avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Iqtisodiy bilim saboqlari yosh avlod dunyo qarashini shakllantiruvchi omil

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

Bozor munosabatlari rivojlanib borayotgan hozirgi sharoitda yosh avlodni dunyoda yuz berayotgan iqtisodiy voqyeylik, unda kechayotgan jarayonni anglash, fikrlash, tahlil qilish va xulosalay olish, idrok qilish, ularda ko`nikmalar hosil qilish imkoniyatlariga ega bo`lishi kerak.
Yoshlarning bu muammolarini yechish tabiyki o`quv muassasalaridagi fan o`qituvchilaring zimmasiga tushadi. Ayniqsa, maktablarda o`qitilayotgan “Iqtisodiy bilim asoslari” fani o`qituvchilariga dunyoda va mamlakatimizda moliyaviy va bank-kredit tizimi, biznes yangiliklari, bozor munosabatlari, erkin bozor iqtisodiyoti ko`rsatuvdagi mavzular to`g`risidagi ko`rsatuvlar, axborot-kommunikatsiya texnologiyalariga ulanish, internetdan yangi iqtisodiy mavjudligi yangiliklarni olish hamda matbuotda e’lon qilingan materiallar bilan muntazam tanishib borishlariga, yordam berish talab etiladi.
Shu maqsadda biz o`quvchilarni iqtisodiy bilimlar Bilan qurollantirish yo`nalishlari haqida to`xtalib o`tamiz.

Darsliklarga qo'yilgan talablar va muammolar

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Pedagogika va xususiy metodika fanlari tizimida darslik masalasi asosiy mavzulardan biri sanaladi. Shu sababli, oliy o`quv yurtlari uchun nashr qilingan pedagogika, xususiy metodika darsliklarida, o`quv qo`llanmalarda umumiy o`rta ta’lim va o`rta maxsus kasb-hunar ta’lim muassasalari uchun yozilajak darsliklarga alohida o`rin berilgan. Bu, albatta, tushunarli. Axir, maktab, litsey, kollej o`quvchilari darslik tufayli bilim oladilar. Ayni, vaqtda darslik o`qituvchilarning bilim berish vositasi hisoblanadi. O`quvchi nimani o`rganishi, o`qituvchi nimani o`rgatishi, pirovard, darslikka borib taqaladi. Modomiki shunday ekan, darslikning tuzilishi, mazmuni uning metodik apparati qanday bo`lishi kerak, degan muammo pedagoglar, psixologlar, metodistlarni doimo qiziqtirib  kelgan.
 Birinchidan, darsliklar “Ta’lim to`g`risida”gi qonun, «Kadrlar tayyorlash milliy dasturi» talablaridan kelib chiqqan holda tayyorlanishi kerak.

Оталарнинг олти олтин ўгити

Мустаҳкам оила - юрт таянчи

Ҳар бир жамият маънавияти юксак, маърифатли, баркамол авлодни орзу қилар экан, ёшларни гўзал хулқли, cоғлом, кўркам, теран ақл-заковат эгаcи қилиб тарбиялашга ҳаракат қилади. Халқимизда “Оз-оз ўрганиб доно бўлур, қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур” деган мақол бор. Оталар кун-бакун берадиган қатра-қатра ҳикматлар фарзандларнинг маънавият поғоналаридан аста-секин юқори кўтарилишларига хизмат қилиши муқаррар. Оталар ўгити болага ҳар куни зарур. Кунига бир соат, жуда бўлмаганда, ярим соат мақсадли суҳбат ўтказилса, фарзандларнинг фазилатлари ортиши турган гап.

