avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Боладан катталарга ўгитлар

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Лондондаги касалхонасининг бири, болалар психиатрияси бўлимида Кевин Ҳиккей исмли ўн беш ёшли бола даволанарди. Ота-онаси унинг ақлан заифликда гумон қилиб, шу касалхоиага ётқизишган эди. Лекин ўтказилган текширувлар Кевиннинг ақли жойида эканлигини кўрсатар эди. Аслида, Кевин берилган ножўя тарбиянинг қурбони бўлган эди.
Аҳволи анча яхшилангандан сўнг Кевин шифокорнинг тавсиясига амал килиб, ҳар бир ота-она қулоғига қуйиб олиши ксрак бўлган қуйидаги олтин қоидаларни ёзди:

Соғлом рақобат - бозор муносабатларини ривожлантиришнинг муҳим омили

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Иқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим шартларидан бири бу —мавжуд монопол тармоқлар фаолияти билан жамият ўртасидаги иқтисодий муносабатларни тартибга солиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми ўсишини доимий равишда таъминлашдан иборат. Шунинг учун ҳам иқтисодиётни ислоҳ қилиш даврида монопол тармоқлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, монополиядан чиқариш ва бу борадаги фаолиятни чеклаш долзарб масала ҳисобланади.

Инсон азиз, хотираси янада азиз

Маънавият
    Инсон ҳаёти абадий эмас, лекин хотира мангу, хотира абадий. Тарихий хотирасиз келажак йўқ, деб Юртбошимиз бежизга айтмаган. Аждодлар хотирасига эҳтиром кўрсатган халқнинг бугуни фаровон, эртаси ёруғ бўлади.  Истиқлол, энг аввало, инсон қаддини, қадрини баланд этди. Мана  9-Май мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Ушбу айём арафасида ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати ёдга олинади.

Тошкент вилоятида "ZiyoNET" кунлари семинари ўтказилди

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Республикамизда фаолият кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактабларида “ZiyoNET” тармоғидан фойдаланиш жараёнида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш, муаммолар ечимини топиш, ҳудудларда ZiyoNETга масъул шахсларни ҳамда ахборот таълим тармоғи фойдаланувчиларига амалий ёрдам бериш мақсадида 22-23 май кунлари Тошкент вилояти Зангиота туманидаги  25-умумтаълим мактабида ““ZiyoNET” жамот ахборот таълим тармоғини ривожлантириш ва унда самарали фойдаланишни ташкил этиш” мавзуида амалий семинар-тренинг ташкил қилинди.

Тарихий меросларда касб-ҳунарларни ўрганиш афзаллиги ҳақида

Ватан учун яшайлик
 Маънавий меросларнинг моддий қадриятлар билан ҳамоҳанг ривожланиши  жуда кўп мутафаккирларнинг, донишмандларнинг тарихий ва адабий асарларида юксак маҳорат-ла битилган, ҳамда жаҳоннинг маданият хазинасига абадий ҳисса бўлиб қўшилган. Турли ижтимоий-иқтисодий даврларда яратилган ҳадис, панднома, ривоят, ҳикоят, достон, мақол, ғазал, рубоий, маснавий ва бошқа кўринишларда таълим-тарбия ва касб-ҳунар ўрганишнинг афзаллиги, ҳалол меҳнат билан яшашнинг зарурлиги тўғрисидаги фикрлар бизнинг замонамизгача ҳам етиб келган.

Монетная система в Бухаре в средние века.

Ватан учун яшайлик
                                            
Бухара по обилию и значимости святых мест и архитектурных шедевров  не уступает Самарканду? Древнее поселение Бухары возникло в первых веках н.э. В  городе сохранились не только отдельные мечети, медресе и мавзолеи, но и целые районы древней планировки. Многовековая история Бухары оставила на территории города следы, которые явственно проступают и поныне. Основные древние улицы и их пересечения отмечены монументальными зданиями. 

Болани тушуниш ва англаш

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Оилада ота-оиа фарзанд тарбиясини, аввало, боланинг шахсиятини ўрганишдан бошламоғи керак. Чунки таълим- тарбия дегани ўзаро илиқ муносабат ва бир-бирига таъсир кўрсатишдан иборат. Бунинг асосида болани тушуниш, уни таниш, ўрганиш ётади. Фарзандимиз билан ўртамизда юз берган тушунмовчиликлар асосан уни англай олмаганимиздан келиб чиқади. Муборак хадисда айтилади: «Боласи бор одам у билан болага айлансин...» Бунда «болага айлансин» деганда, бола сингари хатти-ҳаракатда бўлиш эмас, боланинг руҳий ҳолатини тушуниш, унинг эҳтиёж ва хоҳишларига жавоб берадиган тушунчада бўлиш кўзда тутилган. Ҳар бир боланинг шахсий хусусиятлари, феъл-атвори, иқтидорини ҳисобга олиб, муносабат ўрнатиш керак. Бу бир кишига нисбатан бир усулни қўллаб, бундан ижобий натижа олиш, айни усулни бошқа кишига нисбатан ҳам қўллаган ҳолда айни ижобий натижани қўлга киритиш дегани эмас албатта. Зеро ҳар бир инсон ўзига хос хусусиятга эгадир.

