avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Ўзбек халқи қадимдан болажон ҳисобланади.

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
 Ҳар бир оилада фарзанд туғилиши катта қувонч ва умид билан кутиб олинади. Бола ақлли, ҳушли, ота-онасига меҳрибон бўлиб ўсишига дуо- ю, фотиҳалар ўқилиб, зиёфатлар берилади. Бундай тадбирларни ўтказиш азалдан анъанага айланган ва ҳар бир оилада унинг турмуш даражасидан катъи назар, ўтказилади. Ота-она учун фарзандларининг тарбияси, ахлоқ-одоби билан мукаммал шуғулланиш вазифаси ҳам қарз, ҳам фарз бўлган. Чунки инсондаги одамийлик фазилатларини билдирадиган, уни бошқа мавжудотлардан фарқ қиладиган нарса унинг тарбияси, хулқ-атвори бўлади.

Уй-рўзгорда тежамкор бўлиш инсоннинг фаровон яшашини таъминлайди.

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Меҳнат билан топилган бойлик қадрли бўлади. Ҳалол меҳнатнинг қадрини билганларгина пешона тери эвазига келган бойликни қадрлайди, тежайди, ноўрин сарфламайди. Шу ўринда бир афсонани келтириш ўринли. Бир мўйсафид чол кексайиб, куни битганга ўхшаб қолади. У ўз аҳволини сезади ва олдига ёлғиз, лекин эркатой ўғлини чорлайди. Ота унга: "Ўғлим, мол-мулкимни сенга хатлаб қоддираман. Бироқ бир шарти бор. Ўз пешона теринг, ҳалол меҳнатинг билан менга ўн танга келтириб берасан",— дебди. Ўғил ўрнидан туриб, онаси олдига бориб, бўлган гапни айтиб берибди. Она ўғлига ўн танга бериб: «Болам, ўртоқларинг билан ўйнаб, айланиб кечга яқин қайтиб кел ва шу пулни отангга бергин»,- деб эркалабди. Бола онаси айтганидай кечқурун отаси олдига бориб, онаси берган пулни узатибди. Ҳовуз бўйида ўтирган ота боласидан тангани олиб, у ёқ-бу ёғини айлантириб кўриб, уни ҳовузга отиб юборибди ва дебди: "Ўғлим, бу пулни меҳнат қилиб топмабсан". Фарзанд бўлган воқеани онасига айтибди. У онаси билан бугунги бўлган ишни эргасига ҳам такрорлабди. Ота эса бу гал ҳам бу пулни ҳовузга улоқтирибди.

Тежамкорлик-оила фаровонлигининг асоси

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Оила деб аталмиш муқаддас Ватанда истиқомат қилувчи ҳар бир инсон оила фаровонлиги учун ҳаракат қилмоғи керак. Қолаверса, ҳар ким яшаш учун курашади. Меҳнат қилиб, моддий ва маьнавий эҳгиёжларини қондиришга ҳаракат қилади.Демак, оила иқгисоди — уй-рўзгор юритиш ҳақидаги билим, кўникма ва малакалар йиғиндисидан иборат. Абдулла Авлоний таърифига кўра, «иқгисод деб, пул ва мол каби неъматларнинг қадрини билмакни айтиладур». Пулу давлати кўп бўлган инсон бой эмас, балки иқгисодчи инсон бой ҳисобланади. Оила иқгисодини шакллантиришда, бошқариш ва назорат қилишда унинг ҳар бир оила аъзосининг ўз ўрни бор.

Она ҳаққига дуо қилиш тўғрисида

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Бир донишманднинг шогирди устозидан сўрабди:
—Ота-онам вафот қилдилар, энди нима қилсам уларнинг ҳаққини адо қилган бўламан?
—Ога-онангнинг васиятларини бажо келтир, дўстларини, ёру биродарларини иззат-ҳурмат қил, ака-укаларингга, қариндош-уруғларингга муҳаббат боғла, қўлингдан келганича уларга ёрдам бер, яхшилик қил, ўзинг тарбия, одоб доирасидан чиқма, — деб жавоб берибди устози.
Минг афсуски, ҳаётда юқоридек қайд этилган бурчларни бажармайдиган фарзандлар ҳам йўқ эмас. Улар вояга етганидан ёки уйли-жойли бўлганидан кейин ота-онага бемеҳрлик қилмокдалар. Ўз отасини «бобой» ёки «пахан», онасини эса «мамашка» деб чақирадилар. Ота-оналари бирор гап гапирса, уларни жеркиб ташлайдилар.

