avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Мулоқот - муомала одоби

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Муомала одоби — инсон кўрки, инсонга бўлган самимий меҳр-мурувват мезони. Бу мезонга изчил амал қилиш одамларни бир-бирига яқинлаштиради, ўзаро ишончни мустаҳкамлайди. Шу боис мамлакатимизда балки бошқаларга нисбатан чин хайрихоҳлик асосида, самимий, беминнат ва беғараз амалга оширилиши лозим. Бу эса муомала одобининг муҳим талабларидан бири. Хушмуомалалик, хушфеъллик ва меҳр-мурувватли бўлиш барчамиз учун, айниқса, раҳбарлик лавозимида ишлаётганлар учун ниҳоятда зарур.

Оилада муомала маданияти

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Инсоннинг маънавий қиёфаси унинг мулоқот маданиятида ифодаланади. У ўзининг ҳис-туйғусини, ички туғёнини, орзу умидларини мулоқот жараёнида баён этади. Шунинг учун ҳам жамият тараққиёти, инсонларнинг яхтит ҳолда шаклланиши, уларнинг бир-бирлари билан ўзаро мулоқотсиз, ҳамкорлигисиз, ўзаро таъсирсиз вужудга келмайди.

Ўқитувчи маданияти

Маънавият
Биринчи ўқитувчим — фахрим. Мен бу мавзуга тўхталар эканман ич-ичимдан хурсанд бўламан. Чунки онамнинг ўзлари ўқитувчи бўлиб ишлаганлар. Яратганга минг шукрлар бўлсинки, ҳозир онам нафақадалар. Уларнинг чеккан машаққатларини, ишдан чарчаб келганларини ўз кўзим билан кўрганман. Менга қолса, онам бошқа касб эгаси бўлгани яхши эди. Лекин бу ҳақда ўзларидан сўраганимда улар шундай жавоб берганлар: — «Мен ўқувчиларни худди сени яхши кўргандек яхши кўраман. Уларни кўрганимда ҳар қандай чарчоғим унут бўлади», дегандилар.

Ўзбек қизининг ғурури - унинг ибо-ҳаёсида

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Жамият
Аёл! Унда бугун олам қувончи, дўстга хос фидойилик, она жасорати мужассам. Аёл севгисидан мусаффо бўлмаган, унинг мардлигидан мадад олмаган ҳамда камтарона йўриғига юрмаган инсон ҳақиқий ҳаёт кечирмаган ҳисоб. Қуёшсиз гуллар очилмайди, севгисиз бахт, аёлсиз муҳаббат, онасиз шоир ҳам қаҳрамон ҳам йўқ. Шоирларнинг бу мавзуда тинимсиз ижод қилишларига, балки шу сабаб. Муқаддас аёл бир қўли билан бешик, бир қўли билан дунёни тебратади. Булоқ сарчашмасидек тиниқ ва беғубор бўлган аёл муҳаббатини ҳеч нарса билан қиёс этиб бўлмайди.

Дўстга вафодорлик

Milliy istiqlol g'oyasi va mafkura
Вафодорлик ҳар кимга ҳам насиб этавермайдиган ноёб туйғу. Вафоли бўлиш қалбга, ҳиссиётга боғлиқ бўлиб, бу сирли ва жуда мураккаб олам. Уни аҳдлашиш ва шартлашиш билан бошқариб бўлмайди. Дўстликнинг муҳим шартларидан бири бу вафодорликдир. Бирор кимса билан дўстлик йўлини тутиш ва суҳбатдош бўлишда саккизта ҳақ мавжуд бўлиб уларга тўла амал қилиш муҳимдир.

Ҳунарли халқ-хор бўлмас

Маънавият
Ўзбек халқи қадимда ота-боболаримизнинг анъаналарини, касб-ҳунарларини давом эттириб келмоқда. Отабекнинг Россия шаҳарларидан Шамай (Семипалатинский)га тижорат ишлари билан боргани тасвирини кўз ўнгимизга келтирсак, бунга ишончимиз ортади. Ўзбек савдогарларининг тижоратда моҳир бўлганликларини кўп тарихий китобларда, ҳужжатларда ва бадиий асарларда кўрамизки, уларни ҳар томонлама ўрганиш, китоблар ёзиш, тарғиб қилиш савдогарларимизга, умуман мустақил давлатимизнинг келажак авлодига дастуриламал бўлади. Тарихга эса шоҳидлик берадиган бебаҳо хазина бўлиб қолади, деган умиддамиз.

Маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар

Президент асарлари
Президент И.А.Каримовнинг ушбу асарининг “Маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар” номли бўлимида бугунги кунда маънавиятимизга таъсир ўтказадиган барча омил ва мезонлар чуқур таҳлил қилиниб, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлайди ва маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар бу борадаги  энг муҳим омиллар сифатида кўрсатилади.

