avatar
Куч
12437.46
Рейтинг
+4555.44

Нигора Жумаева

Мақолалар

Техник олий ўқув юрти талабаларида касбий маданиятни шакллантириш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Техник олий ўқув юртларида касбий маданиятга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш жамият истиқболини юксалтиришнинг негизи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам талабаларда касбий маданиятни шакллантириш жамиятнинг, миллатнинг ички ҳаёти, руҳий кечинмалари, ақлий қобилияти, идрокини мужассамлаштирувчи қудратли куч, инсон ва жамият ривожланишининг негизи сифатида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг бош омили ҳисобланади. Касбий маданиятли мутахассисларни тайёрлаш иқтисодий-ижтимоий ҳаёт тизимининг шаклланиши, ўзгариши ёки инқирозга юз тутишига кучли таъсир кўрсатади. Унинг ривожланиб бориши натижасида жамият равнақ топа боради. Усиз буюк давлат қуриб бўлмайди. Чунки, касбий маданиятга эга бўлган мутахассислар жамият ва миллат равнақининг бой пойдевори саналади.

Имкониятлари чекланган болаларни тарбиялаётган оилаларнинг ижтимоий муаммолари

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Республика “Оила” илмий-амалий маркази, ЎзР ВМ ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ҳамкорлигида “Имкониятлари чекланган болаларни тарбиялаётган оилаларнинг ижтимоий муаммолари” мавзуидаги анжуман ўтказилди. Йиғилишнинг асосий мақсади – ҳукумат томонидан оила институтини барқарорлаштиришга қаратилган фармонлар, қарорлар ва фармойишларнинг амалдаги ифодаси сифатида оиланинг ижтимоий муаммоларини ўрганиш, имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган оилаларнинг ижтимоий-психологик, ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий, тиббий, коррекцион ва бошқа муаммоларини ёритиш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш йўлларини белгилаб беришдан иборатдир

Ҳалоллик ва ростгўйлик инсонийлик белгиси

Маънавият
Имон — инсонийлик негизи. Зеро, инсонийлик фақат иймонли кишилардагина бўлади. Иймон киши маънавиятининг, ахлоқининг ўқ илдизи, пойдевори, негизидир.Имонли киши ўғрилик ва талончиликдан, ўзгаларнинг мол- мулкига кўз олайтиришдан, бировнинг ҳаққига хиёнат қилишдан, бошқача айтганда, ўзлигига, яъни ўз иймонига хилоф, зид иш қилишдан ўзини тия биладиган комил инсонлар.
Инсоннинг чин маънодаги инсонлиги унинг иймони, диёнати, меҳр-оқибати, поклик ва ҳалоллиги, камтарлиги ва ростгўйлиги билан ўлчанади. Шунинг учун ҳам ота-боболаримиз ҳамиша пок ва ҳалол бўлишга даъват этиб келган, ҳалол ва харомни фарқлаш тўғрисида насиҳат қилишган. Ўзбеккона ахлоқ-одоб қонуниятининг асосини ташкил этади. Пок ва ҳалол бўлмаган одамдан эзгулик чиқмайди, унда меҳр-шафқат, орият, номус, шарм ва ҳаё бўлмайди. Кўринадики, иймоннинг барча белгилари асосида поклик ва ҳалоллик ётар экан. Мана шунинг учун ҳам бизнинг ота-боболаримиз поклик ва ҳалолликка алоҳида эътибор беришган.

Ta’til maroqli o‘tmoqda

Оромгоҳлар- севимли маскан
Orolbo‘yining xushmanzara maskanlarida dam olayotgan o‘quvchilarning har bir kuni mazmunli tashkil etilib, salomatligi mustahkamlanmoqda.
Qoraqalpog‘iston Respublikasi xalq ta’limi vazirligi, “Yoshlik” jismoniy tarbiya va sport jamiyati, “Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakati, Ichki ishlar vazirligi idoralari, Kasaba uyushmalari kengashi tomonidan bolalar oromgohlari va dam olish markazlarida o‘tkazilayotgan ko‘rik-tanlovlar, sport musobaqalari, qadimiy yodgorliklarga sayohatlar yoshlarda katta qiziqish uyg‘otayotir.

Комил Хоразмий (1825-1897)

Арбоблар
Жамият
    Комил — шоир, хаттот, бастакор, мусиқашунос, таржимон, давлат арбоби. Унинг ибратли фаолияти замондошлари ва кейинги давр илм аҳлининг эътирофига сазовор бўлган. Кўплаб тадқиқотчилар бу улкан ижодкор ва сиёсатдон фаолиятига қизиқиш билан қараганлар.  