Оила-ҳузур-ҳаловот ўчоғи

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
«Оиланг учун қилган ҳар сарф харажатингдан савоб қозонасан „
Ахмад ибн Ҳанбал

Ота-она ва уларнинг ўсиб-улғайиб бораётган фарзандларидан ташкил топган жамоа оиладир. Оиланинг мустаҳкам асосга таянганлиги жамиятнинг бахтиёр ва тинч-тотув бўлишини таъминлайди.
Оила аъзолари орасида меҳр-муҳаббатнинг мавжуд бўлиши, эркак кишининг бахт ва ҳузур-ҳаловатга ўз оиласидагина эришиши мумкинлиги, аёлнинг турмуш ўртоғини хузур- ҳаловатга эриштириш учун бор кучи билан ҳаракат қилиши бахт-саодатга элтиши муқаддас китобларда алоҳида таъкидланган. Ана шу шаклда чегаралари белгилаб қўйилган оиланинг бахт-саодатга эришиши аниқ.
Оилада меҳр-муҳаббатнинг юзага келиши ва ҳукм суриши учун қуйидаги шартларнинг бўлиши кўзда тутилади:

Оила муҳитининг бола ҳаётига ижобий таъсири

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Бола ота-онасининг ҳаёт мазмунига айланганидек, ота- она ҳам боланинг ҳаёт мазмунини ташкил этади. Яъни ота- онанинг фарзандига бўлган меҳр-муҳаббати жавобсиз қолмайди. Бола ҳам ота-онасини жуда яхши кўради. Юкорида таъкиддаб ўтганимиздек, оила ҳис-туйғуларга бой бўлган муқаддас маскандир. Шу нуқгаи назардан, бола тарбиясига муҳим таъсири бўлган омиллардан бири сифатида оилани кўрсатиш мумкин. Гўдакларни парваришлаш ва тарбиялаш ота-она учун ҳам ҳақ-ҳуқуқ, ҳам вазифадир. Бу борада айтилган ушбу сўзга қулоқ солайлик: «Нафасингнинг сенда ҳаққи бордир, оилангнинг сенда ҳаққи бордир, ҳар қандай ҳақ эгасига унинг ҳаққини қайтар...»

Ватанга садоқат марднинг иши

Ватан учун яшайлик

Барча даврларда бўлгани каби урушда жон олиб, жон берган фидойилар  қалбида – она тимсолидаги Ватан яшаган. У шу Ватан ва халқ учун шу Ватан ва халқнинг фарзанди бўлиб ҳимояга отланган. Урушнинг қурбони бўлган  қаҳрамонларнинг юрагида Она юрти турган, улар ўз ота-оналари, оилаларини ҳимоя қилганлар. Демак, хотирлаш – Ватандан бошланади, ўзлигингни англаб етишдан бошланади, ҳар қандай тўсиқ ва зулмга қарши руҳан ва жисман кураша билишдан бошланади.


Фарзанд учун оила ҳамма нарсадан устун.

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини ишклпантириш ва юксалтиришда. ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсонинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашиини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар — яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андииш каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир.
Шунинг учун ҳам айнан оила муҳитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва — оилавий муносабатларнинг негизини, оиланинг маънавий оламини ташкил этади.

И. А. Каримов

Масъулият туфайли ҳаётимиз бахтга айланади.

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Ҳувайдо, ҳар ишеки, бемашаққат бўлмагай ҳосил,
Машаққат тортмагунча ёр васлига етиб бўлмас.
Ҳувайдо

Бир замонлар барча моддий имкониятларга эга бўлишига карамай, кўп сикиладиган, нукул ҳаётнинг яшашга арзимас, бир пулга қиммат нарса эканлигини таъкидлайдиган бир шаҳзода бўлган экан. Ака-укалари ва дўстлари ишлашар, сайр килишар, овга чиқишар, суҳбатлашишар ва китоб ўқишар экан. Шаҳзода эса кун бўйи хонасида қамалиб олиб, хаёл суриш билан овора экан.
Подшоҳ ўғлининг бундай аҳволидан безовта бўлиб, бир кун мамлакатнинг энг донишманд зотини ҳузурига чақиртириб, унга шаҳзоданинг аҳволини тушунтирибди ва бу мушкулотга бир чора топишини сўрабди. Бунинг учун донишмандга бир ҳафта муддат берибди.
Кекса донишманд уч-тўрт кун тинмай ўйлабди, лекин мушкулотга бирорта ечим топа олмабди. Шу боис бироз қўрқиб, бироз хижолат чекиб, ниҳоят мамлакатни тарк этишга қарор қилибди.

