avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Школьное образование и воспитание любви к Родине

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
   Построение мощного государства зависит от потенциала сегодняшнего поколения, его устремлений и интеллектуальных способностей. Только физически крепкая, высоконравенственная, гармонично развитая, обладающая независимым мировоззрением и самостоятельным мышлением молодежь способна справится с такой великой и благородной миссией, как взять на себя ответстсвенность за судьбу страны и будущее  нации.

Eng ezgu niyat - barkamol avlodni tarbiyalash. bunda o‘qituvchining o‘rni qanday?

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
“Barcha ezgu niyatlarimizning markazida farzandlarimizni  ham jismoniy, ham ma’naviy jihatdan sog‘lom qilib o‘stirish, ularning baxt-u saodati, faravon kelajagini ko‘rish dunyoda hech kimdan kam bo‘lmaydigan avlodni tarbiyalash orzusi turadi”- deydi Prezidentimiz I.A.Karimov Konstitutsiyaning 17 yilligiga bag‘ishlangan tantanali marosimda so‘zlagan nutqida. Ana shu ezgu niyatni amalga oshirish borasida respublikamizda maqtovga arzigulik bir qancha ishlar amalga oshirilmoqda. Jumladan, Prezidentimizning tashabbusi bilan 2010-yilning “Barkamol avlod” yili deb e’lon qilinishi ham mamlakatimiz yoshlariga berilayotgan yuksak e’tibor belgisidir.
Inson kamolotida ilm egallash, dunyoqarashni to‘g‘ri shakllantirish, aqliy rivojlanish, jamiyat taraqqiyotiga o‘z hissasini qo‘shish ulug‘ fazilatlardan hisoblanadi.

O'qish fanini chuqurlashtirib o'qitishda o'quvchilarni faollashtirish

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
   O‘quvchilarning o‘qishga tayyorlangan bo‘lishi, bilim olishga intilishi o‘quv jarayonida hal qiluvchi ahamiyatga ega. O‘qishning zarur ekanligini tushunish olamni bilishga intilish faoliyatini kichik yoshdagi bolalarga o‘rgatish, o‘z faoliyatlarini rejalashtirishni fan o‘qituvchilari va ota-onalar hamkorlikda amalga oshirishlari maqsadga muvofiq bo‘ladi. Boshlang‘ich sinflardayoq fanlarni chuqurlashtirib o‘qitishda ularni faollashtirish uchun sharoitlar yaratish lozim. Bunday muhitlarni barpo etishda, fanlarni chuqurlashtirib o‘qitishda interfaol-innovatsion usullarni qo‘llash muhim ahamiyatga ega.

Boshlang'ich ta'limning bugungi kundagi dolzarb muammolari

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
    Ta’limdagi eski texnologiyaning yangi, ilg‘or texnologiyadan asosiy farqi o‘quvchilarning bilim olishlaridadir. Eski texnologiyada o‘quvchilar asosan o‘qituvchidan bilim olishgan bo‘lsalar, ilg‘or texnologiyada esa ular mustaqil bilim olishlari kerak bo‘ladi. O‘qituvchi darsni, ya’ni faoliyatni boshqaruvchi, tashkil etuvchi, rahbarlik qiluvchi, kuzatib, tahlil qiluvchi ustoz vazifasini bajaradi. Bunday kishini muallim, ustoz deyish mumkin, lekin o‘qituvchi deyish biroz noto‘g‘ri bo‘ladi. Chunki, u o‘qitmaydi, o‘qishga o‘rgatadi, “gapirmaydi gapirtiradi” v.h.
    Ta’limning asosiy vazifalaridan biri yoshlarni davlat ta’lim standartlari va o‘quv dasturlari talablari darajasida bilimga ega bo‘lishlariga erishishdir.

Характер типини аниқлаш методикаси

Психология
Илм-фан
1. Қайси бири сиз учун муҳимроқ?
а) кичиккина дўстлар давраси;
б) кўпгина дўстлар давраси.
2. Қандай китоблар сизга ёқади?
а) қизиқарли сюжетли;
б) одамлар руҳий кечинмалари акс эттирилган.
3. Ишда нимага кўпроқ йўл қўйишингиз мумкин?
а) кечикиш;
б) хатоликлар.