Фарзанди учун кўзини берган она

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Кунлардан бир куни юртни ёв босибди. Элни тиғдан ўтказибди, юртни талаб, вайрон этибди. Ёв аскарлари қирғиндан омон қолган бир аёлни икки нафар фарзанди билан ўз шоҳлари олдига олиб келибди. Асирларни олдига олиб кирган мулозим шоҳга она ўз фарзандларини ҳаддан зиёд яхши кўришини, улар учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр эканлигини биддирибди. Босқинчи шоҳ онани синаб кўрмоқчи бўлиб, онага қараб дебди:

" Йил тарбиячиси" ҳакамлар хайьати ва эксперт комиссияси фаолияти

Мактабгача таълим

Ҳакамлар ҳайьати ва эксперт комиссияси таркибига олимлар, фахрий педагоглар, тажрибали тарбиячилар, мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, ўтган йилларда «Йил тарбиячиси» кўрик-танловларида ғолиб чикканлар, матбуот вакиллари, ёзувчилар, педагогик йўналишдаги олий ва ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари киритилиши мумкин.

"Йил тарбиячиси"кўрик-танловини ўтказиш тартиби

Мактабгача таълим
Кўрик- танлов 3 босқичда ўтказилади:
1-босқич туман ва шаҳарларда (10 мартгача);
2-босқич вилоятларда (10 апрелгача);
3-якунловчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғолиблари иштирокида июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Кўрик-танловда камида 3 йиллик педагогик стажга эга бўлган (ўрта махсус ёки олий маълумотли) тарбиячи катнашишн мумкин.

“Йил тарбиячиси” Республика кўрик-танлови

Мактабгача таълим
Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, шу билан бирга мактабга тайёрлаган ҳолда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида: “Бу таълим 6-7 ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъий назар, бошқа таълим муассасаларида олиб борилади”,- деб таъкидланган. Дарҳақиқат, таълим-тарбия қанчалик эрта бошланса, унинг  самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва инсоннинг бутун ҳаёт тарзига ижобий таъсир қилади.

Мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнини тарбиячилар томонидан тўғри ташкил этилиши, масъул шахслар томонидан уни назорат қилинишининг афзаллигини таъминлаш, мактабгача ёшдаги болалар ота-оналарининг оилада бола тарбияси билан шуғулланиши учун  қулайлик яратиш мақсадида бир қанча қонун-ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Ушбу меъёрий ҳужжатларнинг амалиётда кўлланиши, мактабгача тлълим тизимида педагогик технологияларни самарали қўллаётган тарбиячилариииг ижодий фаоллигини ошириш, туман (шаҳар), вилоят, Республика миқёсида юксак касб маҳоратига эга бўлган энг яхши тарбиячиларни аниклаш, аникланган илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида айни кунларда  “Йил тарбиячиси” Республика кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда банк ва молия тизими

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Иқтисодий ривожланиш жараёнида вужудга келиб, ўзгариб турадиган турли хил ўзаро боғлиқ алоқалар пул воситасида амалга оширилади. Пул воситасида такрор ишлаб чиқаришнинг бир босқичидан бошқасига ўтилади, ҳамда маълум бир мақсадга қаратилган ижтимоий фондлар вужудга келтирилади. Бу фондлар ўз навбатида иқтисодий ривожланишнинг узлуксиз давом этишини ва унинг кенгайтиришни таъминлайди. Ялпи миллий маҳсулотни яратиш, тақсимлаш ва ундан фойдаланиш жараёнида пул мустақил ҳаракат қилиб, турли хўжалик юритувчи бўғинлар, уй хўжаликлари ва давлатнинг пул маблағлари фондини ташкил этади. Пул фондлари ҳосил бўлиш манбалари ва амал қилиш хусусиятлари, мақсадлари ва фойдаланиш услларига қараб молия ва кредит шакллари тусини олади.

“Рақобат тўғрисида”ги қонун ҳақида

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик

Ривожланган давлатлар босиб ўтган йўл ва тарихий тажриба бозор иқтисодиёти тараққиётида рақобат муҳим ўрин тутишини кўрсатади. Мамлакатимизда ҳам соғлом рақобатни ривожлантиришга, бунинг
баробарида монополияга қарши қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга устувор эътибор берилаётгани бежиз эмас. Президентимиз Ислом Каримов 2010 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасида бу масалага яна бир бор алоҳида тўхталиб, “Амалдаги “Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат
тўғрисида”ги Қонун бугунги кунда эскирди ва замон талабларига жавоб бермай қолди. Шуни эътиборга олган ҳолда “Рақобат тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқишимиз ва қабул қилишимиз зарур. Ушбу қонунда
монополистик фаолиятини нафақат товарлар бозорида, балки молия бозорларида ҳам тартибга солишни назарда тутиш лозим”, дея таъкидлаган эдилар.

Иқтисодиётнинг ўзи нима, унинг вазифалари нималардан иборат?

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
    Инсоният ҳаёти ва унинг тараққиёти жуда мураккаб, кўп қиррали ва ғоят чигал муаммоларга бойдир. Бу муаммолар кишиларнинг моддий неъматлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, фан, маданият, сиёсат, мафкура, ахлоқ, давлатнинг бошқариш соҳаларидаги, шунингдек, оиладаги ва бошқа фаолият турларининг борган сари кўпайиб, ривожланиб ҳамда уларнинг ўзгариб бориши натижасида вужудга келади.
    Кишилар яшашлари учун ҳамиша ҳаётий неъматлардан истеъмол қилишлари, кийинишлари керак. Эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўлган пул даромадларини қаердан, нима ҳисобига топиш керак деган муаммога дуч келади. Шу муаммоларни ечиш ва ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида кишилар турли йўналишларда, соҳаларда фаолият кўрсатадилар. Демак, инсоннинг турли фаолият ичида энг асосийси, уларнинг яшаши, камол топишини таъминлайдиган моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишдан иборат бўлган иқтисодий фаолиятдир.

Dono qozi

"Жахон халқлари эртаклари"
Bir zamonlar ikki aka-uka kambag'al bo'lgan ekan. Ikkovlari kunlardan bir kuni dunyo kezib, sayohat qilib yurishgan ekan, yo'lda bir qop topib olishibdi. Qopning ichida olt- in bilan ikki dona yoqut bor ekan.
—    Orzuimga yetdim, endi uyga qaytaman!— debdi ukasi.
—    Men esa dunyo kezib sayohat qilaveraman!— debdi akasi.
Ikkovlari topilgan o'ljani bab-baravar bo'lib oli¬shibdi. Akasi o'z ulushini ukasiga beribdi-da:
—    Uyga borgach, menikini xotinimga berib qo'y!— debdi.

“Quyoshli” oromgoh bilimdonlar ixtiyorida

Оромгоҳлар- севимли маскан
Prezidentimiz Islom Karimov rahnamoligida barkamol avlodni tarbiyalashga qaratilayotgan doimiy e’tibor va g‘amxo‘rlik iqtidorli o‘g‘il-qizlarning beg‘ubor orzu-intilishlariga qanot bag‘ishlamoqda.

O‘zbekiston Kasaba uyushmalari federatsiyasi kengashi tasarrufidagi “Quyoshli” yozgi intellektual-rivojlantirish oromgohining faoliyati farzandlarimizga ana shunday ulkan mehr-e’tiborning amaldagi yana bir yorqin ifodasidir.

Bo‘stonliq tumanining Chimyon tog‘ yonbag‘irlarida joylashgan ushbu so‘lim go‘shada O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi tomonidan o‘tkazilgan “Bilimlar bellashuvi – 2012” intellektual musobaqasining respublika bosqichida muvaffaqiyatli ishtirok etgan 5-8-sinf o‘quvchilari, mehribonlik uylarining iqtidorli o‘g‘il-qizlari, umumta’lim maktablarining a’lochi o‘quvchilari maroqli dam olmoqda.

Суд жараёнида гувоҳнинг ўзига хос психологик хусусиятлари

Психология
Илм-фан
                                              
Қадимги Шарқ ҳамма соҳада адолатни юзага чиқариш учун гувоҳларнинг зарурлигини тарихан исботлаб берганлиги бизга маълумдир. Дарҳақиқат адолатни юзага чиқариш адолатли жамиятни юзага келтириш учун кўплаб гувоҳлар шоҳидлиги зарурдир. Умумий психология қонуниятларидан маълумки кўплаб шахслар ҳамма вақт ҳам ўзларининг гувоҳлик (дастлабки) берган  маълумотларида охиригача собит турмайдилар. Бунга асосий сабаб гувоҳ шахснинг психологик хусусиятини ўзгариб туриши ёки бўлмаса ижтимолий ҳолатга қараб мослашувчанлиги ҳамда ўзини ҳимоялаш учун ниқобланиш хусусияти мавжудлигидир. Кейинги вақтларда кўпгина суд жараёнларида учраб турадиган ҳолатлардан бири гувоҳларнинг ўз кўрсатмаларидан тонишлари ё бўлмаса кўрсатмаларини ўзгартиришлари кўзга ташланмоқда ёки бўлмаса бир воқеа устидан бир неча шахснинг турлича гувоҳлик бериш ҳоллари ҳам суд амалиётида тез-тез учраб туради. Ана шундай ҳолатларда кўпинча жиноий иш боши берк кўчага кириб қолади ёки нотўғри йўлга тушиб қолади. Ана шу ҳолатни қисман бўлса ҳам бартараф этиш ва одил судга илмий ёрдам бериш хозирги кунда психологларнинг долзарб муаммоларидан бир ҳисобланади.

Малака ошириш самарадорлигини оширишга психологик ёндашув

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Халқ таълими тизими раҳбар ва педагог кадрлари малакасини  ошириш курслари машғулотларини ташкил қилиш ва амалга ошириш жараёнида   малака ошириш институтлари профессор-ўқитувчилари томонидан катта ёшдагилар таълимининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш зарур бўлиб, бунда ўзига хос психологик омилларни билиш ва улардан мақсадга мувофиқ даражада фойдаланиш лозим.
     Катта ёшдаги тингловчиларнинг малака оширишлари билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларини қуйидагиларда кўриш мумкин:

Малака ошириш жараёнида маънавий баркамол авлодни шакллантиришнинг назарий услубларини ўрганиш (2)

Milliy istiqlol g'oyasi va mafkura
Фуқароларимиз, аввало, ёшларимиз онги ва қалбида ғоявий иммунитетни шакллантириш, уларни миллий истиқлол ғоясидан қудратли восита билан қуроллантириш борасида талай ишлар амалга оширилди. Лекин уларнинг кўлами қанчалик кенг бўлмасин, хотиржамликка берилиш нотўғри. Чунки жаҳонда ва минтақамизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, таркиб топган ижтимоий ва маънавий ҳолат ғоявий ва сиёсий рақибларимизга дунё жамоатчилиги олдида ўзларини «афгор омма манфаатларини кўзлаб иш юритувчи қандайдир идеал сиёсий харакат сифатида намоён этиш имкониятини яратиш эҳтимоли ошиб бормоқда». Улар илгари сураётган ғояларнинг давлат ва миллатлар орзу-ниятларига сиртдан ўхшашлиги, баъзи узоқни кўролмайдиган оми кишилар қармоғига илинтирмоқда.

Малака ошириш жараёнида маънавий баркамол авлодни шакллантиришнинг назарий услубларини ўрганиш (1)

Milliy istiqlol g'oyasi va mafkura
    Малака оширишга келган тингловчилар билан мактабда маънавий баркамол авлодни тарбиялашда мазкур масаланинг қайси жиҳатларига эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида назарий ва амалий маслаҳатлар берилади. Зеро, юртимизда  ёшларни демократик давлат талабларига мос келадиган, маънавиятли инсонлар этиб тарбиялашга кенг эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, маънавий-маърифий ва таълим-тарбия соҳасини ислоҳ этиш, ёшларимизни ҳам маънан, ҳам жисмонан етук, бозор иқтисодиёти шароитида бемалол рақобатлаша оладиган, аждодларимиз қолдирган илмий ва маънавий-маърифий мерос ҳамда замонавий билимларни пухта эгаллаган юксак ақл-заковат соҳиблари этиб вояга етказиш масалалари давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

Малака ошириш жараёнида биологиядан лаборатория машғулотларини ташкил этиш тажрибасидан

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 21-октабрдаги «2004-2009 йиллардаги умумтаълим мактабларини мебел, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш дастури тўғрисида»ги 493-сонли қарорига биноан умумий ўрта таълим мактабларининг биология хоналари замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таминланди.
Лаборатория  машғулотларининг мақсади — ўқувчиларни фаол таълим олиш жараёнига жалб қилиш, уларда билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга ёрдам бериш, умумий ўрта таълим мактаблари биология фани бўйича ўқув материалларини пухта ўзлаштиришга ўргатиш.

Малака ошириш таълими анъанавийликдан модуллилик орқали масофавий таълимга ўтиш босқичида

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Педагог кадрлар малакасини ошириш тизимидаги таълимнинг шакллари қонуний-меъёрий ҳужжатларда аниқ белгилаб берилган бўлиб, улардан ўринли фойдаланиш на фақат малака ошириш таълими, балки малака оширувчи педагоглар фаолият кўрсатувчи таълим муассасаларидаги таълим жараёнларининг ҳам самарадорлигини оширишга хизмат қила олади.