Бола ва оила муҳити

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Қисқача айтганда. хонадондаги ҳар бир нарса — дарахт ва ўсимликлар бўладими, турли ўйинчоқлар, уй ҳайвонлари бўладими — буларнинг барчаси боланинг кўзига гўёки оламнинг беқиёс мўьжизаси бўлиб кўринади ва шу тариқа у ёруғ дунёни ўзи учун кашф қилади.

И.А. Каримов

Бола учун энг зарурий озуқа унга бериладиган меҳрдир. Ҳар кандай шароитда ҳам, болага гапирилган сўз чин кўнгилдан ифода этилмаса, ҳеч қандай оила муҳити ва ҳеч қандай таълим-тарбия ижобий натижа бермайди. Фарзандлар маълум бир ёшга киргунча қилинган амаллари учун вақти- соати келиб ҳисоб бермасликлари ва қўрқув ҳиссининг уларга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги уқтириб борилса, исталган натижага эришиш мумкин бўлади. Биз эса, аксинча, фарзандларимизни ёшлигиданок турли хил «олабўжи» каби воситалар билан қўрқита бошлаймиз. Бутун ҳаётимизни қўрқув пойдевори устига бино қилишга ҳаракат қиламиз. Қўрқув пойдевори узра бино этилган бундай таълим-тарбия ва англаш тарзи меҳр-муҳаббат пайдо қила олмайди. Бундай англаш тарзи бола шахсияти ривожлана бошлаган 4-5 ёшдан то мактабгача, яъни у 7 ёшга киргунга кадар оилада берилган тарбия воситасида ҳаётини тўкис тарзда давом эттира олмаслигини якқол кўрсатиб туради.

Оиланинг масъулияти ва ваколатлари

Мустаҳкам оила - юрт таянчи

«Аҳё» ва «Кимё» китобларида фарзанд ҳақида қуйидаги гаплар битилган: «Фарзанд — ота-она қўлидаги омонатдир, унинг дили эса нафис гавҳарга ўхшайди. Гавҳарга ҳар хил нақшлар солиш мумкин бўлгани каби, бола дилига ҳам турли фикрлар нақшини солиш мумкин. Бола тоза ер кабидир, унга қандай уруг сепсанг, ўша уруг унади. Шунинг учун ота-она ва мусишим бу ишда ўзаро ҳамкор бўлиб, унинг дилига яхшилик уругини сепмоқлари лозим. » ("Ҳикмат бўстони«дан)


Болага тарбия бериш вазифаси онага қараганда, кўпроқ, ота зиммасида бўлади. Бу оилада тарбиянинг асосини ташкил этувчи олтин қоидадир. Отанинг оилани моддий таъминлаш учун меҳнат қилиши унинг фарзанди билан мулоқотда бўли- шини чегаралаб қўйиш билан бирга, чегараланган вақтини оила эҳтиёжлари билан боғлиқ ишларга сарф қилиб, оиласи ва фарзандларига бериши керак бўлган тарбияни тўлақонли амалга ошира олмаслигига сабаб бўлади. Натижада тарбияда бўшлиқ пайдо бўлади ва бу бўшлиқни тўлдириш онанинг зиммасига тушади.

Бола тарбияси ва оила

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Хотинни яхши кўрсатган қўлидаги боласи, Дарахтни яхши кўрсатган шохидаги меваси
Мақол

Катталарнинг баъзи нарсаларни болалардан ўрганишлари ҳеч кимга сир эмас. Яқинда бир ўртоғим уч ёшга кирган қизчасини бир ўрам тилла рангли қоплама қоғозини исроф килгани учун жазолаганди.
Оиласининг моддий аҳволи унча яхши эмасди. Отаси қизчасининг қоғозни дарахт ниҳоли тагига қўядиган бир қутичани бсзаш учун ишлатганидан жуда асабийлашганди. Шунга қарамасдан, эртасига эрталаб қизча совғани отасига олиб келиб: «Дадажон, бу сизга» — деди.

