avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Ўзбекистон ва Жанубий Корея АКТ педагогларининг тажриба алмашинуви

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Юртимизда таълим тизимида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Таълим соҳасини ривожлантириш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон – Жанубий Корея муносабатлари барча соҳаларда  изчил ривожланмоқда. Шу жумладан таълим муассасалари билан икки томонлама тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.  Бу саъй-ҳаракатларнинг натижаси сифатида Жорий йилнинг 28 майидан 5 июнига қадар Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси ходимлари АКТ бўйича тажриба алмашиш дастурига мувофиқ Жанубий Корея Республикасида бўлиб қайтишди.

Агар ўзингизни бошқача тутсангиз, ажрашишга ҳожат қолмайди

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Уилям ва Кэтрин Гладсон эллик тўққиз йил бирга яшашди, салкам олтмиш йил бахт билан илиган ўзаро вафодорлик бағрида умргузаронлик қилишди. Менинг кўз олдимда Англия бош вазирларининг энг муносиби бўлган Гладсон ўз рафиқасининг қўлидан ушлаган ҳолда, у билан қўшиқ куйлаб камин олдида рақсга тушгани ниҳоятда ёқимли туюлади:

Жулдурвоқи эр ва шумтака хотин
Шодлик ва ғамда ҳам биргамиз ҳамон.

Жамоат ишларида шафқатсизлиги билан ном чиқарган Гладсон ҳеч қачон уйдагилар шаънига танқидий сўзларни айтмаган. У эрталаб нонуштага тушар экан, оиланинг бошқа аъзолари ҳали ухлаб ётганини пайқаб, уларга нисбатан норозилигини ниҳоятда хушмуомалалик билан изҳор этиш усулини топган эди. У овозини кўтариб, уйни ажиб ғамгин бир қўшиқ билан тўлдириб юборар, шу орқали Англиядаги юмушга ниҳоятда аиндармон бир киши яқинларини нонушта учун кутиб ўтирганини гўё эслатмоқчи бўларди. Одамларга нисбатан муомалага уста, эътиборли бўлган бу шахс оилавий муҳитда танқид қилишдан ўзини бутунлай тийган эди.

Umumta’lim maktablarida psixologik– pedagogik tashis daftarlarini yuritish bo’yicha tavsiyalar

Психология
Илм-фан
Ta’lim xodimlari oldiga qo’yilgan vazifalardan biri har tomonlama yetuk, barkamol shaxsini tarbiyalash va ularga bilim berish asosida kasb-hunarga yo’naltirish hamda mustaqil hayotga tayyorlashdir. Bunday mas’uliyatli vazifalarni bajarish uchun o’quvchi shaxsini har tomonlama chuqur o’rganish zarur. Buning uchun o’qituvchi o’quvchilarning qiziqishi, qobiliyati, layoqati va boshqa individual sifatlari shakllanishining psixologik qonuniyatlarini bilishi hamda ulardan ta’lim jarayonini tashkil etishda to’g’ri foydalana olishi lozim. Bunda psixologik – pedagogik tashxis daftari yordam beradi, chunki mazkur daftar o’qituvchiga har bir o’quvchining individual psixologik xususiyatlarini, ko’nikma va malakalarini, qobiliyat va layoqatlarini aniqlash, uning rivojlanish dinamikasini kuzatish hamda zarur hollarda oquvchiga korrektsion yordam ko’rsatish imkonini beradi.
Joylarda tashxis daftarini yuritishda bir qator qiyinchiliklar va tushunmovchiliklar vujudga kelganligi sababli, mazkur tashxis daftarini yuritish bo’yicha tavsiya ishlab chiqildi.

Оилавий ҳаётингизни бахтли қилишга оид қоидалар

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
1.   Хархаша қилманг, айб топишга уринманг
2.   Ўз умр йўлдошингизни ўзгартирмасликка ҳаракат қилинг.
3.   Асло танқид қила кўрманг.
4.   Бир-бирингизга чин юракдан ўзингизнинг миннатдорчилигингизни билдириб туринг.
5.   Бир-бирингизга иложи борича мўъжазгина эътиборга молик белгилар кўрсатинг.
6.  Сертакаллуф, сермулозамат бўлинг.