Характер тушунчаси

Психология
Илм-фан
Характер. Кундалик ҳаётимизда тилимизда “характер”и сўзи энг кўп ишлатиладиган сўзлардан. Уни биз доимо бировларга баҳо бермоқчи бўлсак, ишлатамиз. Бу сўзнинг маъносини олимлар “босилган тамға” деб ҳам изоҳлашади. Тамғалик аломатлари нимада ифодаланади ўзи? Характер – шахсдаги шундай психологик, субъектив муносабатлар мажмуики, улар унинг борлиққа,  одамлардаги, предметли фаолиятга ҳамда ўз-ўзига муносабатни ифодалайди. “Темперамент” ва “Характер” тушунчалари бир-бирига яқин туради. Характер шахснинг муҳим ва ўзига хос сифатли томонидир. Айни пайтда, шахснинг айрим хусусиятлари ҳам характерга ҳам темпераментга алоқадор бўлиши мумкин. Хулқ-атвор шахснинг йўналганлиги, иродаси ва фаолияти билан узвий боғлангандир. Характернинг кўп сонли таснифлари мавжудлигига қарамасдан, унинг умум қабул қилинган таснифи ҳанузгача йўқ.

Оилада ватанпарварлик тарбияси

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
“Ватан” ҳамда “Оила” тушунчалари маъно жиҳатидан бир-бирига жуда яқин тушунчалардир. Аслида “Ватан” сўзи арабча туғилиб ўсган жой, она юрт деган маънони билдиради. Уни кенг ва тор маънода тушуниш мумкин. Кенг маънода Ватан – бутун бир халқ, аждодлар азалдан истиқомат қилиб келган макон. Тор маънода – киши туғилиб ўсган уй, маҳалла, қишлоқ. Инсоннинг уйли-жойли, бошпанали бўлиши, унинг оиласи, бола-чақаси ҳам кўпинча Ватан сўзи орқали ифода этилади. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Ватан” тушунчаси биз учун саждагоҳдай муқаддас, саждагоҳдай пок ва улуғ бўлмоғи керак”.

Оилани Ватан ичра Ватан дейишади. Аслида чинакам ватанпарварлик фазилатлари оилада шаклланади. Оилада соғлом, покиза насл-насаб туйғуси ва у билан фахрланиш пировардида ватанпарварлик, халқпарварлик ифтихорини юзага келтиради.

Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда билиш жараёнини ривожлантиришнинг психологик йўналишлари

Мактабгача таълим
Бугун биз тарихий даврда – халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авволамбор ўз кучи ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва очиқ фуқоролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган замонда яшамоқдамиз.
Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч”  номли асарида шундай дейди: “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”.

Таълим жараёнида ўқувчиларни касбга йўналтириш орқали фикрлашини шакллантириш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
   
 Бугунги кунда республикамизда олиб борилаётган иқтисодий, сиёсий, маънавий ва маърифий ўзгаришлар инсон руҳиятига таъсир кўрсатмоқда. Ушбу ўзгаришлар негизида ҳар бир фуқародан  янгича фикрлаш, янгича ишлаш талаб этилмоқда. Зеро, янгича фикрламай, изланмай бугунги кунда мустақиллигимизни мустаҳкамлаш жуда мураккабдир. Бу ўринда Президентимиз И.А.Каримов:” Биз комил инсон тарбиясини давлат сиёсатининг устивор соҳаси деб эълон қилганмиз. Комил инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз” деганлари фикримизнинг далилидир. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш муаммосига жиддий эътибор қаратилган. Бугунги кунда умумтаълим мактабларида ёш авлодни касбга хос лаёқати ва қобилиятларини аниқлашда қатор эътиборга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Бу ўринда ўз келажаги ҳақида қайғураётган инсонларда фикрнинг теранлиги, келажакни кўра олиши, режалаштириши, ўз имкониятларига кўра касбини танлаши касбга йўналтиришнинг психологик аспектларини ташкил этади.

Тасаввуф - руҳий покланиш демак

Маънавият
Миллий мафкурамизни шакллантириш, уни ёшлар онги ва қалбига сингдиришда маънавий меросимизнинг ноёб таркибий қисми бўлган тассаввуф илмини ўрганиш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Мустақиллик даврида тасаввуф ва унинг тариқатларини ўрганишга бағишлаб кўплаб тадқиқотлар амалга оширилди. Кишини руҳий покланишга даъват этадиган бу таълимот назарий ва амалий томонлардан иборат. Унинг назарий томони ботинан, интуиция орқали Худо васлига етиш бўлса, амалий томони солиҳнинг хулқ-одоб қоидаларини бажариш, Яратганга содиқ бўлиш, бировга ёмонликни раво кўрмаслик, касб-ҳунар орқали турмуш кечириш, сабр-қаноатли бўлишдан иборат.