Овқатланиш одоби

Маънавият
Овқатланиш одоби покликка, тозаликка асосланмоғи лозим. Таомни қошиқ билан ейишига кдрамасдан киши ким биландир қўл бериб кўришиши, баданини силаши мумкин, булар эса турли-туман микробларнинг инсон қўлига ёпишиб олишига имкон яратади. Микроблардан сақланиш эса саломатлик гарови. Овқат ейишдан аввал баланд овоз билан: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дейилади. Баланд овозда айтилишининг сабаби эса кимдир шундай дейишни унутган бўлса эсига солишдир.

Саломлашиш - тарбиянинг боши

Ота-оналар учун
Салом — инсоннинг инсонга билдирган ҳурмати, одамларнинг ўзаро муомала ва муносабатларининг бошланиши, бир-бири билан учрашувчи икки дилнинг калити. Салом берганингизда, ҳатго сизга ёқимсиз нигоҳ билан турган одам ҳам алик олади. Шу алик олиш давомида сизга нисбатан қўнгил тўрида илиқлик, юзида табассум пайдо бўлади. Агар сиз бировнинг эшигини адашиб тақиллатсангиз, ранжиброқ очган уй эгасига «Ассалому алайкум», дея салом билан мурожаат қилсангиз, у одам саломингизга алик олади. Икки ўртадаги нохушлик, хижолатчилик унутилади. Уй эгаси беихтиёр, "қани меҳмон, уйга кирайлик", деб илтифот қилади. Шу туфайли ҳам Ер юзидаги барча халқлар доимо бир-бирлари билан саломлашиб юрадилар.
 

“Кўзи ожиз ва йўлбошчи” машқи

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Мақсад: ота-она ва болалар орасида яқинлик ҳиссини ривожлантириш, бир-бирини тушуниш ва ҳимояланганлик ҳиссини уйғотиш.
Машқ жуфтликда ўтказилади (ота ёки она ва бола). қатнашувчилардан бири — “кўр”, иккинчиси – унинг “йўлбошчиси”, у “кўр”ни ҳар хил тўсиқлардан (мебель – стол, стул ёки одамлар), олиб ўтиб, уни бу ҳақда огоҳ қилиб туриши керак. “Кўр”нинг кўзи боғланган бўлади. “Йўлбошчи”нинг мақсади – “кўр”ни қоқилмасдан, йиқилмасдан ва ҳеч нарсага урилмасдан олиб ўтиши керак. 

Ўқитувчиларнинг Анъанавий август кенгашига «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» туркумига кирувчи фанлар бўйича тавсиялар

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Бугунги кунда миллий ғоянинг ҳаёт талаблари ва бугунги тараққиётимизнинг муҳим муаммолари билан бирга ўрганиш, уни янада бойитиш, такомиллаштириш ва тушунтириш, тарғиб этиш, ниҳоят, ундаги билим ва қарашлар асосида янгича эътиқод ва дунёқараш асосларини шакллантириш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.
Фаннинг асосий вазифаси ўқувчиларда янгича дунёқараш ва мафкуравий иммунитет асосларини, мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, ёш авлод қалбида ғоявий бўшлиқ вужудга келишига йўл қўймаслик, уларни аждодларнинг шонли кечмиши, фидокорлиги ва қаҳрамонона ҳаёти руҳида тарбиялашга қаратилгандир.

Синф раҳбарларининг тарбиявий иш йўналишлари.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Ақлий тарбия

-    Жамият ва ҳар бир кишининг ҳаёти учун таълимнинг ижтимоий аҳамиятини, ўз вақтида маълумот олиш, чуқур ва пухта билим эгаллаш зарурлигини ўқувчиларга тушунтириш;
-    Ўзининг асосий ижтимоий вазифаси сифатида ўқишга онгли ва масoулиятни сезиб муносабатда бўлишни, мактаб ва ўқувчи талабларини бажаришда онгли интизомни тарбиялаш;
-    Аълочи ўқувчилар кучи билан ўқишда орқада қолувчи болаларга ўртоқларча ўзаро ёрдамни кучайтириш;
-    Ўз билимларини тўхтовсиз такомиллаштириб боришга интилиш уйғотиш, мустақил равишда билим олиш йўли билан ўз дунёқарашини ўстириш;
-    Билимга берилганликни, фан ва техника билан қишлоқ хўжалиги тажрибачилиги билан қизиқишни, ҳозирги замон фан ва техникаси ютуқлари билан доимо танишишга бўлган интилишни ривожлантириш;
-    Ўқув меҳнатини ташкил этишнинг қулай усулларини тушунтириш, ўқувчиларнинг билиш қобилиятларини, турли-туман нарсалар ясаш, лойиҳалаш, тажрибалар қилиб кўриш иштиёқини ривожлантириш;
-    Ўқувчиларда ўқув интизомини бузувчиларга, дангаса ва ишёқмасларга нисбатан муросасизлик ҳиссини тарбиялаш;