Изучение духовного наследия востока

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
                                                              
        Ученые независимого Узбекистана придают большое значение проблеме адекватного освещения истории духовного наследия своего народа, изучая развитие его культуры, образования, педагогики с древности и до настоящих дней. Современная наука Узбекистана требует глубокого критичного изучения и освоения достижений исторического прошлого, и особое внимание уделяет дальнейшему развитию и новому обогащению прогрессивных традиций своего народа.

Шахсий оилавий бахтни тезроқ қабрга тиқиш усули

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Граф Толстойнинг хотини турли хил хархашалар  шахсий оилавий бахтни тезроқ қабрга тиқиш усули эканлигини жуда кеч тушунди. У ўлими олдидан қизларини чақириб: «Отангизнинг ўлимига мен сабабчи бўлдим», дея иқрор бўлган эд. Қизлари онасининг гапига жавоб беролмай, ҳар иккиси ҳам йиғлаб юборишди. Уларнинг онаси ростини айтаётган эди.  Улар онасининг ниҳояси йўқ шикояту жаврашлари, тиним билмас танқидлари, доимий давом этган хархашалари отасининг умрига зомин бўлганини билардилар.

Хархашанинг асло ҳожати йўқ!

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Наполеон Бонапартнинг жияни Наполеон III дунёдаги энг соҳибжамол аёл — графиня Тебская, Мария Евгсния Игнасия Августина де Монтихони севиб қолди ва унга уйланди. Унинг маслаҳатчилари, бу хоним ҳеч кимга маълум бўлмаган испан графининг қизи, деб оёқ тираб олдилар. Уларга жавобан Наполеон «Хўш, нима бўпти?» деб эътироз билдирди. Унинг назокати, ёшлиги, жозибадорлиги, чиройи Наполеони беқиёс ҳузур-ҳаловат оғушига ғарқ этган эди. У тахт тепасида туриб, бутун миллатга қарата: «Мен ўзимга номаълум бўлган аёлни севдим, унга иззат-икром кўрсатаман ва бошимга кўтараман», дея жар солган эди.
Наполеон ва унинг қаллиғида ҳамма нарса: соғлиқ, бойлик, ҳокимият, шон-шараф, гўзаллик, севги-муҳаббат, бир- бирини сидқидилдан севиш, олий даражадаги ишқий муносабатлар учун тегишли барчаси мавжуд эди. Ҳеч қачон муқаддас никоҳ гулхани бунчалик нур сочиб ловулламаган эди.

Буюк мутафаккирлар меҳнат ва касб-ҳунар тарбияси ҳақида

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 Маънавий меросларнинг моддий қадриятлар билан ҳамоҳанг ривожланиши  жуда кўп мутафаккирларнинг, донишмандларнинг тарихий ва адабий асарларида юксак маҳорат-ла битилган, ҳамда жаҳоннинг маданият хазинасига абадий ҳисса бўлиб қўшилган. Турли ижтимоий-иқтисодий даврларда яратилган ҳадис, панднома, ривоят, ҳикоят, достон, мақол, ғазал, рубоий, маснавий ва бошқа кўринишларда таълим-тарбия ва касб-ҳунар ўрганишнинг афзаллиги, ҳалол меҳнат билан яшашнинг зарурлиги тўғрисидаги фикрлар бизнинг замонамизгача ҳам етиб келган.

Ўқувчиларни ихтидорига қараб спорт турларига жалб қилиш йўллари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
  Спорт билан шуғулланиш одатда ўқувчиларнинг ёш жиҳатдан ўсишидаги бир қатор даврларни ўз ичига олади. Бунда машқнинг мазмуни ва тузилиши, ёш хусусиятлари ва спортда камолотга эришиш мантиқига мувофиқ анча ўзгаради. Спорт билан кўп йиллар давомида шуғуллаинишнинг асосий босқичларини қўйидагича изчилликда давом этишини спорт тайёргарлиги босқичи; бошланғич ихтисослашиш босқичи; «узоқ яшаш» босқичи. Мазкур босқичларнинг ёш жиҳатдан чегараланиши спорт турларининг хусусиятларига ўқувчиларнинг шахсий хусусиятлари ва бошқа шарт-шароитларга қараб, анчагина ўзгаришларга учрайди.
Дастлабки спорт тайёргарлиги босқичи одатда кичик мактаб ёшидан  бошланади ва спорт ихтисослигини танлаш билан бирга кейинги босқичга ўтади.