Маънавият – инсоннинг улғайиши ва куч-қудрати манбаидир

Президент асарлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарининг муқаддима қисмида бу асарни ёзишга сабаб бўлган омиллар, маънавият соҳасидаги долзарб вазифаларга эътибор қаратилиб, асосий мақсад-муддаолар баён қилинган. Унда  бугун биз тарихий бир замонда яшаётганимиз, халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор, ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётганлиги алоҳида таъкидланган. Бу даврда халқимиз тақдирини ўз қўлига олиб, азалий қадриятларимизга суяниб, шу билан бирга, илғор ривожланган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда асрлар давомида орзиқиб кутилган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётгани, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олгани, бундай имкониятларнинг барчасини айнан мустақиллик бергани китобда ўз ифодасини топган.                    

Ҳар бир инсон бахтга муносиб

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 19 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида 2012 йилни “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилдилар. Янги йилнинг бундай номлангани юртдошларимизни беҳад қувонтирди. Зеро, халқимиз азал-азалдан оилани муқаддас даргоҳ деб билади. Шу боис уни қадрлайди, жонажон Ватанини севгандек, оилани ҳам алоҳида меҳр ва муҳаббат билан эъзозлайди. 


"Йил тарбиячиси - 2012" кўрик - танлови

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан


Республика миқёсида Мактабгача таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган 53 000 нафар педагог-тарбиячилар ичида юксак касб маҳоратига эга бўлган энг яхши тарбиячиларни аниклаш, аникланган илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида Тошкент шаҳрида “Йил тарбиячиси” Республика кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Тадбир ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш мақсадида кўрик-танлов ташкилотчиларидан бири Халқ таълим вазирлиги Мактабгача таълим бўлими бошлиғи Сабоҳат Миржалилова билан суҳбатлашдик.


Адиб Аҳмад Югнакий (ХII-ХIII асрлар)

Арбоблар
Жамият
     Таниқли туркийгўй шоир Аҳмад Югнакий ХII асрнинг охири ва ХIII асрнинг бошларида яшаб ижод этган. У Самарқанд яқинидаги Югнак қишлоғида зиёли хонадонида дунёга келган. Шоирнинг оти Адиб Аҳмад, отасининг исми Маҳмуд Югнакийдир. Адиб туғилган жой Югнак деб аталган. Адиб Аҳмаднинг туғма кўрлиги ҳақида достондаги маълумотни А.Навоий янада аниқлаштириб, шоирнинг «кўзлари бутов (ёпиқ, битган) эрмишки, асло зоҳир эрмас эмиш. Басир (кўрмайдиган) бўлуб, ўзга басирлардек андоқ эмас эрмишки, кўз бўлғай. Аммо бағоят зийрак ва закий ва зоҳид ва муттақий (тақводор, парҳежор) киши эрмиш… Ҳақ субҳонаҳу таоло агарчи зоҳир кўзин ёпуқ яратқондур, аммо кўнгли кўзин бағоят ёруқ қилғондур», дейди.

Сурхондарё вилоятида ўқув семинари ўтказилди

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Халқ Таълими Вазирлигининг 2012 йил 12  май ўқув семинарни ўтказиш тўғрисида”ги  154-сонли буйруғига асосан  Илғор педагогик  технологиялар бўйича тажриба-тадқиқот майдонларида фаолият кўрсатаётган тадқиқотчи-педагоглар учун  Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги  9- умумий ўрта таълим мактабида “Таълим жараёнига педагогик технологияларни татбиқ этиш бўйича тажриба-тадқиқот ишларининг натижалари ва навбатдаги вазифалар “ мавзусида Республика  ўқув- семинари  ўтказилди.

Болаларга берилиши керак бўлган баъзи ахлоқ- одоб қоидалари

Ота-оналар учун
Биламизки, бола дунёга келиши билан ота-она унинг одоби, келажаги ҳақида қайғура бошлайди. Инсоний фазилатларни сингдиришга ҳаракат қилади. Имом ибн Кудома ўзининг: «Минхожул-косидин» номли китобида бир неча одобларни зикр килади: «Бола вояга етиб, унда фикрлаш аломатлари намоён бўлса, уни яхши кузатиш ва аҳволини ўрганиш лозим бўлади. Чунки боланинг қалби содда ва тоза бўлиб, у ҳар қандай нақшни қабул қилишга тайёр. Агар яхшиликка одатлантирилса, яхшилик билан улғаяди. Унинг савобига ота-она ва тарбия берувчилар шерик бўлади. Агар ёмонликка одатланса, ёмонлик билан улғаяди ва жавобгарлик унинг яқинлари бўйнига тушади. Шунинг учун болани эҳтиёт қилиш, тарбиялаш, ёмонликлардан пок тутиб яхши ахлоқларни ўргатиш лозим. Агар бола юзида ҳаё нурлари кўриниб, баъзи ишлардан уялса ва ҳаё қилса, уни ёмон деб билса, бу яратганнинг ҳидояти ва ахлоқининг яхшилиги ва қалбининг тозалигига далолат қиладиган яхшиликдир. Агар боланинг ҳолати шундай бўлса, у балоғатга етганда комил, ақлли бўлиши билан келажаги порлоқ. Болага чиройли одоб беришга риоя қилиш диққат-эътиборга сазовор иш».