Падари бузруквор! Сиз, аввало, болангиз кўпчилик орасида ўзини қандай тутаётганига эътибор қаратинг. Юрганда лапанглаб, силтаниб, ҳовлиқиб юрмаяптими? Даврада ўтирганда оёқ-қўлларини ҳар тарафга ташлаб, ёнидагиларга ҳалақит бeрмаяптими? Ёши катта кишиларга тeрс ўгирилмаяптими? Ўзининг чуғур-чуғури билан бировларнинг суҳбатига ҳалақит бeрмаяптими? У ер-бу ерини кашлаб, бурнини кавламаяптими? Катталардан аввал овқатга қўл узатмаяптими? Тоқатсизлик ва инжиқликлар қилиб, яқинларини бeзор қилмаяптими?
Агар юқорида бeрган саволларимизга “Йўқ”,-дeб жавоб бeрган бўлсангиз, дeмак, фарзандингизда хушхулқли, одобли инсон бўлиб етишиш учун барча имкониятлар мавжуд. Энди унга олти муҳим фазилатнинг олтин ўгитларини сингдиришингиз мумкин. Бу кейинчалик ўгитлар сонини ошириб боришингиз учун дастлабки машқ бўлақолсин.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг назарий асослари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Меҳрга муҳтож болаларга  мурувват кўрсатиш ўзбек хақига хос қадриятлар тизимидаги энг ибратли хусусиятлардан биридир. Зеро, қадимдан, ҳаттоки бошқа миллат фарзандларига нисбатан ҳам болажонлиги билан ажралиб турувчи ўзбек халқининг болаларга ғамхўрлик кўрсатиши унинг энг олий фазилати ҳисобланган. Ислом таълимотида ҳам етим-есирларга васийлик қилиш, уларни ўз қарамоғига олиш катта савоб иш эканлиги таъкидланади. Ўзбекистонда Меҳрибонлик уйларининг ташкил этилиш тарихида  Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқи томонидан ота-онасиз қолган турли миллат ва элатларга мансуб бўлган болаларга нисбатан кўрсатилган инсонпарварлик муносабатлари алоҳида ўрин тутади. Ота-онасидан айрилган минглаб болалар юртимизда бошпана топганлар. Уруш йиллари мамлакатимизга турли миллат вакилларидан 200 минг нафар бола эвакуация қилинган. Уларни парваришлаш, тарбиялаш ва соғлиқларини муҳофаза қилиш бўйича ташаббус билан чиққан оилалар минглаб болаларни қабул қилганлар.

Chor Bakr majmuasi

Me'moriy yodgorliklar
Chor Bakr majmuasi Buxoro shahri yaqinidagi Sumitan qishlog’ida joylashgan. CHor Bakrdagi qator maqbaralar ko’p zamonlardan buyon xalq ziyoratgohi bo’lib kelgan. XVI asr Abdullaxon hukmronligi davrida ikki qavatli madrasa va hashamatli masjid barpo etiladi. U Abu Bakr Sa’d Yamaniy avlod — ajdodiga hurmat bajo keltirib, uning qabri boshida xonaqoh, hashamatli masjid va baland peshtoqli madrasa bino qildiradi. Segona shakldagi majmua 10 yil ichida qurib bitkaziladi.

Hazrati imom majmuasi

Me'moriy yodgorliklar
Hazrati Imom majmuasi Toshkent shahridagi mashhur me’moriy yodgorliklardan biridir. Ushbu majmua XVI — XX asrlarda Imom Abu Bakr Muhammad ibn Ali Ismoil al — Qaffol SHoshiy qabri atrofida shakllangan. XV asr oxiri XVI asr boshlarida barpo etilgan Baroqxon madrasasi ham ushbu majmuaning tarkibiga kirib, u bu yerda mavjud bo’lgan ikki maqbara ustiga qurilgan. Katta maqbarada Toshkent hokimlaridan bo’lgan Suyunchxo’jaxon, kichik maqbarada esa Baroqxon qabrlari joylashgan. Madrasaning sharq tomonidagi ulkan peshtoq rang — barang g’ishtchalar bilan qoplangan. Madrasaning 22 metrli gumbazi 1868 — yildagi zilzila oqibatida zararko’rgan. 40 -60 — yillarda madrasa bir necha marta ta’mirlangan. Madrasa bugungi kunga qadar saqlanib qolgan. 1579 — yilda Abdullaxon II mablag’iga Shayx Boboxoji maqbarasi qurilgan. Bu qo’sh uslubidagi maqbara bugun-ga qadar saqlanmagan.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги: болангиз бундан хабардорми?! (2)

Ота-оналар учун
Мактабгача таълим муассасаларининг ходимлари ота-оналардан кейин бола учун керакли тарбияни берувчи шахс ҳисобланадилар. Ахир бола беш ёшга тўлгунига қадар ўзлаштирган билимидан умрининг охиригача фойдаланади. Шундай экан,

Йўл ҳаракати хавфсизлиги: болангиз бундан хабардорми?!