Меҳнат ва касб-ҳунар тарбиясида устоз-шогирдликнинг аҳамияти

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
        Кишилик жамияти шаклланганидан буён инсонлар ўзларининг ҳаётий меҳнат тажрибаларини ёш авлодига ўргатиб келади. Қулай яшаш учун бошпаналар тайёрлаш, тош, суяк, бронза (жездан) кейинчалик эса, темир (пўлат) дан турли хил меҳнат қуроллари, мосламалари тайёрлаш, чорвачилик ва деҳқончиликнинг ривожланиши ҳам турли мақсадли фаолиятларнинг, яъни, касб-ҳунарларининг тараққий этишига сабаб бўлади.  Кичик қабилаларининг кенгайиб, йирик халқларга, элатларга айланиши, майда давлатларнинг турли ҳудудлар учун қўшни мамлакатларга ҳужум қилишлари уруш ҳаракатларининг келиб чиқишига сабаб бўлди. Уруш ҳаракатларида эса ҳужум ва ҳимоя қуроллари, мосламалари, қурилмалари, жанг қуролларининг, аскарлар ва лашкарбошиларнинг кийимлари, жиҳозларининг кўплаб тайёрланишига ва қулланишига хилма-хил эҳтиёжларни келтириб чиқарди.  


Бозор муносабатлари шароитида меҳнат таълими машғулотларида ўқувчиларга иқтисодий тарбия бериш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Иқтисодиёт инсониятга минг йиллар давомида хизмат қилиб келганлиги, айниқса бозор иқтисодиёти шарқ мамлакатларида қадимдан маълум. Эрамиздан олдинги XI асрдан эрамизнинг XVI асригача «Ипак йўли” номи билан машҳур бўлган карвон йўли Хитойни Марказий Осиё, Европа билан боғлар ва Ўрта Ер денгизига олиб чиқар эди. Бу йўл атрофидаги барча мамлакатлар маҳсулотлар билан ўзаро савдо-сотиқ қилиш орқали у ёки бу маҳсулотга бўлган эҳтиёжларини қондирганлар. Мамлакатимизнинг бозор муносабатларига ўтиши иқтисодий таълим-тарбиянинг долзарблигини янада оширмоқда.

Хотирани қандай яхшилаш мумкин?

Психология
Илм-фан
"Ўртача одам, — дейди таниқли руҳшунос, профессор Кар Сишор, — ўз хотиралари туғма қобилиятларининг фақат ўн фоизидан фойдаланади, холос. Қолган тўқсон фоизини  йўққа чиқаради, чунки у эслаб қолиишинг табиий қонунларини бузади.
«Эслаб қолишнинг табиий қонунлари» ниҳоятда оддий. Ҳар қандай номланган «Эслаб қолиш тизими» ана шунга асосланади. Қисқача айтганда, гап таассурот, такрорлаш ва тасаввур, ҳис-туйғу, фикрнинг ўзаро боғланиши ҳақида бормоқда.

Безовталик билан боғлиқ вазиятдан чиқишнинг сеҳрли формуласи

Психология
Илм-фан
Сиз, балки, безовталик билан боғлиқ вазиятдан чиқшлга имкон берувчи рецепт (андаза)га,  усулга муҳгождирсиз ?
Рухсатингиз билаи сизга ҳавони тозалаб берадиган қурилма ишлаб чиқарувчи корхона яратган талантли муҳандис Уиллис Х.Кэрриэр ишлаб чиққан усул ҳақида сўзлаб берай. Ҳозир у Нью-Йорк штатининг Сиракьюс шаҳридаги «Кэрриэр» номли жаҳонга машҳур корпорацияни бошқаради. У қачонлардир камина эшитган безовталикка оид муаммоларни ҳал этувчи энг самарали усуллардан бирини тавсия қилди. Буни жаноб Кэрриэрнинг шахсан ўзи Нью-Йоркдаги муҳандислар клубида нонушта қилган кунлари- мизнинг бирида менга гапириб берган эди.