Ота-она ва фарзанд

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Бу ёруг дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фар- занд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди.
И. А. Каримов
Ота гайратли бўлса, Бола ибратли бўлар.
Макол

Болаиииг ҳар томонлама ривожланиши учун оиланинг энг яхши муҳит эканлиги, боланинг меҳр, шафқат ва эътиборни факатгина оила шароитида кўриши ва ҳис қила олиши рад этиб бўлмас ҳақиқатдир.

Меҳрнинг уч кўриниши

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Бўлмаса ишқ икки жаҳон бўлмасин, Икки жаҳон демаким, жон бўлмасин. Ишқсиз ул танки, онинг жони йўқ, Ҳуснни нетсун кишиким, они йўқ.
Алишер Навоий

«Дунёда меҳрга эҳтиёжи бўлмаган инсон борми?»- деб гап бошлайди Масуми Тойотомэ ва шундай давом этади: «Меҳр ўзи нима, уни қаердан излаш керак, биласизми?» Шундан кейин ўз саволига қуйидагича жавоб беради:
Севги (меҳр)нинг уч хил тури бор: «Агар ...» тури, «Чунки… » тури ва "… га қарамай " тури.
«Агар ...» туридаги севги инсоннинг бир нарса эвазига эга бўладиган севгиси, меҳридир. Бундай севги, одатда, инсонлар томонидан қуйидагича ифода этилади: «Агар яхши бола бўлсанг, ота-онанг ҳам сени яхши кўради; агар омадли, машҳур инсон бўлсанг, сени яхши кўраман; агар турмуш ўртогим сифатида сендан кутганларшши бера олсанг сени севаман!» каби. Ҳаётда меҳр ва севгининг энг кўп учрайдиган шарти ана шундай. Бундай меҳр ва инсон севгиси муайян бир шарт устида қурилади, бирор нарса эвазига берилади. Бундай меҳр ва севги ҳам сабаби, ҳам шакли нуқгаи назаридан худбинлик асосига қурилган меҳр ва севгидир. Мақсади меҳрни восита сифатида қўллаган ҳолда бир нарсага эришмокдир. Бундай меҳр мақсад эмас, бир воситадир.

Milliy g’oyani yoshlar ongiga singdirishda «kamolot» yoshlar ijtimoiy harakatining roli

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Erkin va farovon hayot asoslarini yaratib, yanada olga intilayotgan davlatimiz o’z mafko’rasini umuminsoniy qadriyatlar va demokratik tamoyillari negizida rivojalantirmoqda. Mamlakatimiz istikboli ko’pchilik  davlatlar istikboli singari  o’z yoshlariga boglik. Shu bois avvalo mustaqil davlatimiz uchun fidoiy, erksevar yosh avlodni tarbiyalashda ular ongiga milliy g’oyani singdirishda nodavlat-notijorat tashkilotlarning faoliyati ahamiyatli  albatta.

Tibbiy xizmat namunali yo‘lga qo‘yiladi

Umid nihollari
Саломатлик
  Ayni kunlarda Navoiy shahrida  “ Umid nihollari”  sport  musobaqalarining  final  bosqichini  risoladagidek  o’tkazish  borasida  qizg‘in tayyorgarlik ishlari amalga oshirilmoqda. 
Tabiiyki, musobaqa jarayonida turli jismoniy jarohatlanish holatlarining oldini olish, bartaraf etish yuzasidan jiddiy hozirlik ko‘rilmoqda. Yosh sportchilar sog‘lig‘ini muhofaza qilish va ularga zarur tibbiy xizmatlar ko‘rsatishga e‘tibor qaratilmoqda. Buning uchun viloyatning malakali shifokorlari jalb etilib, sport musobaqalari o‘tkaziladigan inshootlar va turar-joylarda maxsus jihozlangan tibbiyot xonalari tashkil etilgan, “Tez tibbiy yordam” mashinalari xizmatga shay qilib qo‘yilgan.

“Oltin suv”ning chempionlari

Umid nihollari
Саломатлик
  Respublikamizda suzish sport turining ommalashib borishida Navoiy shahridagi “Oltin suv” suzish markazining alohida o‘rni bor. Markaz  1994-yilda tashkil etilgan edi.
 Shundan buyon ushbu dargohdan ko‘plab jahon va Osiyo chempionlari, xalqaro olimpiada o‘yinlari sovrindorlari yetishib chiqdi. Ular orasida birinchilardan bo‘lib, 1998-yilda Osiyo chempioni bo‘lgan Vyacheslav Kabanov O‘zbekistonning faxrli sportchilaridan biri hisoblanadi.