Ота-оналар учун
Техника асрини ортда қолдириб, олға интиларканмиз, ҳеч биримизга сир эмаски, автоулов бугунги кунда нафақат дабдаба ёки ҳашамат белгиси, балки ҳаракатланиш учун қулай воситага айланиб улгурди. Шу сабаб йилдан йилга транспорт ҳаракатининг жадаллашуви тобора ортиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, таълим тизими олдига мактабгача ёшдаги ва мактаб ёшидаги болаларни йўл ҳаракатининг саводли ҳамда интизомли иштирокчилари сифатида тарбиялаш вазифасини қўяди.
Хўш, йўл ҳаракати ҳодисаларида болалар жароҳатининг омиллари нималардан иборат бўлиши мумкин, деган ҳақли савол туғилади. Олиб борилган тадқиқотлар натижаси ўлароқ, қуйидагиларни келтириш ўринли деб ўйлаймиз.

Бола ҳаётининг хавфсизлиги: унга амал қиляпсизми?!

Ота-оналар учун



















Ҳар бир оила фарзандининг хавфсизлигини ўзи билганича таъминлашга интилади. Албатта, умумий қоидалар барчага аён, бироқ бола ҳаётининг хавфсизлиги юзасидан ота-оналарнинг муносабати бир хилдами?! Айнан шу саволга жавоб тариқасида аввалги мақоламизни давом эттиришга аҳд қилдик. Бунинг учун, аввало, оилада бола ҳаётининг хавфсизлигини таъминлашга жиддий муносабатни шакллантирмоқ даркор. Айтиб ўтганимиздек, кўп болали оилаларда кичик фарзандларнинг тарбияси уларнинг катта опаси ёки акаси зиммасига юкланади ва бу оддий ҳол деб қаралади. Тўғри, бу ёши каттароқ фарзандларда масъулиятни ҳис қилиш туйғусини шакллантиради. Бироқ уларнинг ҳам ҳали бола эканини унутмаслик даркор.
Шундай экан, ота-оналарнинг ўзлари ҳар бир фарзандлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида алоҳида шуғулланиб бормоқлари лозим. Яъни:

"Фуқаролик жамияти ривожида аёлларнинг ўрни" мавзуидаги Республика илмий-амалий анжуманда кўтарилган масалалар юзасидан таклифлар

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Мазкур  тадбирни Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ. И. Муҳамедов очиб берди, Ўзбекистои Хотин- қизлар қўмитаси раис ўринбосари Маруфова Гулнора Махмудовна «Фуқаролик жамияти ривожида хотин-қизларнинг роли» мавзуида маъруза қилди.  Тарих фанлари доктори, профессор,  Ўзбекистон «ОЛИМА» аёллар уюшмаси раиси-Муртазаева Раҳбар Ҳамидовна «Ёшлар ўртасида байналминал тарбияни кучайтиршнинг аҳамияти» (Ўзбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг «Инсон хотираси боқий, кадр-қиммати улуғ» интервьюси асосида) фикр юритди. Мадаева Шахноза Омонуллаевна — Фалсафа фанлари доктори, профессор сўзга чиқиб  «Фуқаролик жамиятини шакллантиришда „Миллат консепция“сииинг аҳамияти» ҳақида гапирди.  Ўртага ташланган мавзулар бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди, ушбу масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

  1. Жамиятимизнинг маънавий негизларини янада ривожлантириш, азалий миллий кадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, жамиятимизда юксак маъмавий муҳитни кенг қарор топтириш, миллий менталитстимизга мутлақо ёт бўлган ва кучайиб бораётгаи турли хил зарарли таъсирларга қарши туришда оиланинг ўрни ва аҳамиятини ошириш. шу максадда аёлларнинг хуқукий маданиятини оширишга аҳмиятни кучайтириш;