Ҳорғинлик ва безовталикни бартараф этишга ёрдам берувчи тўртта ажабтовур меҳнат кўникмаси

Психология
Илм-фан

1. Яхши меҳнат кўникмаси: ўз иш столипгизни ҳозир ҳал қиладиган муаммога алоқадор бўлмаган барча қоғозлардан бўшатинг.

Чикаго ва Шимолий Ғарбий темир йўл компаиияси президеити Роланд Л.Уильямс шундай дейди: «Турли-туман масалаларга доир қоғозлар билан қалашиб ётган ёзув столини бўшатиб, фақат зудликда ҳал этилиши зарур бўлгаи қоюзларни қолдирган киши ўзини иши енгил ва самарали деб ҳисоблайди. Мен уни ажойиб рўзғоршунослик дейман ва бу самарадорлик сари биринчи қадамдир».

Бугунги кун "Оралиқ бўш жойи"да яшанг

Психология
Илм-фан
1871 йил баҳорида бир ўспирии китобдан ўзининг кела- жагиии бутунлай ўзгартириб юборган йигирмата сўзни ўқиди. Монреалдаги умуий ихтисослик шифохонасида тиббиёт талабаси сифатида амалий машғулотларпи ўтказар экан. уни қуйидаги муаммолар безовта қилар эди: битириш имтиҳонларини қандай топшириш керак, қаерга бориб иш- лаш мумкин. ўз амалиётини қай тарзда ташкил этмоқ лозим, яшаш учун нима қилиш керак?
Бу ёш тиббиёт талабасини 1871 йилда ўқиган йигирмата сўз ўз даврининг энг машҳур терапевти бўлиб етишишига ёрдам берди. У Жонс Гопкинс университети қошида жаҳонга донғи кетган тиббиёт мактабини ташкил этди. У Британия империясида тиббиёт олими муяссар бўладигаи энг юксак унвон — Оксфорд қироллиги тиббиёт профессори деган номга сазовор бўлди. Англия қироллиги дворяни да- ражасига кўтарилди. Вафотидан сўнг 1466 саҳифадан иборат каттакон икки жилдли китоби босилиб чикди, унда ҳаёт йўли ҳикоя қилинган эди.

Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Кўпчилик ота-оналар ҳаёт бўла туриб фарзандларини тирик етим ва кунгли ярим қилиб катта қиладиларки, буни ўзлари ҳам сезмайдилар. Болаларда кузатиладиган ғамгинлик, араз ва мағлублик ҳолатининг энг муҳим сабаби ота ва фарзанд орасидаги муомала-муносабатдир. Оталарнинг иш кўплиги ва бошқа сабаблар туфайли вақти етишмаслиги боланинг ёлғизланиб қолиши, меҳр ва ҳимоядан маҳрум ҳолда улғайишига сабаб бўлмокда.

Ота-бола муносабати

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Она ва бола ўртасида илк йиллар ўрнатилган муносабатлар отанинг оиладаги ролини пасайтириши мумкин деган тушунчалар ҳам мавжуд. Аммо шуни унутмаслик керакки, ота ҳар доим бола учун муҳим аҳамият касб этади. Айниқса бола икки ёшга тўлгандан кейин отанинг масъулияти янада ортади. Бола отаси борлиги боис онаси фақат унинг ўзигагина тегишли эмаслигини, онасининг ундан бошқа одамлар билан ҳам машғул эканлигини кўрган бола, 3 ёшидан бошлаб уй ишларини оила аъзоларининг жинсига қараб белгиланганлигини тушуна бошлайди.