Эркак оила устуни

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар иймон эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир.”
И.А.Каримов

Эркаги бор оила – устуни бут, пойдевори мустаҳкам қалъадир. Эр – одатда оиланинг қўрғони, Ватан ҳимоячиси, фарзандлар учун қаҳрамонлик, мардлик тимсолидир. Эркак киши оила қургач қуйидаги уч нарсани уддалаши шарт:
1. Оиланинг моддий эҳтиёжини таъминлаш;
2. Оиланинг маънавий эҳтиёжини таъминла
3. Оилада фарзанд тарбиясини йўлга қўйиш.

Она – оиланинг маънавий-ахлоқий кўзгуси

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
“Оила ҳақида сўз юритар эканмиз, аввало кўз ўнгимизда она сиймоси шаклланади… оила муқаддаслигини таъминловчи биринчи омил – она, аҳли аѐлнинг покизалиги, оқилалиги, меҳру-муруввати, садоқати ва вафодорлигидир.”
И.А.Каримов

“Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан… ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир.”

Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодекси, I бўлим, 1 боб, 1-моддаси


Pahlavon Mahmud maqbarasi

Me'moriy yodgorliklar
Pahlavon Mahmud maqbarasi Xivadagi me’moriy yodgorliklardan biridir. Ushbu maqbara 1810 – 1835 – yillarda Palavon Mahmud dahmasi ustiga 1664 – yili qurilgan kichik sinch imorat o’rnida bunyod etilgan. Pahlavon Mahmud maqbarasi qurilishi 1810 – yilda Muhammad Rahimxon I davrida boshlanadi. Uning vafotidan so’ng maqbara qurilishini o’g’li Olloqulixon 1835 – yilda nihoyasiga yetkazadi.

 Maqbara pishiq g’ishtdan tiklangan bo’lib, ziyoratxona va moziy gumbazli xonaqohdan iborat. Maqbaraning uzunligi 70 metr, eni esa 50 metrni tashkil etadi. Maqbara ichkarisi koshin bilan ziynatlangan. Maqbaraga 1817 – yilda maxsus qandil o’rnatilgan.

Kalta Minor

Me'moriy yodgorliklar
Xivaning me’moray qiyofasi asosan XVIII asr oxirlaridan XX asrning boshlarigacha shakllanib borgan. Qadimiy Xivadagi mana Shunday me’moriy yodgorliklardan yana biri Kalta Minordir. Kalta Minor Xivadagi minoralarning eng mashhurlaridan biri hisoblanadi.
Kalta Minor Ichan qal’ada Muhammad Aminxon madrasasi yonida 1853 – yilda Muhammad Aminxon davrida qurila boshlangan. Xonning fikricha minora Markaziy Osiyodagi barcha minoralardan eng go’zali, eng balandi va eng kattasi bo’lishi lozim bo’lgan. Ammo, xonning 1855 – yilda shimoliy Eronga yurish paytida o’ldirilishi tufayli mnora qurilshi nihoyasiga yetmay qoladi. Shu boisdan minora «Kalta Minor» nomi bilan ataladi.
 

Kalta Minornng hozirgi kundagi balandligi 26 metr bo’lib, asosining diametri14, 2 metrni tashkil etadi.

Севинг ва бошқаларнинг ҳам севишига имкон беринг

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Дизраэли шундай деган эди: «Эҳтимол, мен ўзимнинг ҳаётимда жуда кўп хатоларга йўл қўйгандирман, аммо, барибир, севги асосида оила қурмайман».
у айнан шундай қилди. Ўттиз беш ёшигача бўйдоқлиги- ча юрди, кейин ўзидан ўн беш ёш катта, сочлари қордек оқарган бадавлат бева хотинга уйланмоқчи бўлди. Бу муҳаббат туфайли бўлганмиди? Йўқ. Бева Дизраэли ўзини яхши кўрмаслигини жуда яхши биларди. Пули кўплиги учун ўзига уйланмоқчи бўлганини англар эди! Шунинг учун битта шарт қўйди: аёл бир йил давомида уни синаб, феълини ўрганади. Ниҳоят мазкур муддат охирида аёл Дизраэлига турмушга чиқди. Анчайин маза-матраси йўқ, анчагина манфаатпарастликдан иборат бўлиб жаранглайдиган воқеа, шундай эмасми? Дизраэлининг оилавий ҳаёти, барибир, барча бемаъни, иркит воқеа-ҳодисаларга ўралашган, эру хотинликдан мутлақо фарқ қилувчи ёрқин муваффақиятга қурилган эди.