Дунёнинг саодати меҳрда

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Мурувват, оқибат, садоқат сингари шарқона фазилатлар асли ҳар бир инсон қалбига она алласи, меҳр суги билан аста- секин сингиб боради. У нафақат сингиб бориши, балки томир ёйиши керак. Инсон қадри баланд бўладиган жамият қуриш орзусида эканмиз, бундай жамиятнинг асл мағзи, ўзагида меҳр- муҳдббат, чин мурувват бўлишлик ётади. Чунки дунёни шулар безайди, ҳар қандай ёмонликлардан шулар асрайди.

Меҳр-мурувват

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Инсон дунёга келиши биланоқ, ҳали кўзларини очмасдан меҳр-мурувват излаб, бор овози билан ёруғ оламга жар солади. Онанинг иссиқ бағрини, ҳаётбахш сийнасини, унинг юмшоқ кафтини қўмсайди. Атрофдагилардан нажот, меҳр-мурувват истайди. Тезроқ бу митти гўдакни бағрингизга босинг. У ҳам бизнинг вужудимиздаги илиқликдан баҳра олиб, кўзларини очади, бизнинг кўзларимиздан меҳр излайди. О, меҳримиз кўзларимизга сиғмай тошсин. Кўксимизда ҳаяжон, меҳр булоғи қайнасин.

Эмоциональная компетентность - как фактор обеспечения качества образования

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
       
Личность считается основным фактором национальной  программы по подготовке кадров. Программа предусматривает решение   ряда   следуюших задач:
-    развивать потенциал кадров в системе образования;
-    повышать экономическое, правовое, культурно-нравственные умения и навыки учителей. В данный период развития в образовании актуально эмоциональное состояние учителей и учашихся.  Уровновешенный учитель в процессе образования имеет значительный  авторитет среди коллектива. Так, как эмоциональность считается фактором качества образования, то таким образом можно достигать должных  результатов.

Кичик ёш гуруҳ учун одобнома машғулотларини ўтказиш

Мактабгача таълим
 «Одоб саломдан бошланади» мавзусида машғулот

Инсонлар бир-бирларини кўрганларида «ассалому алайкум» дейдилар.
Ассалому алайкум дегани, сизга тинчлик тилайман! дегани. Биз ҳам эрта тонгдан уйқудан туриб, юз қўлларимизни совунлаб ювиб, сочиққа артиниб, келиб аввал оиламиздаги катталарга: буви, буважонларга ота-оналаримизга, ака, опаларимизга қўлимизни кўксимизга қўйиб салом берамиз.
Саломлашишнинг ҳам қоидалари бор: Хонага кирган киши биринчи бўлиб ўтирганларга — Ассалому алайкум! -деб салом беради. Алик олувчи «Ваалайкум ассалом» деб жавоб қайтаради. Катта кишиларга ёшлар биринчи бўлиб ҳурмат билан салом берадилар.

Устоз отангдай улуғ

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Бир йигит донишманддан сўрабди: «Устоз отангдай улуғ» дейдилар, шу ҳикматнинг мағзини тушунтириб берсангиз. Шунда донишманд «Эй ўғлим, отанг, яъни падари бузрукворинг сени фалакдан олиб тушди. Устоз бўлса, шусамога сени қтндай чиқишга ўргатади», деб жавоб берган экан.
Мактаб остонасига қадам қўяр эканмиз, болаликнинг беғубор дамлари бир лаҳза кўз олдимизда намоён бўлади. Синфни тўлдириб ўтирган болаларга биз энди ўқитувчи нигоҳи билан қараймиз.
Кўпинча жамиятда салбий хусусиятларга эга кишилардан ранжиб, улар қаердан пайдо бўлиши ҳақида баҳслашиб қоламиз. Ваҳоланки, кишидаги барча яхши ва ёмон хусусиятлар борш. мактаб, институт,  таълим-тарбия масканларида шаклланиб боришини унутиб қўйгандек бўламиз. Шунинг учун ҳам маърифатпарвар олим Абдулла Авлоний «аввало, тарбия берувчининг ўзи тарбияланган бўлиши керак», — дея таъкидлаган эди.

Ота-оила қўрғони

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Асрий кечмишни бошидан ўгказган ўзбек учун «ота» сўзидай муқаддас, меҳр ва эътиқод мужассамлашган калом бўлмаса керак. Ота деган жарангдор сўз янграганда ҳаммаси тушунарли бўлади. Ота айтган гап ўзбек оиласида ҳукм ўрнида қабул қилинади, муҳокамага ўрин қолмайди. Янги оила қурган йигит ҳам илк бор фарзандли бўлганда оталик туйғусини дилидан ўтказиш асносида ўзида бир олам масъулиятни ҳис қилади. Оппоқ соқоли қўксига тушган кекса қарияларимиз жажжи набираларини эзгу ният билан «отам», деб эркалайди. Биз нега айнан ўзбек хонадонида отанинг ўрнига алоҳида урғу бераяпмиз? Гап шундаки, отанинг ҳурматини ҳеч қайси халқ ўзбекчалик жойига қўя билмаган, қўя билмайди ҳам.