  2. Махалла институти, фуқаролар ўзини ўзи бошкариш органларининг ёш оилаларни қўллаб-қуватлаш ҳамда шакллантиришдаги таъсирини кучайтириш, оила, биринчи навбагда эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамиятнинг ғамхўрлигини янада кучайтириш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш, шу оиладаги фарзандларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш, ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, бу ўриида оиланинг мустаҳкамлигини таъминлашда асосий юкни ўз елкасига олгаи аёлларга алоҳида эътибор қаратиш:


Аёл мустаҳкам оила таянчи

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIV боби 63-моддаси

Соғлом ва мустаҳкам оила қуриш муаммосига антик даврдаги алломалар ҳам алоҳида эътибор қаратганлар:
Афлотуннинг фикрича:
• аѐл киши эркак кишига ўргатилган барча санъатлар, ҳаттоки ҳарбий кўникмаларга ҳам эга бўлиши керак, деб ҳисоблаган;
• энг соғлом болани 20 ѐшдан 35 ѐшгача бўлган аѐл дунѐга келтиради, бунда эркак ѐши 55 ѐшдан ошмаган бўлиши керак;
• эр-хотин темпераменти турли бўлгани маъқул, чунки бу феъли яхши, оғир, вазмин наслни таъминлайди;
• маст ва сархуш ҳолда ҳомиладор бўлишга йўл қўймаслик керак, чунки бу келажакда бола учун ўта оғир оқибатларни келтиради.

"Мустаҳкам оила йили" га бағишланган илмий-амалий конференция

Мустаҳкам оила - юрт таянчи

“… ёшларимизни ҳар томон- лама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бўлмиш оилани мустаҳкамлаш бугунги кунда барча- мизнинг наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимизга айланшини истардим”
И.А.Каримов

Республика “Оила” илмий-амалий маркази, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти ҳамкорлигида 2012 йил 12 июнь  куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил  29-февралдаги 141-Ф фармойиши билан тасдиқланган  режа асосида  “Фуқаролик жамияти ривожида аёлларнинг ўрни” мавзусида Республика илмий-амалий конференция  бўлиб ўтди.


Истиқлол йилларида холис тарихнинг қайта тикланиши

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Тарихан қисқа бир даврда аввало эл-юртимизнинг хоҳиш-иродаси, кч-қудрати, машаққатли ва бунёдкорона меҳнати эвазига жаҳон хатирасида янги, ўз кучи ва салоҳиятига таянган, бугунг тараққиёт йўлидан барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётган мустақил, суверен Ўзбекистон давлатининг пайдо бўлиши, ҳеч шубҳасиз, халқимизнинг тарихий ғалабасидир.
И.А.КАРИМОВ

Дилгирликдан қандай холос бўлиш мумкин?

Психология
Илм-фан
Чарчоқнинг биринчи бош сабабларидан бири диққатлиликдир. Барчага маълумки, жисмоний зўриқишдан кўра кўп ҳолларда бизни ҳиссий кайфият кўп даражада толиқтиради. Бир неча йил муқаддам Жозеф Э.Бармак «Психологик архивлар» номли журналда ўзининг айрим тажрибаларини, дилгирлик чарчашни келтириб чиқаришини кўрсатган маърузасини чоп этган эди. У ўзининг маърузасида эртанги кун учун таёргарлик кўришнинг энг яхши усули — бугунги кун юмушларини адо этиш учун ўз куч-қувватини бир жойга жамлашни қайта-қайта уқтирган.

“Мулоқотни яхшилаш” машқи

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Мақсад: ота-она болага ва бола ота-онага ўз меҳр-муҳаббатини кўрсатиши.

Бу машқ жуфтликда бажарилади. Машқ давомида тинчлантирувчи мусиқа оҳанги янграйди, ота-она ва болалар бир-бирига орқасини ўгириб ўтиришади ва кўзини юмиб, ота-оналар болаларига уларни яхши кўришлари ҳақида гапирадилар: “Мен сени яхши кўраман!”. Бола ҳам ота-онасига уларни яхши кўриши ҳақида айтади.  Улар бир – бирларига машқ охиригача бу ҳақда гапирадилар. Машқ охирида ота-она ва болалар бир-бирларига ҳисларини намоён этадилар.