Дарвишали Чангий мусиқий меросининг баркамол инсон тарбиясидаги аҳамияти

Маънавият
                                                               
Мустақилликка эришган бугунги кунда халқимизни нафақат моддий маҳсулотлар билан таъминлаш, балки айни пайтда инсон тарбиясига, шахс камолотига, кенг кўламдаги тарбия ишларига ҳам эътиборни ошириш кераклигини тақозо этмоқда. Шу ўринда бугунги кундаги долзарб масала ҳар томонлама етук, баркамол инсон тарбияси ҳисобланади.
Maънавият арабча “маъни”, “маъно” сўзларидан олинган бўлиб, инсоннинг маъноли ҳаёти ва фаолиятини билдиради. Инсон ҳаётининг маънолилигини эса мусиқа санъатисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Президентимиз И.А.Kaримов ўзининг “Юксак манавият – енгилмас куч” асарида “Барчамизга аъёнки, куй-қўшиққа, санъатга муҳаббат, мусиқа маданияти халқимизда болаликдан бошлаб, оила шароитида шаклланади. Уйида дутор, доира ёки бошқа чолғу асбоби бўлмаган, мусиқанинг ҳаётбаш таъсириии ўз ҳаётида сезмасдан яшайдиган одамни бизнинг юртимизда топиш қийин десак муболаға бўлмайди. Энг муҳими, бугунги кунда мусиқа санъати навқирон авлодимизнинг юксак маънавият руҳида камол топишида бошқа санъат турларига қараганда кўпроқ ва кучлироқ таъсир кўрсатмоқда”  деб уқтириб ўтдилар. Ушбу сўзлар мусиқий таълимни ривожлантириш масалалари ўта муҳимлигини янада таъкидлайди.

Ўқувчиларга халқ миллий ўйинларини ўргатиш

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
                                                        
Ўтган авлодларнинг бизга мерос қилиб қолдирган маданий бойликлари хазинасига халқ ўйинлари ҳам киради. Халқ ўйинлари ўзининг вужудга келиши ва ривожланишига кўра ғайри оддий ҳодиса эмас, балки халқнинг ҳаётини муайян акс эттирадиган ва жамият тараққиётининг қонунлари билан белгиланадиган мақсадли фаолиятдир. Халқ ўйинлари халқ ижодиётининг хос жанри бўлиб. кўп асрлик тарихга эга. Ўйинлар халқ томониданяратилган ва кишиларнинг кундалик ҳаётидаги воқеалар ҳамда ҳодисаларни ўз ичида акс эттиради. Таассуротларни, кузатишларни тажриба ва ҳиссиётларни гавдалантириб. ўзида сўз, мусиқа, рақс шаклларини мужассамлаштирган. Масалан, ибтидоий тузумда болаларни тарбиялашнинг характерли жиҳати — уларни урф — одати, анъаналари тарихи билан, шунингдек, халқ оғзаки ижоди: ривоятлар, қўшиқлар рақслар билан ифода этган. Ўзбек халқ ўйинлари халқ ижодий фаолиятининг бир туридир.

Ота-онанинг фарзандларга ўрнак бўлиши

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Боланинг онги асосан 5-7 ёшда шакчлани- шини инобатга оладиган бўлсак, айнан ана шу даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъси- рида маънавиятнинг илк куртаклари намоён бўла бошлайди. Халқимизнинг "Қуш уясида кўр. ганини қилади " деган доно мақоли, ўйлайманки, мана шу азалий ҳақиқатни яққол акс эттиради
И. А. Каримов

Бола ўзига ўргатилаётгаи муносабат маданиятини атро- фидагиларга қараб қабул қилади. Атрофдагиларнинг хатти- ҳаракатлари бола учун бир кўзгу вазифасини бажаради. Бола эшитган ва  кўрган ҳамма нарсасини эслаб қолади. Ҳатто, унга айтилган ҳар бир гап ва кўрсатилган ҳар кандай хатти-ҳаракат унинг онгида айнан муҳрланади. Дунёда болаларчалик тақлид устаси бўлмаса ксрак десак муболаға бўлмайди. Ўрнак олиш бола туғилиши биланоқ бошланиб, у улғгайган сари бундай қобилят ривожланиб боради.