlqning boy mеrosini o`rganib, odob vа axloq haqidagi g`oyalаrini tаvsiflаb bir mаjmuаgа mujаssаmlаshtirgаn mutаfаkkir, mа`rifаtpаrvаr, hаdisshunos olimlаr o`z аsаrlаridа uni yanаdа tаkomillаshtirgаnlаr.

Дадиллик фазилатини мактабгача ёшдан шакллантириш

Мактабгача таълим

•    Болаларга инсоний фазилат — дадиллик ҳақида илк тушунчаларни бериш.

Кутилаётган натижалар:
•    Болалар дадиллик инсоний фазилатлардан бири эканлигини ва ҳаётда дадиллик билан яхши ишларни қилиб яшаш зарур эканлигини билиб оладилар.
•    Дадил бўлиш учун жисмоний машқлар бажариб жисмонан тобланиш, чиниқиш ва кўп ўқиб ўрганиб нима тўғри-ю, нима нотўғри эканлигини фарқлаш лозимлигини тушунадилар.
•    Мустақил Ватанимизни янада ривожлантириш учун яхши ишларни дадиллик билан қилиш лозимлигини билиб оладилар.
Машғулотнинг бориши: