Республика “Оила” илмий-амалий Маркази фаолияти
Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримовнинг Фармон ва Фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида оилаларга кўрсатилаётган эътибор, йилларга мақом берилаётганда оилани мустаҳкамлаш, никоҳни миллий қадрият сифатида эъзозлаш, кам таъминланган ва ночор оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар том маънода юртимизда оила, оналик ва болалик манфаатларининг давлат муҳофазасида эканлигидан далолатдир. 2012 йилнинг “Мустаҳкам оила йили” деб номланиши айтилганларнинг яна бир исботидир.
Ўзбекистонда шу боис 1998 йилдаёқ жамиятнинг негизи бўлган оила муаммоларини ўрганувчи Республика “Оила” илмий-амалий Маркази ташкил этилган.
Ўзбекистонда шу боис 1998 йилдаёқ жамиятнинг негизи бўлган оила муаммоларини ўрганувчи Республика “Оила” илмий-амалий Маркази ташкил этилган.