Баркамол авлод тарбиялаш-таълим-тарбия жараёнинг асосий мақсади.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
    2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Баркамол авлод йили деб эълон қилинар экан, дарҳақиқат бу муқаддас заминда яшаётган ҳар қайси ўз фарзандининг бахт-саодати, фазлу камолини кўриш учун бутун ҳаёти давомида курашади, меҳнат қилади ўзини аямайди.
    Бола туғилган кундан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар боланинг комил шахс бўлиб шаклланишида муҳимдир. Энг асосийси, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, хис этади. Бу бежиз эмас, албатта. Мамлакатимиз ёшлари бугун ҳаётимизнинг турли жабҳаларида шижоат билан фаолият юритишмоқдалар. Улар бугун талаба ва ўқувчи, ишчи ва шифокор, педагог ва инженер, бизнесмен ва тадбиркор. Ёшларимиз компъютер, интернет техникаси, бир нечта чет тилларини мукаммал эгаллаб, ривожланган давлатларда таҳсил олиб, жаҳон майдонига чиқмоқдалар.

Таълим тизимини стратегик менежмент асосида бошқариш жараёнида замонавий усуллари».

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
   “Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга оширилиши, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, бизнинг гуллаб-яшнаётган, кучли  демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдан иборат стратегик мақсадимизга эришишда асос бўлиб  хизмат қилиши лозим”
                                                                                                               

И.Каримов

 Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан  буён ўтган яқин йигирма йилги ўтмишга назар ташлар эканмиз,  жамият ҳаётининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳаларини, шу жумладан, узлуксиз таълим тизими ва кадрлар тайёрлаш соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш жараёнига қадам қўйди  ва бугунги кунда тезкор ва шуддатли одимлаб бормоқда десак муболаға бўлмайди.


Экологик таълимни ривожлантиришнинг психологик ҳусусиятлари.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
                
  Болалигимизда Онамнинг иссиқ нон ёпишини пойлардик.Чунки ОНАЖОНИМ пиширган кулчатойларни ховлимиз этагида оқиб ётган ариқда оқизиб, мазза қилиб ердик.
Бугун ўша кунлар тез-тез тушимга киради ва орзиқиб уйғонаман...
    Менинг болаларим компьютерни мендан яхшироқ биладилар, интернетдан бемалол фойдаланадилар, чет элларда  ўқишлари мумкин. Бироқ улар ариқда”нон оқизоқ”еяа олмайдилар, ялангоёқ юришга тоқатлари йўқ. Бу гапларим кимгадир эриш туюлар, аммо мен бугун айнан шулар ҳақида ўз мулоҳазаларимни билдирмоқчиман.

Болалар ёзги оромгоҳда

Оромгоҳлар- севимли маскан
Мана, ёзги таътил кунлари ҳам бошланди. Ўқувчилар дам олиш ойларини аллақачон режалаштириб қўйишган. Аксарият болажонлар соғломлаштириш оромгоҳлари бағрида дам оладилар. Аслида оромгоҳлар дам олиш масканлари вазифасини ўтаса ҳам, у ерда ўтказиладиган ва олиб бориладиган ҳар бир иш бола дунёқарашини бойитиш, ижодий қобилиятини шакллантириш, унинг ҳар томонлама маънавий камол топишига ёрдам берувчи асосий тарбия манбаи бўлиб хизмат қилиши керак. Бунинг учун эса оромгоҳда фаолият  кўрсатаётган барча тарбиячи ва етакчилар ёз давомида ўз маҳоратларини тўла намоён этиб, бола шахсига яқиндан ёндошишлари, ундаги инсонийлик ва ижобий хислатларни шакллантиришга туртки бўладиган қизиқарли ишлар мажмуасини ташкил этишлари лозим. ХТВ томонидан болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш  чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.  Бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Халқ таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бўлими бош назоратчиси Равшан Эргашев билан суҳбатлашдик.