Мактабда синф рахбарнинг вазифаси

Блог им. nigorcha
    Синф рахбарига тарбиянинг асоси бўлган барча ғояларни қайтадан кўриб чиқиш, асосий эътиборни бола шахсига қаратган, йиллар давомида тўплаган ижобий тажрибадан унумли фойдаланиш зарурлигини тақозо этади.
    Синф рахбари инсон шахсини камол топишига, унинг ота-онаси, мактаб, махалла, дўстлари, жамоат ташкилотлари, атроф-муҳит, оммавий ахборот воситалари, санoат, адабиёт, табиат ва ҳоказолар бевосита таъсир кўрсатишини билиши керак.

Лицензию МТС-Узбекистан приостановят на 10 дней

Янгиликлар
Приказом Узбекского агентства связи и информатизации с 18:00 часов 17 июля действие лицензии «Уздунробита» приостанавливается на 10 рабочих дней.
Узбекское агентство связи и информатизации 17 июля издало приказ о приостановлении сроком на 10 рабочих дней действия лицензии cерии АА №0000682, выданной 28 июля 2004 года ИПП ООО «Уздунробита» на право занятия деятельностью по проектированию, строительству, эксплуатации и оказанию услуг сетей подвижной радиотелефонной (сотовой) связи.

"Quyoshli" ning bir kuni

Оромгоҳлар- севимли маскан
Oppoq qorli tog` cho`qqilari osha sekin-asta bosh ko`targan bobo quyosh qalin daraxtzor uzra zarrin nur taratib, oromgoh bag`rida yelib-yugurib, o`ynab-quvnab yurgan bolajonlarga nigoh tashladi. Bu paytda ular allaqachon uyqudan uyg`onib, yuvinib-tarangan, tonggi badantarbiya mashqlari va mazali nonushtadan so`ng guruh-guruh bo`lib mashg`ulotlarga kirishgan edi…
Toshkent viloyati Bo`stonliq tumani Chimyon qo`rg`onidagi azim tog`lar quchog`ida joylashgan «Quyoshli» oromgohida har tong ana shunday kutib olinadi.

«Тақлид» технологияси

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Айтайлик, ўқитувчи ўқувчиларга инглиз тили дарсида уй жиҳозлари ҳақидаги мавзуни  тушунтиряпти.     Мавзу ўқувчиларга аниқ ва эсда қоларли бўлиши учун ўқитувчи қуйидаги ҳаракатни амалга оширади:

«Заковатли зукко» технологияси.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 Бу усул қўлланилганда мавжуд билимларни пухта ўзлаштиришда ўкувчиларнинг фикрлаш, тафаккур юритиш лаёқатларига эгаликлари муҳим аҳамиятга эга. «Заковатли зукко» технологияси ўқувчиларда тезкор фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, уларнинг тафаккур тезликларини аниқлашга ёрдам беради. Бу технология ўз ҳоҳишларига кўра шахсий имкониятларни синаб кўриш истагида бўлган ўқувчилар учун қулай имконият яратади. Ўқувчилар ўқитувчи томонидан берилган саволларга қисқа муддатларда тўғри ва аниқ жавоб қайтара олишлари зарур.

Ёз ўтмоқда соз

Оромгоҳлар- севимли маскан
Болажонларнинг ёзги дам олиш мавсумини мароқли ўтказишлари учун жорий йилда Республика бўйича 878 та оромгоҳлар фаолият кўрсатмоқда.  Уларнинг 661 таси кундузги оромгоҳлар умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари қошида бўлиб,  217 таси эса стационар оромгоҳлар асосан шаҳардан ташқарида  жойлашган.

Тарбияда муомала одоби

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Таълим ва тарбия борасида шарқ халқлари қдимдан уларга жиддий муносабатда бўлганлар. Бугунги кунда ҳам бу муаммо, ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Бугун мамлакатимиз учун аниқ бир мақсад, аниқ бир фикр ва тафаккур асосида бирлашган, ўзининг ёш, мустақил давлатини ҳимоя қила оладиган авлодни тарбиялаб етказиш даркор.