Амир Саид Олимхоннинг муҳожирликдаги қисмати тадқиқотчилар талқинида

Блог им. nigorcha
    Бухоро амирлигининг сўнгги ҳукмдори Саид Олимхон (1881-1944, 1910-1920) ва унинг тарихий тақдири ҳақида истиқлолнинг ортда қолган йилларида талайгина мақола ва асарлар яратилди. Таъкидлаш жоизки, Амир Олимхон сиёсий қиёфаси ва унинг ҳаёти йўлини яратувчи тадқиқотлар бевосита Ватанимиз тарихига оид бўлган муҳим жиҳатларни ҳам ўрганишга хизмат қилади.     ХХ асрнинг биринчи чорагида Зарафшон воҳасида ва бутун Туркистон минтақасида кечган сиёсий жараёнларда Амир Олимхонга дахлдор бўлган масалалар ҳам қараб чиқилмоқда.

Экологик таълимни ривожлантиришнинг психологик ҳусусиятлари.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Болалигимизда Онамнинг иссиқ нон ёпишини пойлардик.Чунки ОНАЖОНИМ пиширган кулчатойларни ховлимиз этагида оқиб ётган ариқда оқизиб, мазза қилиб ердик. Бугун ўша кунлар тез-тез тушимга киради ва орзиқиб уйғонаман…     Менинг болаларим компьютерни мендан яхшироқ биладилар, интернетдан бемалол фойдаланадилар, чет элларда  ўқишлари мумкин. Бироқ улар ариқда”нон оқизоқ”еяа олмайдилар, ялангоёқ юришга тоқатлари йўқ. Бу гапларим кимгадир эриш туюлар, аммо мен бугун айнан шулар ҳақида ўз мулоҳазаларимни билдирмоқчиман.

Умумий ўрта таълим тизимини стратегик менежмент асосида бошқариш жараёнида таълим сифат, самарадорлигининг замонавий усуллари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга оширилиши, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, бизнинг гуллаб-яшнаётган, кучли  демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдан иборат стратегик мақсадимизга эришишда асос бўлиб  хизмат қилиши лозим”                                                                                                                 
 И.Каримов.
   
Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан  буён ўтган яқин йигирма йилги ўтмишга назар ташлар эканмиз,  жамият ҳаётининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳаларини, шу жумладан, узлуксиз таълим тизими ва кадрлар тайёрлаш соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш жараёнига қадам қўйди  ва бугунги кунда тезкор ва шуддатли одимлаб бормоқда десак муболаға бўлмайди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган таълимий ислохотлар ягона мақсад-баркамол шахс ва малакали мутахассисни тарбиялаш ҳамда тайёрлашга йўналтирилган бўлиб, мазкур мақсаднинг тўлақонли амалга оширилиши узлуксиз таълим тизимини  қайта шакллантириш, унинг мазмунини ижтимоий талабларга мувофиқ равишда янгилаш асосида таъминланади. Баркамол шахс ва малакали мутахассисни тарбиялашда муҳим ўрин тутувчи таълим тизимига илғор ғояларни тадбиқ этиш ва шу  асосда унинг мазмунини такомиллаштириш ижтимоий зарурият саналади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги: болангиз бундан хабардорми?!

Мактабгача таълим
Техника асрини ортда қолдириб, олға интиларканмиз, ҳеч биримизга сир эмаски, автоулов бугунги кунда нафақат дабдаба ёки ҳашамат белгиси, балки ҳаракатланиш учун қулай воситага айланиб улгурди. Шу сабаб йилдан йилга транспорт ҳаракатининг жадаллашуви тобора ортиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, таълим тизими олдига мактабгача ёшдаги ва мактаб ёшидаги болаларни йўл ҳаракатининг саводли ҳамда интизомли иштирокчилари сифатида тарбиялаш вазифасини қўяди.
Хўш, йўл ҳаракати ҳодисаларида болалар жароҳатининг омиллари нималардан иборат бўлиши мумкин, деган ҳақли савол туғилади. Олиб борилган тадқиқотлар натижаси ўлароқ, қуйидагиларни келтириш ўринли деб ўйлаймиз.

Ёшларни тарбиялашда миллий ғоянинг ўрни.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Бола туғилган кундан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар боланинг комил шахс бўлиб шаклланишида муҳимдир. Энг асосийси, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, хис этади. Бу бежиз эмас, албатта. Мамлакатимиз ёшлари бугун ҳаётимизнинг турли жабҳаларида шижоат билан фаолият юритишмоқдалар. Улар бугун талаба ва ўқувчи, ишчи ва шифокор, педагог ва инженер, бизнесмен ва тадбиркор. Ёшларимиз компъютер, интернет техникаси, бир нечта чет тилларини мукаммал эгаллаб, ривожланган давлатларда таҳсил олиб, жаҳон майдонига чиқмоқдалар.